Ташкилий структураларни лойихалаштириш




Download 106,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana21.09.2024
Hajmi106,07 Kb.
#271913
TuriReferat
1   2   3   4   5
Bog'liq
Menejment 17-mavzu Iqtisodiyotni boshqarishning tashkiliy tuzilishi

Ташкилий структураларни лойихалаштириш. 
Менежментнинг ташкилий структураларини ташкил килиш 
ишлаб чикаришни ташкил килиш ва типига энг яхши мос келувчи бошкарув 
аппаратини яратишдан ва бозор иктисодиёти шароитида бошкарувнинг хар 
бир звеносининг ишлаб чикариш-техник, хужалик ижтимоий ва молиявий 
фаолиятини бошкариш буйича хамма функцияларни бажарилишининг 
заруриятидан келиб чикади. Бу муаммоларнинг ечими бошкарувни ислох 
килиш бошкарув ишлари ва функцияларини рационал таксимлаш 
бошкарувнинг аник максад ва вазифаларини белгилаш буйича бир катор 
тадбирларни утказиш оркали амалга оширилади. 
Максад бошкарув назариясининг асосий категориялардан бири 
хисобланади. Бошкарув максадларини шакллантириш бошкарувнинг 
бошлангич, унга эришиш эса якуний боскич хисобланади. Бошкариш 
максади бошкарув объекти ва унинг алохида параметрларининг исталган 
холатидир. Аник бир корхона учун бошкарув максади аник бир махсулот 
турини энг кам ресурслар харажатини сарфлаган холда керакли микдорда ва 
юкори сифатда чикаришдан иборат. 


Максадли ёндашув бошкарув органлари ишининг коллектив 
олдига куйган максадларига эришишга буйсунишни талаб килади. 
Бошкарувнинг хар бир тагтизими узининг максадлари (ташкилий, иктисодий, 
маркетинг, техник, ижтимоий)га эга, шунинг учун максадларнинг мос 
келиши муаммоси юзага келди. Бошкарувнинг хар хил даражалари умумий 
максадга жавоб беришлари, бир-бирини тулдириб туриши зарур. 
Максадларни тартиблашни усулларидан бири максадлар дарахтини тузиш 
хисобланади. Максадлар ва уларга эришиш воситалари уртасидаги 
алокаларнинг график тасвири. 
Умумий максадга эришиш учун асосий максадга эришиш керак, асосий 
максадга эришиш учун эса, биринчи даражанинг максадига эришиш керак ва 
х.к. 
Давлат масалаларини бажаришнинг максади аникловчи хисобланади, у 
илмий техник, ишлаб чикариш, иктисодий, ижтимоий ва бошка максадлар 
билан узвий боглик. 
Максадли ёндашув бошкарувнинг замонавий структурасига утишга 
имкон беради. Бу максадлар, максад ости ва ривожланиш масалалари 
таркибини ва лойихалаштираётган бошкарув объектини фаолият юргизишни 
ишлаб чиксин. 
Максадлар дарахтини куришда унинг сифат ва микдор тавсифини 
тугри аниклаш мухимдир. Сифат тавсифи бошкарув функцияларининг 
намоён булишининг асоси хисобланади, сифат тавсифи эса структурали 
булинмалар (булим, цех ва х.к.) турининг асоси булиб хизмат килади. 
лойихалаштирилаётган ташкилий структура системаси элементалари олдида 
турган максад ва вазифалар рахбарлар ва мутахассислар таркибини 
асослашга имкон беради, вазифалар номенклатураси эса структурали 
булинмалар ходимлари уртасидаги вазифалар таксимланишидир. 

Download 106,07 Kb.
1   2   3   4   5




Download 106,07 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ташкилий структураларни лойихалаштириш

Download 106,07 Kb.
Pdf ko'rish