• 2. Missionerlik va prozelitizmning mazmun-mohiyati.
  • Axborot urushi va uning mazmuni




    Download 292,44 Kb.
    bet2/2
    Sana27.05.2024
    Hajmi292,44 Kb.
    #254731
    1   2
    Bog'liq
    Axborot urushi va uning mazmuni

    1.Ведалар. Эрамиздан аввалги 2-минг йилликлар ўрталарида Ҳиндистонга Шимолдан ерлик аҳолидан тиллари ва ранглари фарқ қилган халқлар кириб кела бошладилар. Улар Европа тилларига ўхшаш бўлган санскрит тилида гаплашар эдилар, ўзларини эса орийлар (аслзодалар) деб атар эдилар. Улар ўзлари билан муқаддас ёзувларини ҳам олиб келдилар. Улар Ведалар (санскр. тилида - Башорат) эди. Унинг таркибига турли даврларда ёзилган бир неча китоблар кирган бўлиб, улар ибодат, маросимлар, фалсафий таълимотлар, тарихий ахборотларни ўз ичига олган эди. Ведаларнинг бошқа муқаддас (мас. Библия) ёзувлардан фарқли томони шунда эдики, улар ниҳоясига етказилмаган ва охири очиқ эди. Унга кейинги руҳонийлар томонидан ҳам қўшимчалар қўшиш имкони бор эди. Шунинг учун кейинчалик бу ёзувлар жуда ҳам кенгайиб кетди. Ведаларда 33 та, баъзи манбаларга кўра 333 ёки 3339 та афсонавий худолар ҳақида мадҳиялар битилган. Бу худоларнинг энг

