|
Август 2020 16-қисмBog'liq 16.Texnologiya yonalishi 3 qismАвгуст 2020 16-қисм
Тошкент
«ЗАРГАРЛИК КАСБИдА ФОЙдАЛАНИЛАдИГАН АСБОБ-УСКУНАЛАР».
Худойбердиева Феруза
Чилонзор тумани 126- мактаб
Технология фани укитувчиси
Телефон рақами: 946646244
Аннотатсия: ушбу мақолада заргарлик касбида фойдаланиладиган асбоб, ускуналар
ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: заргарлик тарихи, ўзига хос услублар, технологиялар, безаклар, санитария
гигиена қоидалари.
Заргарчилик халқ амалий санъатининг яхши ривожланган турларидан бири бўлиб,
аслида бу касбнинг тарихи узоқ ибтидоий жамоа даврига бориб тақалади. Ибтидоий жамоа
аъзолари турли тош ва ҳайвонларнинг тиш, тирноқ, суякларини аввал шунчаки тақиб юрган
бўлсалар, давр ўтиши билан бу тақинчоқларни безак вазифасида қўллашга ҳаракат қилганлар.
Бунинг натижасида безакларни такомиллаштириш ғоялари билан бирга заргарчилик касбига
эҳтиёж пайдо бўлган. Ўша даврлардан бошлаб, ўзига хос услубда, заргарлик буюмларини
тайёрлашда тош, тиш, суяк, парранда патлари ва ҳар хил рангли металлардан фойдаланилган.
Мамлакатимиз ҳудудидан топилган қадимий заргарчилик ашёларини кузатганимизда,
Ўзбекистоннинг заргарчилик тарихи ҳам узоқ ўтмишга бориб тақалади десак, ҳеч қандай
муболаға бўлмайди. Бундай топилмалар кўплаб музей экспонатларини безаб, ўтмишдан садо
бериб туради. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, заргарчилик соҳаси ҳам ўзига
хос равишда босқичма-босқич ривожланмоқда. Ҳар бир ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни
истеъмолчи талабига мос равишда етқазиб бериш ғояси, бу соҳада ҳам катта ўрин тутади.
Заргарлик сирларини тўлиқ билмай туриб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб бўлмайди.
Шу сабабли ҳар йили талайгина ёшлар заргарлик касбини ўрганиб, ўрта махсус билим
юртларини битириб чиқмоқда. Меҳнаткашларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, хавфсиз
иш шароитларини яратиб бериш, касбий касалликларни ва ишлаб чиқариш жароҳатларини
йўқотиш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг асосий ғамхўрликлигидан биридир.
Меҳнат муҳофазаси қонунларида қуйидагилар кўрсатилгандир: корхоналарда меҳнатни
муҳофаза қилишни ташкил этиш қоидалари, уни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш;
- хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари, шу билан бирга
касбий касалликлар ва ишлаб чиқариш жароҳатларидан сақланиш шахсий воситалари,
зарарли иш шароитлари учун товон тўлаш;
- аёлларнинг, ёшларнинг ва меҳнат имкониятлари чекланганларнинг меҳнатини муҳофаза
қилиш қоида ва меъёрлари;
- меҳнат муҳофазаси соҳасида назорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи
қоидалар; меҳнат муҳофазаси қонунлари бузилганда қўлланиладиган жавобгарлик;
Ташкилий сабаблар:
- хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ва ёнғин хавфи бўйича йўриқноманинг
умуман ўтказилмаганлиги ва сифатсиз ўтказилганлиги;
- иш жойлари, йўлак ва транспорт йўлларининг тўсилиб қолиши;
- иш вақтидан ташқари ишлаш;
Гигиеник сабаблар:
- оқова сувларидаги ва ҳаводаги зарарли моддаларнинг юқори контсентратсияси
мавжудлиги;
- ёритилганликнинг етарли эмаслиги ёки уларнинг ноқулай ўрнатилганлиги;
- тсехларда шовқиннинг меъёридан ортиқ бўлиши;
Техник сабаблар:
- ускуна ва механизмларнинг носозлиги;
- машиналарнинг хавфли жойларининг тўсилмаганлиги;
- оғир ва сермеҳнат ишларнинг етарли механизатсиялаштирилмаганлиги;
Руҳий-физиологик сабаблар:
- ҳаддан ортиқ чарчаш;
- ишнинг оғирлиги;
|
| |