• Корхона Низоми
  • Таъсис шартномаси
  • Biznes va Boshqaruv” fakulteti Bajardi: To’raqulov burxon 18 – 06 miqt guruh tolibi Buxoro 2008




    Download 71.5 Kb.
    bet2/3
    Sana02.03.2022
    Hajmi71.5 Kb.
    #4491
    1   2   3
    2-маъруза.

    3.2. Таъсис ҳужжатлари.


    Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди.
    Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган:

    • корхона Низоми;

    • Таъсис шартномаси.

    Амалиётда корхона фақат Низом ёки фақат таъсис шартномаси асосида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш ҳоллари мавжуд.
    Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, корхонанинг (ҳуқуқий шахснинг) таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса таъсисчи (таъсисчилар) томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган ҳуқуқий шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.
    Корхона Низоми асосий таъсис ҳужжати бўлиб, унда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ва манзилгоҳи, Низом жамғармасининг миқдори, даромадларининг таркиби ва тақсимланиш тартиби ҳамда корхона фондларини ташкил қилиш тартиби, корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш тартиби кўрсатилиши шарт. Бошқача қилиб айтганда, корхона Низоми унинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
    Ни зомда шунингдек, корхона фаолият кўрсатувчи соҳа ва тармоқ, атроф-муҳит ва одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш кафолати, бошқарув шакли, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизими ҳам акс эттирилиши лозим.
    Корхона тўғри ва тўлиқ тайёрланган Низом асосида маҳаллий ҳокимият идораларида рўйхатга олинади, кейин эса ўз муҳрига эга бўлиш ва банкда ҳисоб рақами очиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўз муҳри ва ҳисоб рақамига эга бўлмаган корхона, ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди ва мустақил корхоналар қаторига киритилмайди.
    Таъсис шартномаси корхонанинг ташкил қилиниши ва якка тарзда ёки ҳамкорликдаги фаолиятнинг бошланишини тавсифловчи ҳужжатдир. У шунингдек, ташкил этилаётган корхонанинг Низомини тўлдирувчи ҳужжат қилиб ҳисобланади. Таъсис шартномасида корхонани ташкил қилиш тартиби, даромад ва харажатларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш шартлари, иштирокчиларни (таъсисчилар) корхона таркибидан чиқиш фаолият тартиби белгилаб қўйилади.
    Таъсис шартномаси асосида кўпинча кичик корхоналар, хўжалик ўртоқликлари ва шу каби субъектлар фаолият юритади. Масалан, ўртоқлик ёки корхонанинг таъсис шартномасида бошқарув фақат барча иштирокчиларнинг розилиги билангина эмас, балки қарор кўпчилик овоз билан қабул қилиниши мумкинлиги ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Бироқ таъсис шартномасида иштирокчилар овозини аниқлашнинг бошқа тартиби ҳам кўрсатиб ўтилиши мумкин. Тўлиқ ўртоқчилик корхоналарининг даромад ва харажатлари агар шартномада бошқа тартиб кўрсатилмаган бўлса, иштирокчилар ўртасида уларнинг умумий капиталдаги улушига мос равишда тақсимланади.
    Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва Таъсис шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади. “Корхоналар тўғрисида” ги қонунга асосан қуйидагилар корхона мулкини шакллантиришнинг манбалари ҳисобланади:

    • таъсисчиларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари;

    • маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан ва бошқа турдаги фаолиятдан олинган даромадлар;

    • қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар;

    • банклар ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар;

    • бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал қўйилмалар;

    • корхона, ташкилот ва фуқароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, шунингдек, алмашиш, мерос ва совға тариқасида олинувчи мулк;

    • қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Давлат корхоналарнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлатнинг корхоналар мулкини (асосий фондлар, айланма маблағлар ва ҳоказо) тортиб олишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


    Download 71.5 Kb.
    1   2   3




    Download 71.5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Biznes va Boshqaruv” fakulteti Bajardi: To’raqulov burxon 18 – 06 miqt guruh tolibi Buxoro 2008

    Download 71.5 Kb.