• Интернет орқали сўзлашув.
  • Интернет орқали видео мулоқот.
  • Веб камера ва унинг аҳамияти.
  • Чат тушунчаси. Интернетда чатдан фойдаланиш ва мулоқот қилиш




    Download 0.58 Mb.
    bet3/5
    Sana15.01.2023
    Hajmi0.58 Mb.
    #38284
    1   2   3   4   5
    Bog'liq
    10.internet orkali mulokot va uning a
    INFORMATIKA 9-SINF, 5,6 ONATILI II CHORAK TEST, eVbp5vgj8KrBbghwy91dgZKnH6jDNs4XAq3DdN3G-3, Ona tili fanidan test savollari, 11-SINF O\'ZBEKISTON TARIXI, Tarmoq, 21.12.1995. O‘zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi, Use drag and drop to show the different types of media which can be easily, JAHON ADABIYOTI VA UNING EVOLYUTSIYASI, 1 - копия (5), Tavsifnoma (3) pokiza, Tavsifnoma (3) Dilnoza, diplom ishi, Ta\'lim metodlari va vositalari. Ta’limni tashkil etish
    Чат тушунчаси. Интернетда чатдан фойдаланиш ва мулоқот қилиш. Чат деганда реал вақт тизимида Интернет тармоғи орқали хабарларни тезкор алмашиш воситалари ва ушбу мулоқотни таъминлаб берувчи дастурий таъминот тушунилади. Форумларга нисбатан чат тизимида мулоқот қилиш ва хабарлар алмашиш реал вақт тизимида содир бўлади.
    Чат - бу бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчининг Интернет орқали мулоқотидир. Бунда фойдаланувчилар одатда матн ёзишиш орқали янгиликлар билан алмашишади, ёки бирор мавзуни муҳокама қилишади, ёки гаплашишади. Чат тизимида барча фойдаланувчилар ўзаро ёзув кўринишидаги хабарларни алмашиш орқали мулоқот қилади.
    Интернет орқали сўзлашув. Интернет орқали ўзаро мулоқот деганда икки ёки ундан ортиқ фойдаланувчиларнинг бир вақтни ўзида, бир-бирлари билан интернет тармоғи орқали алоқа ўрнатилиши тушунилади. Бундай мулоқот жараёнида фойдаланувчиларнинг жойлашув ўрни аҳамиятга эга эмас, яъни фойдаланувчилар қаерда бўлишларидан қатъий назар Интернет тармоғи орқали мулоқот ўрната оладилар. Бундай сўзлашувларни амалга ошириш учун махсус дастурлар бўлиши талаб қилинади. Бундай дастурларга Скайп, Мейл Агент, Google Talk, ICQ дастурлари киради.
    Интернет орқали сўзлашув жараёнида микрофон ва эшитиш қурилмасини компьютерга улаб келтирилган дастурлар ёрдамида фойдаланувчилар сўзлашиб мулоқот қилишлари мумкин. Бунда Интернет орқали мулоқот жараёни фойналанувчига тезкорлиги, арзонлиги хамда сифатлилиги билан қулайликлар яратиб беради.
    Интернет орқали видео мулоқот. Интернет орқали видео мулоқот деганда фойдаланувчилар бир бирларини компьютер экранида (он-лайн тарзда) кўриб турадилар, яъни фойдаланувчиларнинг ҳаракатли тасвирлари бир-бирларига узатилади. Бу видео алоқани амалга ошириб берувчи қурилма веб камера деб номланади. Интернет орқали видео мулоқот жараёнида мулоқотда қатнашаётган барча фойдаланувчилар бир бирининг гапини эшитибгина қолмай, балки бир-бирларини кўриб ҳам туришади.
    Веб камера ва унинг аҳамияти. Веб камера алоҳида қурилма бўлиб, у компьютер воситасига уланади ва Интернет тармоғи орқали мулоқотларда ишлатилади.
    Веб камерадан фойдаланиш ва у орқали мулоқот қилиш учун Интернет тармоғи уланган бўлиши ҳамда ҳар бир фойдаланувчи компьютерида веб камера қурилмаси ўрнатилган бўлиши шарт.

    Веб камера фойдаланувчиларга жуда ҳам кўп қулайликларни яратиб беради, яъни суҳбат жараёнида фойдаланувчилар қаерда жойлашганлигидан қатъий назар бир-бирларини кўриб турадилар. Интернет тармоғи орқали видео мулоқотлар Скайп, Мейл Агент, Google Talk, ICQ дастурлари орқали амалга оширилади.



    Download 0.58 Mb.
    1   2   3   4   5




    Download 0.58 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Чат тушунчаси. Интернетда чатдан фойдаланиш ва мулоқот қилиш

    Download 0.58 Mb.