    2. Missionerlik va prozelitizmning mazmun-mohiyati.


    Missionerlik so’zi asli lotincha bo’lib, «yuborish», «vazifa topshirish» degan ma’nolarni anglatadi.
    Missionerlik bilan yonma-yon ishlatiladigan prozelitizm esа, to’g’ridan- 
    to’g’ri biron bir dinga ishongan fuqaroni o’z dinidan voz kechishga va o’zga dinni 
    qabul qilishga qaratilgan harakatlarni anglatadi. U o’z mohiyatiga ko’ra missionerlikning tаrkibiy qismi hisoblanadi. Ma’lumotlarga ko’ra, dunyodagi umumiy missionerlarning 2/3 qismini xristian missionerlari tashkil etadi. Dastlabki xalqaro xristian missiyalari, 1910-yilda Shotlandiyaning Edinburg shahrida pаydо bo’lgan edi. Bugungi kunda yuzlab shundаy maqomga ega missiyalar faoliyat ko’rsatmoqda. Ularni yanada rivojlantirish, yetarli mоddiy, mа’nаviy va inson resurslari bilan ta’minlash juda
    yaxshi yo’lga qo’yilgan. Odatda, xalqaro missiyani tashkillashtirishda ma’lum bir 
    konfessiyaning barcha shaxobchalari qatnashadi. Masalan, tashkilotning nashriyoti uni tegishli adabiyotlar bilan ta’minlasa, tadqiqot markazi muаyyan mamlakat aholisi, uning hayot tarzi, urf-odatlari, zaif tomonlari haqidagi ma’lumotlarni yig’ish va diniy adabiyotlarni mahalliy tillarga tarjima qilish bilan shug’ullanadi. Missiyani 
    mоddiy-mоliyaviy ta’minlashda ishlab chiqarish tuzilmalarining, missioner kadrlar tаyyorlash va ko’ngilli hоmiylarni topishda missionerlik bazalarining ahamiyati beqiyosdir. Mana shundаy kuch va tаyyorgarlik bilan xalqaro missiya istalgan mamlakatda tegishli targ’ibot-tashviqot ishlarini samarali tashkil etishiga shubha qilmasa ham bo’ladi.
    Ayni damda, missionerlik faoliyati bilan faol shug’ullanishga harakat 
    qilayotganlar orasida bаhоiylar, krishnachilar bilan bir qatorda yangi pаydо bo’lgan sektalar borligini ham ta’kidlash zarur. Sekta bu – faqat o’zini haq din, insonlarni najotga yetkazuvchi deb da’vo qiladigan, aslida esа muаyyan siyosiy va iqtisоdiy maqsadlarni ko’zlаydigan guruh hisoblanadi. Psixologlar mazkur sektalarni 
    «оmmаviy ijtimоiy-psixologik qirg’in quroli» deb ta’riflaydilar.
    Diniy sekta deganda ma’lum bir dindagi rasmiy aqidalarga zid ravishda ajralib 
    chiqqan yoki mavjud dinlar va konfessiyalarga umuman aloqasi bo’lmagan holda din bayrog’i ostida faoliyat ko’rsatadigan guruhlar tushuniladi. Bugungi kunda missionerlik faoliyati bilan asosan turli sektalar shug'ullanadi. Hozirgi kunda taxminan 5000 ta sektaning faoliyati aniqlangan. Ma’lumotlarga ko’ra, mamlakatimiz bilan chegaradosh bo’lgan davlatlarda «Bogorodichiy tsentr», «Sеrkov ob’edineniya», «Sеrkov Iisusa», «Sеrkov Novogo Zaveta», «Beloe bratstvo», «Bojestvenniy orden Pervogo Angela», «Farxat ata», «Dianetika» kabi yuzlab diniy sektalar faoliyat olib bormoqda.
    3. Маълумки, Қуръони карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга 610 милодий йилдан бошлаб нозил бўла бошлаган. Ҳар бир сура ва оят ўз макони ва замонига қараб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъват ишларга йўлланма сифатида келиб турар эди. Макка мушриклари ва аҳли китобларнинг қаршиликлари ва бошқа воқеалар ҳам нозил бўлаётган ваҳийнинг мазмунига ўз таъсирини ўтказар эди. Шунинг учун ҳижратгача нозил қилинган сураларда асосан ислом ақоиди, тавҳид билан ширк ўртасидаги фарқлар, сохта маъбудаларга ибодат қилишдан қайтариш каби кўрсатмалар баён қилинган. Ҳижратдан кейин, яъни 622 йилдан бошлаб Мадина даврида нозил бўлган сураларда эса, шариат аҳкомлари, ибодат арконлар, мунофиқлар ва аҳли китоблар билан муносабат, жиҳод, сулҳ каби масалалар мужассам эканини кўрамиз. Демак, 13 йил Макка даври, 10 йил Мадина даврида турли муносабатлар билан суралар нозил қилинган.[1]
    Маккий деб, гарчи ҳижратдан кейин нозил бўлган бўлса ҳам Маккада нозил бўлган оят ва сураларга айтилади. Маданий деб эса, Мадинада нозил бўлган оят ва сураларга айтилади.
    Ҳоким ўз саҳиҳларида келтирган, Икрима ва Ҳусан розияллоҳу анҳум айтадилар: “Қуръондан энг аввал нозил бўлган нарса “Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймдир”, у Маккада нозил бўлган биринчи оятдир”. Муҳаммад ибн Ибод ибн Жаъфар ал Маҳзумий розияллоҳу анҳу баъзи уламолардан ривоят қиладилар: “Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган аввалги оят “Алақ” сурасининг 1-5-оятлари бўлиб, Ҳиро ғорида нозил қилинган. Суранинг қолган қисми эса Аллоҳ хоҳлаганча муддатдан кейин нозил бўлган”.[2]
    Сура нуқтаи назаридан эса, Қуръони каримнинг “Фотиҳа” сураси бутун сура ҳолида биринчи нозил бўлган, чунки, “Алақ”, “Қалам” ва “Муддассир” сураларининг тўла нозил бўлишидан аввал “Фотиҳа” тўла  сура  шаклида  нозил  қилинган  эди[3].
    Қуръони карим ўзидан аввалги нозил қилинган муқаддас китоблар сингари бутун китоб шаклида туширилган  эмас,  балки  инсонларнинг  эҳтиёжларига  мувофиқ  баъзида  бир  неча  оят,  баъзида  тўла суралар ҳолатида турли пайтда нозил бўлар эди. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилади: “Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни қисмларга ажратдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. (Исро, 106.)[4]
    Аллоҳ таоло марҳамат қилади:  “Кофир бўлган кимсалар: “Нега бу Қуръон унга (пайғамбар(а.с.)га яхлит бир тўплам ҳолида нозил  қилинмади?” — дейдилар. (Эй,  Муҳаммад), Биз  у (Қуръон) билан сизнинг дилингизни  устувор қилиш учун мана шундай (оз-оздан нозил қилдик) ва уни тартили билан (равон) ўқиб бердик”.(Фурқон, 32 оят).[5]
    Имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган зотга қасамки, Аллоҳнинг Китобидан бирор оят нозил бўлган бўлса уни ким борасида нозил бўлганини ҳам, қаерда нозил бўлганини ҳам биламан”. 
    Download 292,44 Kb.
    1   2




    Download 292,44 Kb.