|
Август 2020 16-қисмBog'liq 16.Texnologiya yonalishi 3 qismАвгуст 2020 16-қисм
Тошкент
- ишнинг монотонлиги;
- ишлаб-чиқариш ва меҳнат интизомининг бузилиши;
- ишчининг носоғломлиги;
касб касалликлари меҳнат қобилиятининг пасайишига, ўткир ва суринкали
заҳарланишнинг авж олишига, умуман касалликларнинг кўпайишига, узоқ муддат ўтгандан
кейин пайдо бўладиган ёмон асоратларга сабаб бўлиши мумкин. киши бир тарзда туриб
мускулларига зўр келадиган иш бажарганда анча тез, бир текисда иш бажарганда бирмунча
секин толиқади. Тикувчининг гавдаси стол четидан 10-15 см. Нарида туриши, тикаётган
бўлак ва кўз орасидаги масофа тахминан 30-35 см. бўлиши керак. Тирсаги стол сатҳида
бўлиб, қўл панжалари машина платформасида туриши лозим, оёқ мускуллари зўриқишини
камайтириш учун оёқ тагига таглик қўйилади, машина тепкисининг олдинги томони
полдан 220мм. баланд туриши, тепки 20 градус бурчак остида оғган бўлиши, оёқ қулай
ҳаракатланиши, тепкининг олдинги четидан стул ўриндиғининг орқа четигача бўлган оралиқ
(горизонтал бўлиб) 650 мм. дан ошмаслиги лозим. Иш жойларида микроиқлим омиллари –
ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг тозалиги ҳамда атмосфера босими ташкил этади. Бундай
муҳит киши организмига салбий таъсир қилиб, уни совитиб ёки қизитиб боради. киши
организмининг меъёрий ҳаракати 36-37 градус бўлади. Цех ҳавосининг ҳарорати юқори
бўлганда қон томирлари кенгайиб, терига қон меъёридан кўп кела бошлайди ва атроф
муҳитга иссиқлик узатиш бир мунча кўпаяди. Шунинг учун иссиқ цехларда сал шўрланган
газ сувлари берилади. Цехлардаги ҳаво ҳарорати пасайганда, қон томирлари торайиб, терига
қоннинг келиши сусаяди ва танада ташқи муҳитга иссиқлик бериши камаяди. киши ўзини
яхши ҳис қилиши учун ҳарорат нисбий намлик ва ҳаво ҳаракати тезлиги уйғун бўлиши
зарур. Одамлар бино ичида узоқ вақт бўлганларида бино ҳавоси оғирлашади. Шунинг учун
бинони шамоллатиб, ҳавосини алмаштириб, ифлос ҳавони чиқариб, тозасини киритиш
зарурати туғилади. Механик шамоллатиш винтелятор ва кондиционерлар билан амалга
оширилади. Агар ҳавони алмаштириш форточка, дераза ёки девор тешиклари орқали
амалга оширилса, таби- ий шамоллатиш дейилади. Ишлаб чиқариш жараёнида цехларда
чанг ажралиб киши бундай ҳаводан нафас олганда юқори нафас йўллари қичийди ва киши
ўзи ҳоҳламаган ҳолда юзаки нафас олади. Бундан ташқари чанг заррачалари туберклёз
таёқчаларини ва зарурий бактерияларни ташувчи воситадир. У лампалар устига ўтириб,
цехдаги ёруғликни камайтиради. Бу эса ишчилар фаолиятига ва соғлигига таъсир қилади.
Цехдан шамоллатиш системаси орқали сўриб олинган ҳаво атмосферага чиқариб юборишдан
олдин зарарли моддалардан тозаланади. Ретциркуляция учун цехга қайта юбориладиган
ҳаво зарарли моддаларнинг миқдори 0,3 ЙкБк дан ошмаслиги керак. Ҳозирги кунда чангли
ҳавони тозаловчи ускуналарнинг кўплаб турлари мавжуд.
фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. 10 - 11- СИНф ЎҚУВЧИЛАРИНИ кАСБГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВМЕТОдИк
МАЖМУА
|
| |