• 11.2-жадвал Пул тушумлари динамикаси
  • Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




    Download 0,6 Mb.
    bet44/52
    Sana11.01.2024
    Hajmi0,6 Mb.
    #135100
    1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
    Bog'liq
    “Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    I0 – дастлабки инвестиция миқдори;
    CFt– лойиҳани амалга ошириш натижасида бир йилда тушадиган маблағ. Бунда CFt даражасидаги сумма белгисига эътибор бериш керак. Бу белги CFt суммасини икки усулда (томонлама) аниқлаш мумкинлигини кўрсатади. Биринчи усул қачонки, пул тушумлари йил давомида бир хил бўлса қўлланилади. Айтайлик, биз 600 млн. сўм инвестиция сарф қилдик ва 8 йил ичида ҳар йили 150 млн.сўмдан даромад олишни кутаяпмиз. Унда 600/150=4 йил ичида сарфланган инвестиция қопланади ва қолган 4 йил давомида инвестор соф фойда олади.
    Иккинчи усул инвестиция қилингандан кейин, пул тушумлари бир хил бўлмаса ёки ўсиб борувчи миқдорни ташкил этса қўлланилади. Масалан, юқорида келтирилган мисолимизда пул тушумлари йиллар бўйича бир хил бўлмасдан ортиб борсин(11.2-жадвал):
    11.2-жадвал
    Пул тушумлари динамикаси

    1-йил

     50 млн. сўм,

    2-йил

     100 млн. сўм,

    3-йил

     200 млн. сўм,

    4-йил

     250 млн. сўм,

    5-йил

     300 млн. сўм.

    Бунда 3 йил ичидаги пул тушумлари инвестиция суммасидан кам, 4 йил ичидагиси эса кўп. Бундай ҳолатларда инвестицияларни қоплаш даврини аниқ белгилаб олиш учун қуйидаги ишларни бажариш лозим:

    • қайси йиллар орасида инвестиция суммаси қопланишини топиш зарур. Бизнинг мисолда 3-4 йиллар орасида;

    • қопланмаган сумма миқдорини аниқлаш керак, бизнинг мисолда бу 150 млн.сўмни (600-(100+150+200 ));

    • аниқланган қопланмаган суммани 4-йилги пул тушумлари миқдорига бўлиш керак, яъни 150/300=0,5. Кўриниб турибдики қопланмаган сумма 4-йилнинг ярмида қопланади. Демак, бунда инвестицияларни қоплаш даври 3,5 йилни ташкил қилади.

    Инвестицияларнинг қопланиш муддати кўрсаткичидан қуйидаги шартлар бажарилгандагина фойдаланиш яхши натижа беришини эътиборда тутиш керак:

    1. бу кўрсаткич ёрдамида таққосланаётган барча лойиҳалар бир хил ҳаёт даврига эга бўлиши керак;

    2. барча лойиҳалар бошланғич инвестицияларнинг бир марталик сарфланишини кўзда тутади;

    3. маблағ сарфланиб бўлингандан сўнг барча инвесторлар лойиҳа ҳаёт даврининг охиригача бир хил пул тушумларига эга бўладилар.

    Бу кўрсаткич ҳисоблаб топиш осонлиги, тушуниш учун соддалиги билан бирга лойиҳанинг таваккал хавфи даражаси ҳақида маълумот бериши туфайли ҳам қадрлидир. Инвестицияларнинг қопланиш муддати қанчалик катта бўлса, дастлабки ҳисобланган натижаларга салбий таъсир кўрсатувчи шарт-шароитларнинг юзага келиши хавфи шунча юқори бўлади.
    Шу билан бирга бу кўрсаткич жиддий камчиликларга ҳам эга. Яъни у икки муҳим ҳолатни инкор қилади:

    • турли муддатларда пулнинг қиймати турлича бўлишини;

    • қопланиш муддати тугагандан сўнг ҳам пул тушумларининг давом этишини.

    Шу сабабли ҳамPP кўрсаткичини инвестициялар самарадорлигини баҳолашда асосий усул сифатида қўллаб бўлмайди. Шуни таъкидлаш жоизки инвестицияларнинг қопланиш муддатини ҳисоблашдаги кўрсатилган биринчи камчиликни тузатиш мумкин. Бу учун пул оқимлари дисконтлаб олинади, холос.
    Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллиги ROI (ингл. return on investment) кўрсаткичи лойиҳаларини баҳолашнинг иккинчи содда (статик) кўрсаткичи бўлиб, адабиётларда инвестицияга ўртача фойда меъёри (IRR–ингл. average rate of return), ҳисобланган фойда меъёри (IRR–ингл. accounting rate of return), деб ҳам юритилади. Бу кўрсаткич воситасида инвестицияларга пул тушумлари асосида эмас, балки бухгалтерия кўрсаткичи бўлган фирма даромади миқдорига асосланиб, баҳо берилади.
    Кўрсаткичнинг номидан хулоса қилиш мумкинки, у бухгалтерия ҳисоботи бўйича фирма даромади ўртача миқдорини инвестицияларнинг ўртача миқдорига нисбатини ифодалайди.
    Бу кўрсаткич қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:



    Бу ерда:
    EBIT( ингл.earnings before interest and tax) - фирманинг фоиз ва солиқлар тўловларини амалга оширгунга қадар ( ёки солиқ тўловларидан кейинги, лекин фоиз тўловларигача) бўлган фойдаси миқдори;

    Download 0,6 Mb.
    1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




    Download 0,6 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Download 0,6 Mb.