|
Август 2020 16-қисмBog'liq 16.Texnologiya yonalishi 3 qismКалит сўзлар: масофавий таълим тизими, масофавий таълимни ташкил этиш усуллари,
рақамли технологиялар, таълим сифати ва самарадорлиги.
Маълумки, ҳозирги кунда таълим тизимида ўқитиш билан боғлиқ жуда кўплаб муаммо-
лар мавжуд. Бу муаммолар ўқув жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланиб, ўқитиш шакли
ва йўналишини тўғри шакллантириш ва танлаш ҳамда жорий этишда намаён бўлмоқда
[1,2].
Хусусан, таълимнинг асосий муаммоларидан бири уни тўғри ва ўз вақтида модерни-
зация қилишдир, яъни ўқув материалларини тезкорлик билан янгилаш ва билим олув-
чи (ўқувчи, талаба, тингловчи) ларга онсон ҳамда қўлай тақдим этиш йўлларини жорий
қилишдир.
Қайд этилган муаммоларни ҳал этишда қуйидаги:
· рақамли иқтисодиёт учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизи-
мини ташкил этиш;
· замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (АкТ) ва таълим технология-
ларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий
маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;
· таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масо-
фавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped
classroom» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш;
· таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш,
электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кут-
бхоналарда QR-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш ти-
зимини яратиш;
· замонавий АкТ асосида масофавий таълим дастурларини ташкил этиш каби вазифа-
ларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Масофавий таълимни ташкил қилишнинг навбатдаги усули энг кенг тарқалган телеком-
муникация технологияларидан: электрон почта, телеконференцалоқа, ижтимоий тармоқ
ҳамда ҳудудий тармоқларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланиш орқали амалга ошири-
лади. Ушбу оммабоп технологиялар асосида таълим жараёни ташкил қилинса, молиявий
жиҳатдан арзон бўлади, таълим сифати ва самарадорлиги ошади.
Учинчи усулда электрон дарсликлар ва асосий тақдимотлар билан ифодаланган CD-
ROMлардан назарий база сифатида фойдаланиш назарда тутилади. Материални тақдим
этишнинг дидактик имкониятлари назарий билимлар учун асос сифатида ҳам, бўшлиқларни
тўлдириш шакли сифатида ҳам жуда муҳимдир. Бу эса масофавий таълимни оптималлаш-
тириш имконини беради.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини ол-
дини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъмин-
лаш мақсадида 2020 йилнинг 16 март кунидан эътиборан қўшимча таътил эълон қилинди.
Таътил даврида вақтни унумли ва мақсадли фойдаланган ҳолда таълим олиш бўйича
тавсиялар ва ресурслар тақдим этилмоқда.
Яратилган таълим ресурслари олий таълим тизимида: tube.edu.uz, audiobook.edu.uz,
t.me/eduuzonline,dist.edu.uz, халқ таълими тизимида: Edu Market, Kitob.uz, Eduportal, Online
|
| |