|
Август 2020 16-қисмBog'liq 16.Texnologiya yonalishi 3 qismАвгуст 2020 16-қисм
Тошкент
ТИКУВ БУЮМЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖАРАЁНИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Артикбаева Нозима Муминджановна,
Каримова Шахло Мамажоновна
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
nozima.artikbayeva.84@bk.ru +998977194565, +998 93 0058048
Аннотация. Мақолада ресурстежамкор технологиялар асосида тикув буюмларини
ишлаб чиқаришда намлаб иситиб ишлов бериш жараёнларини такомиллаштириш бўйича
маълумотлар келтирилган.
Аннотация. В статье представлена информация по совершенствованию процесса влажно
тепловой обработки при производстве швейных изделий на основе ресурсосберегающих
технологий.
Abstract. The article provides information on improving the process of wet heat treatment in
the manufacture of garments based on resource-saving technologies.
Калит сўзлар. Материал, полотно, намлабиситиб ишлов бериш, пресс, ресурстежамкор,
буғ, узел, қотирма.
Ключевые слова. Материал, полотно, влажно тепловая обработка, пресс,
ресурсосберегающий, пар, узел, дублерин.
Keywords. Material, canvas, wet processing, press, resource-saving, steam, knot, hardening.
Ҳозирги кунда янги материалларни кенг миқёсда қўллаб кийим тайёрлаш жараёнлари-
ни такомиллаштириш йўналишида жадал ишлар олиб борилмоқда. кийим мато, трикотаж
ва нотўқима полотнолар, толалар ва полимерларнинг эритмаларидан тайёрланади. Тикув
буюмлари асосан ясси материаллардан тайёрланиб, бунда уларнинг каттагина улуши мато
ва трикотаж полотноларга тўғри келади. Тикувчилик саноатида нотўқима материалларни
қўллаш ҳам тезкор суратлар билан ўсиб бормоқда.
Бироқ охирги пайтда кийимни лойиҳалаш ва тайёрлаш билан боғлиқ масаларни ечишга
доир умуман янги ёндашувлар ёритилган кўплаб ишлар пайдо бўлмоқда. Мазкур ишлар-
нинг асосида матони ва тикув буюмини тайёрлаш жараёнини узилмас ягона технологик
жараёнга айлантиришнинг тамойиллари ётади [1].
Бу каби технология матони тайёрлаш, бичиш ва тикиш жараёнларидан ҳоли бўлган
тарзда кийим тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини
сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Биринчи галда бу яхлит тўқилган кий-
им деталларини ишлаб чиқарилиши кенгаяётган тикув-трикотаж саноатига тегишлидир.
кийим тайёрлаш усуллари бўйича олиб борилган таҳлил асосида янги технологиялар
ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш билан бирга тикувчилик тармоғини риожланти-
ришнинг асосий йўналишлари аниқлаштириб олинди. Истиқболли технология асосига
кийимнинг яхлит бичилган деталлари ва буюм узелларини тайёрлашда қўлланиладиган
тўқима материалларнинг шакл ҳосил қилиш хусусиятларидан самарали фойдаланиш
қўйилганлиги билан у материал ҳажмдорлиги ва сермеҳнатлигини сезиларли тарзда ка-
майтириш орқали меҳнат унумдорлиги ва чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширишни
таъминлайди. [2].
Модани ўзгариши ва охирги пайтларда янги турдаги материалларнинг пайдо бўлиши
юқори сифатли буюмларни тайёрлашда намлаб иситиб ишлов беришнинг янги режимлари
ва приемларига нисбатан эҳтиёж келтириб чиқарди. Янги режимларда буюмларга намлаб
иситиб ишлов беришни бажарилиши ўз навбатида бозорда янги асбоб-ускуна ва техноло-
гик воситаларни ишлаб чиқилиши ва пайдо бўлишини талаб қилди.
Тикув буюмларига намлаб иситиб ишлов беришнинг замонавий асбоб-ускунаси функ-
ционал мўлжали бўйича турли хил конструкцияларни ўз ичига қамраб олади. Уларга опе-
рациялар оралиғида ва мураккаб тикув буюмлари учун узил кесил намлаб иситиб ишлов
бериш (НИИБ) да қўлланиладиган карусель машиналар, дазмоллаш столлари, манекенлар,
парогенераторлар киради.
Қуруқ дазмоллаш, буғлаб дазмоллаш учун ҳар хил дазмоллар, муайян узелларни ёриб
дазмоллаш учун махсус мўлжалга эга дазмоллар, турли хил пресс ускуналари қўлланилади.
|
| |