• КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ.
  • 3.4. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш.
  • 3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари.
  • Biznes va Boshqaruv” fakulteti Bajardi: To’raqulov burxon 18 – 06 miqt guruh tolibi Buxoro 2008




    Download 71.5 Kb.
    bet1/3
    Sana02.03.2022
    Hajmi71.5 Kb.
    #4491
      1   2   3



    O’zbekiston Respublikasi Oliy va O’rta Maxsus Ta’lim Vazirligi

    Buxoro Oziq ovqat va Yengil Sanoat Texnologiyasi Instituti
    Biznes va Boshqaruv” fakulteti

    Bajardi: To’raqulov BURXON
    18 – 06 MIQT guruh tolibi
    Buxoro 2008

    КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ.


    Режа:

    3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари

    3.2. Таъсис ҳужжатлари

    3.3. Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши

    3.4. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш.


    Дарснинг мақсади: Талабаларга корхоналарни қандай ташкил қилиш, қаннақа ҳужжатларни тўлдириш, қаннақа ҳужжатлар зарурлиги, корхонани қандай ҳолатда ва қандай қилиб тугатиш ва қайта ташкилқилиш ҳақида назарий билим ва кўникмаларни бериш.
    Таянч иборалар: Банкротлик, инфратузилма, ишлаб чиқариш тузилмаси, корхонанинг оптимал ҳажми, лицензия, таъсис ҳужжатлари, фирма, қайта тиклаш, таъсис шартномаси.

    3.1. Корхонани ташкил қилиш тамойиллари.


    Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши фаолият юритаётган корхоналардан ташқари, янги корхоналарни ташкил қилиш ва ишга туширишга таянади. Бундай қадам иқтисодий жиҳатдан мақбулликка, ресурслар имконияти ва корхона маҳсулотларига бўлган талабга асосланади. Бирон-бир маҳсулотнинг тақчиллиги ёки умуман йўқ бўлиши ҳам, янги корхона ёки ишлаб чиқаришни ташкил қилишга сабаб бўлиши мумкин.
    Янги корхонани ташкил қилиш қуйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади:

    • корхонани ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши;

    • корхона таъсисчиларини танлаш;

    • таклиф қилинаётган маҳсулотга бозордаги талабни ўрганиш;

    • корхона Низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниқлаш;

    • корхонанинг таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш;

    • давлат рўйхатидан ўтиш;

    • муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайёрлаш;

    • солиқ идораларида рўйхатдан ўтиш.

    Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги қонунига асосан, корхоналар мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) тайинлаган вакиллик идораси, меҳнат жамоаси ёки таъсисчилар гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун-қоидаларга асосан ташкил қилиниши мумкин.
    Шунингдек, корхоналар агар корхона мулки эгаси ёки у тайинлаган вакиллик идорасининг розилиги бўлса, фаолият юритаётган корхона таркибидан бир ёки бир неча таркибий бўлинмаларни, ушбу бўлинмаларнинг меҳнат жамоалари ташаббусига кўра, ажратиб чиқариш натижасида ҳам ташкил топиши мумкин.
    Корхона жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ва улар тўғрисидаги ҳолатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил ҳуқуқий шахс мақомидаги шўъба корхоналари, филиаллар, ваколатхоналар, бўлим ва бошқа ташкилий бўлинмаларни ташкил қилиши мумкин.
    Корхона қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда махсус давлат идораларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлади.
    Корхонани ташкил қилишдан ташқари, унинг молиявий барқарорлиги ва самарали фаолиятини таъминлаш, бозор муносабатлари ва рақобатчилик шароитларида жуда муҳимдир. Амалиётдан кўриниб турибдики, бу қоидаларга риоя қилмаслик натижасида корхонани ташкил қилишга кетган барча саъй-ҳаракатлар ўзини оқламайди ҳамда ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг микро ва макроиқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Яъни молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган корхоналар энди ташкил қилинган ёки фаолият юритаётганлигидан қатъиназар, банкрот корхоналар ҳисобланади.
    Янги корхона ташкил қилишдан асосан қуйидаги мақсадлар кўзланади:

    • истеъмолчилар талаб қилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни сотишдан фойда (даромад) олиш;

    • ишлаб чиқаришга иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш ва шу орқали иш билан таъминлашдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш;

    • ишлаб чиқаришга мавжуд қўшимча ресурсларни жалб қилиш;

    • фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда янги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

    • якка тарзда ёки ҳамкорликда фаолият юритиш учун кичик корхона (ўртоқчилик каби) ташкил қилувчи алоҳида фуқаролар ёки шахслар гуруҳи аъзоларининг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

    • ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда бозор муҳитини кенгайтириш.



    Download 71.5 Kb.
      1   2   3




    Download 71.5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Biznes va Boshqaruv” fakulteti Bajardi: To’raqulov burxon 18 – 06 miqt guruh tolibi Buxoro 2008

    Download 71.5 Kb.