Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши




Download 71.5 Kb.
bet3/3
Sana02.03.2022
Hajmi71.5 Kb.
#4491
1   2   3

3.3. Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши.


Юқорида айтиб ўтилганидек, корхона жойлашган манзилгоҳи бўйича давлат идораларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади. Бу вазифани асосан ҳокимиятлар бажариб, улар корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни 10 кун мобайнида Молия Вазирлигига ягона давлат реестрига киритиш учун тақдим этишлари шарт.
Давлат рўйхатидан ўтиш учун корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги қарор, корхона Низоми (таъсис шартномаси) ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилувчи рўйхатдаги бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
Корхонани давлат томонидан рўйхатга олиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза берилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилиши лозим. Корхоналарни рўйхатга олишдан, уларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деган сабаб билан бош тортишга йўл қўйилмайди.
Агар корхонани рўйхатга олиш ўз вақтида амалга оширилмаса ёки таъсисчи рўйхатга олинмаслик сабабларини асоссиз деб ҳисоблаган тақдирда таъсисчи судга мурожаат қилиши мумкин. Корхонани рўйхатга олишдан асоссиз равишда бош тортиш маҳаллий ҳокимият идораларининг моддий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин.
Корхонани рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қиланади:

  1. Корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза.

  2. Таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги қарор.

  3. Корхона Низоми.

  4. Таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган Низом жамғармасининг камида 50% миқдоридаги қисми тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

  5. Давлат божини тўлаганлик ҳақида гувоҳнома.

  6. Монополияга қарши муассасанинг корхонани ташкил қилишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат.

  7. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш қўмитаси ёки унинг қуйи идоралари розилиги ҳақидаги ҳужжат.

Рўйхатга олиш корхонага келиб тушувчи ҳужжатларни қайд қилиш китобида тартиб рақами бериш орқали амалга оширилади. Кўрсатилган жараёнлар амалга оширилгач, корхона жойлашган манзилгоҳи бўйича солиқ идораларида ҳисобда туриши ва буни тасдиқловчи ҳужжат олиши ҳамда банкда ҳисоб рақами очиши мумкин.

ТЎРАҚУЛОВ Бурхон 18 – 06 МИҚТ burkhon200488@mail.ru


Download 71.5 Kb.
1   2   3




Download 71.5 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши

Download 71.5 Kb.