• 2014- Farg’ona REFERAT Мавзу: Иқтисодиётни бошқаришнинг
  • Ташкилий тузилмалар турлари. Ташкилий структураларни лойиҳалаштириш .
  • Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish




    Download 106,07 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet1/5
    Sana21.09.2024
    Hajmi106,07 Kb.
    #271913
    TuriReferat
      1   2   3   4   5
    Bog'liq
    Menejment 17-mavzu Iqtisodiyotni boshqarishning tashkiliy tuzilishi



    AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA 
    KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH 
    VAZIRLIGI 
    TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI 
    UNIVERSITETI FARG’ONA FILIALI 
    “Kompyuter injiniring” fakulteti 
    “Axborot texnologiyalari” kafedrasi 
    “Iqtisodiyot nazaryasi” fanidan 
    Bajardi:
    Muxammadjonov F 
    2014- Farg’ona
     
    REFERAT 


    Мавзу: Иқтисодиётни бошқаришнинг 
    ташкилий тузилиши 
     
     
     
    Режа: 
    Менежмент ташкилий тузилиши ҳақида 
    тушунча. 
    Ташкилий тузилмалар турлари. 
    Ташкилий структураларни лойиҳалаштириш

     
     


     
    Менежмент ташкилий тузилиши ҳақида тушунча 
    Менежментнинг таркибий тузилиши деганда бошкарув бугинлари ва 
    боскичлари микдори ва таркиби тушунилади. Менежмент ташкилий 
    тузилишининг оддий ва тушунарли булиши унинг иш кобилияти юкори 
    булишини кафолатлайди, яъни бошкарув ташкилий тузилмасида боскич ва 
    бугинлар канча кам булса, бошкарув шунчалик самарали булади. 
    Бошкарув бугинлари - бу битта ёки бир-канча вазифаларни бажарувчи 
    мустакил таркибий унсурлардир. Тузилма элементлари, уларнинг 
    булинмалари ва бошкарув аппаратида ишловчилардир. 
    Бошкарув боскичлари - бу бошкариш бирор даражасидаги маълум 
    бугинлар йигиндисидир. Шу белгисига кура бошкарувнинг ташкилий 
    тузилмалари - куп боскичли (куп бугинли), уч, икки боскичли (бугинли) 
    булади. Боскичлар ва бугинлар уртасидаги алка вертикал ва горизонтал 
    булиши мумкин. Вертикал бугинлар рахбарларнинг уларга буйсунувчилар 
    уртасидаги муносабатларни, горизонтал алокалар бошкарувнинг тенг 
    хукукли бугин ва унсурлари уртасидаги муносабатларни билдиради. 
    Иктисодиётн бошкарув ташкилотлари юкори, куйи, тенг хукукли 
    ташкилотларга булинади. Юкори ташкилотлар республика ва тармок 
    бошкарув ташкилотларига ажратилади. 
    Умумдавлат бошкарув ташкилотлари ишлаб чикаришнинг турли 
    тармокларини бирлаштирадилар. Умумдавлат бошкарув ташкилотлари 
    Республика Конституциясига асосланган холда фаолият юритади. 
    Халк хужалигини бшкаришнинг умумдавлат ташкилотлари конун 
    чикарувчи, ижро этувчи ва суд ташкилотларига булинади. Конун чикарувчи 
    олий ташкилот - Узбекистон Республикаси Олий Мажлисидир. У хужалик 
    фаолиятини тартибга солувчи конун, конуний актларни тасдиклайди. Давлат 
    режалари ва бюджетининг бажарилиши хакида хисоботни мухокама килиб 
    тасдиклайди, иктисодиётни бошкаришнинг ижроия ташкилотларини 
    шакллантиради. 
    Халк хужалигини бошкаришнинг ижроия ташкилотларига умумий, 
    тармок ва махсус ваколатга эга ташкилотлар киради. Умумий ваколатга эга 
    ижроия ташкилотларига Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, 
    Коракалпогистон Республикаси Вазирлар махкамаси ва хокимиятлар киради. 
    Махсус ваколатли ташкилотлар тармоклараро хусусиятга эга вазифаларни 
    бажарадилар. Улар каторига Давлат кумиталарини киритиш мумкин. 
    Умумдавлат бошкаруви ташкилотларининг асосий вазифалари: 
    ФТТнинг асосий йуналишларини белгилаш, табиий мухитни мухофаза 
    килиш, пул ва ркедит тизимига рахбарлик килиш, солик ва даромадларни 
    белгилаш, хисоб ва статистикани ташкил этиш, нарх, тарифлар белгилаш, 
    халк хужалиги тармокларига рахбарлик килиш киради. 
    Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг доимий иш 
    юритувчи ташкилотлари фаолияти тармоклараро илмий-техникавий ишларга 
    рахбарлик килиш, фан-техника сохасида танлов, кунгилли асосда ишларни 
    ташкил этиш каби вазифаларни бажаради.


    Республика товар биржаларининг асосий вазифаси корхоналар билан 
    хамкорликда минтакада моддий техникавий таъминотнинг баркарор ва 
    самарали тизимини ташкил этиш, истеъмолли ва ишлаб чикарувчилар 
    уртасида баркарор минтакавий алокаларни урнатиш, махсулот етказиб 
    беришни назорат килиш, корхоналарга уларни моддий техникавий 
    таъминлашда кумак беришдан иборатдир. Моддий-техникавий таъминот 
    ташкилотлари хужалик хисоби асосида ишлаб чикариш воситаларини 
    сотишнинг куп тармокли савдони таъминлаш ва моддий ресурслардан 
    макбул фойдаланишга рахбарлик киладилар. 
    Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги ташкилотлари давлат ва 
    корхоналар манфаатларини химоя этишга асосланган бутунлай янги 
    молиявий сиёсатни амалга оширади, хужалик юритиш самарадорлигинисум 
    билан назорат этишни таъминлайди, ширкат ва индивидуал мехнат 
    фаолиятини молия-кредит воситасида тартибга солиш буйича чораларни 
    белгилайди, ахоли даромадларидан солик олиш, бозор иктисодиётига мос иш 
    усуллари ва шаклларини жорий этади, бюджет ташкилотлари фаолиятини 
    молиялаштириш тизимини узгартиради, уни иктисодий меёр ва нормативлар 
    асосида ташкил этади, иш сифатини оширишни иктисодий рагбатлантириш 
    ва ажратилган маблаглардан макбул равишда фойдаланишни иктисодий 
    рагбатлантириш усулларини кенг куллашни таъминлайди. 
    Республика Марказий банки иктисодиётдаги барча кредит ва хисоб 
    китоб муносабатларини ташкил этувчи ва тартибга солувчи бош банкдир. 
    Тижорат банклари тизими фаолияти тулик хужалик хисоби ва уз-узини 
    молия билан таъминлаши асосига утказилади. 
    Мехнат ва ижтимоий масалалар билан шугулланувчи давлат 
    ташкилотлари ва уларнинг жойлардаги булинмалари тули бандликни, банд 
    булмаган мехнат ресурсларини кайта тайёрлаш ва касб ургатиш, кадрларга 
    булган талабни кондиришни таъминлайдилар. 
    Республика вазриликлари республика худудидаги концернлар 
    тармокларни бошкаришни амалга оширадилар. Тармокни бошкариш 
    тизимига якка рахбарлик асосида иш юритувчи вазир бошчилик килади. У 
    кул остидаги вазирлик ва унга карашли корхоналар фаолиятига шахсан 
    жавобгардир. 
    Хар бир вазирликда вазир тармокни бошкаришнинг мухим 
    масалаларини коллегиал равишда куриб чикиш в амалга оширишга имкон 
    берувчи маслахат ташкилотлари ташкил этилади. Бош маслахат берувчи 
    ташкилот - коллегия булиб, унинг таркибига вазир уринбосарлари, бошкарма 
    бошликлари, корхоналар рахбарлари киради. 
    Халк хужалиги тармоги таркибида хам давлат, хам хусусий корхона, 
    фирма, акционер жамиятлари фаолият юритади. Корхона, фирма, 
    акционерлар жамиятлари фан-техника салохиятидаги самарали фойдаланиш, 
    ишлаб чикаришни кооперациялаш ва уйгунлаштириш ва уйгунлаштириш 
    асосида махсулот ишлаб чикариш максадида ташкил этилади. Улар хужалик 
    хисоби асосида саноат, курилиш, транспорт, савдо ва бошка сохаларда 
    фаолият юритувчи таркибий кисмлардан ташкил топади. Таркибий кисм 


    банкда алохида баланс ва хисоб ракамига эга булиши ва ижара пудрати 
    буйича, хусусий сохада иш юритиши мумкин. 
    Корхона, фирма, акционерлик жамияти таркибий бирликка карашли 
    асосий фонд ва маблагларни бириктиради, ички хужалик муносабатларини 
    амалга ошириш, таркибий бирликлар уртасидаги мунозараларни хал этиш, 
    шунингдек, улар уз мажбуриятлари буйича жавобгарлик тартибини 
    белгилайдилар. Таркибий бирлик конунда белгиланган хукуклари доирасида 
    унга бириктирилган мулкни тасарруф этади, фирма, А.Ж.лари номидан 
    бошка ташкилотлар билн шартномалар тузадилар. Корхона, фирма, 
    акционерлар жамиятлари таркибий бирликка уз номидан шартнома тузиш ва 
    бу шартнома буйича жавобгар булиш хукукини беради. 
    Корхонани бошкариш корхона тугрисида конунга асосан амалга 
    оширилади. Бу конунда кузда тутилган тамойиллардан бири бутун 
    жамоанинг хамда унинг ташкилотлари мухим карорларни кабул килиш ва 
    уни бажаришни назорат килишда иштирок этиш йули билан амалга 
    ошириладиган уз-узини бошкариш тамойилидир. 

    Download 106,07 Kb.
      1   2   3   4   5




    Download 106,07 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish

    Download 106,07 Kb.
    Pdf ko'rish