• А. Расмий фоиз ставкалари
  • Б. Кредит ресурсларини тақдим қилишнинг банклараро ставкалари
  • В. “Прайм – рейт” ставкаси (биринчи даражали ставка)
  • Г. Ўрта ва катта бўлмаган фирмалар ва хусусий шахсларга бериладиган кредитлар ставкалари
  • Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




    Download 0,6 Mb.
    bet46/52
    Sana11.01.2024
    Hajmi0,6 Mb.
    #135100
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
    Bog'liq
    “Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Дисконтлаш усули (ноанъанавий усул)нинг мазмуни шундан иборатки, пул маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга (истеъмол қиймати бўйича) тенг эмаслиги концепциясига асосланади. Дисконтлашга асосланган усулларнинг барчаси (соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV), фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return, IRR), инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability Index, PI), дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount Payback Period, DPP)да инвестиция лойиҳаларининг муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул оқими (Cash Flow – CF) аниқланиб, дискотлаштириш йўли билан ҳисобланади. Бинобарин, дисконтлашга асосланган усулларнинг моҳиятини тушуниш учун аввало, корхона пул оқимларининг мазмунини ва соф пул оқимини аниқлаш формуласини билиб олишимиз керак бўлади.
    Жаҳон амалиётида фоиз ставкалари қуйидаги гуруҳларга бўлинадиган турли хил сузиб юрувчи фоиз ставкаларидан фойдаланилади:
    А. Расмий фоиз ставкалари (ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаштириш ставкаси) ҳар бир давлатда Марказий банк томонидан белгиланади. Мана шу ставкалар бўйича Марказий банклар тижорат банкларига кредит беришади. Марказий банклар-нинг кредитлаш операциялари тижорат векселларини қайта ҳисоблаш шаклида амалга оширилади.
    Б. Кредит ресурсларини тақдим қилишнинг банклараро ставкалари энг кўп қўлланиладиган базис ставка сифатида ЛИБОР – Лондон банклараро ставкаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Франкфурт на-Майнда (ФИБОР), Парижда (ПИБОР), Мадридда (МИБОР), Римда (РИБОР), Стокгольмда (СТРИБОР), Гонконгда (Грибор) ўзига хос банклараро ставкалари ҳам машҳур.
    В. “Прайм – рейт” ставкаси (биринчи даражали ставка) – бу энг обрўли қарз олувчиларга бериладиган кредитларга АҚШ банклари томонидан белгиланадиган ставкадир. У кредит қиймати-нинг мўлжал бўлиб хизмат қилади ва дастлабки икки ставкадан 1 – 2 % га юқори бўлади.
    Г. Ўрта ва катта бўлмаган фирмалар ва хусусий шахсларга бериладиган кредитлар ставкалари. Улар, одатда, “прайм – рейт” дан ҳам юқори бўлади.
    Ҳозирги пайтда энг муҳим ставка ЛИБОР ҳисобланиб, евро-валюта бозоридаги биринчи даражали банклар ўртасидаги кредит-лашда энг кўп қўлланиладиган ставкадир.
    Одатда, “ЛИБОР ставкаси” дейилганда, фунт стерлинг ва АҚШ долларидаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари тушунилади.
    Фунт стерлингдаги ЛИБОР ставкаси ҳар куни эрталаб 11:00 да (Лондон вақти) қуйидаги банкларнинг қатъий ставкаларининг ўртача арифметик катталиги сифатида ҳисобланади: Ллойдс, Мидленд, ВОА, Барклайз, Сосьете Женераль ва Нэтвест.
    Манашу тамойил асосида АҚШдолларидагиЛИБОР ставкаси аниқланади,бундақуйидаги банклар қатъий ставкалари ишлатилади: Барклайз, Бэнк оф Токио, Банкерс Траст, Нэшнл Вестминстер банк.
    Еврокредитлар бўйича ЛИБОР ставкаси, одатда, 12 та валюта бўйича ва бир неча даврлар бўйича (1 ҳафта, 1, 2, 3, 6, 9 ой ва 1 йил) ҳисобланади.
    Еврокредит – бу сузиб юрувчи ставкада евровалюталаридан бирида бериладиган ўрта муддатли банк кредитидир.
    Банклар кредит бўйича фоиз ставкаларини ҳисоблашда турли хил усуллардан фойдаланилади. Мисол учун, АҚШда энг кўп тарқалган усуллар: йиллик фоиз ставкаси усули, оддий фоиз усули, дисконт ставка усули, қўшиш усули ҳисобланади.
    Йиллик фоиз ставкаси усули – кредит бўйича йиғилган тўловларни кредит суммасига бўлган нисбатини кўрсатади, яъни даромадлилик ставкасини ифодалайди. Бу усул кредитнинг қанчалик тез қайтарилаётганлиги ва қарздор кредитлаш муддати давомида ҳақиқатда қанча сумма ишлатаётганлигини кўзда тутади.
    Оддий фоизлар усули ҳам ҳақиқатда ишлатган кредитни кўзда тутади. Агар қарздор кредит қайтаришни аста оширса оддий фоизлар усули қарздорлик қолдиғи пасайишини ва тегишли тўланадиган фоиз ставкаларини аниқлаб беради. Бу усулни қўллашда қарздор кредит қайтарилиши муддати яқинлашган сайин фоиз тўловларида харажат-ларни тежашга эришади.
    Дисконт ставка усули. Кредитларнинг асосий қисми кредитлаш муддати давомида қисман фоиз ва қисман асосий қарзни тўлашни кўзда тутади, бироқ дисконтлаш усули фоизларнинг аванс тўловини кўзда тутади. Бу ҳолатда қарз олувчи келишилган кредит суммасини фоизларни чегиришдан сўнг олади. Муддат тугаши билан келишилган асосий қарз суммасини қайтариши лозим.
    Фоиз ошириш усулида кредит қайтариш бадалларини қарздорга эълон қилингунча қадар фоиз тўловлари асосий қарз суммасига қўшиб борилиши назарда тутилади. Агар кредит ва фоизлар муддат охирида бир вақтда қайтарилган ҳолатдагина фоиз ошириш ставкаси оддий фоиз ставкасига тенг бўлади. Ҳар қандай бошқа ҳолатда қарздор шартномада кўрсатилган ставкада эмас, балки кредит бўйича юқори бўлган реал ставкани тўлайди.
    Фоиз ставкаларини ҳисоблашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд.
    Кредит бўйича фоиз ставкаси тебраниб туради.
    1. Баъзи бир бошқа лойиҳаларнинг самарадорлиги бундан баланд ёки паст бўлиши мумкин.
    2. Баъзи бир корхоналар ўз ишлаб чиқаришини фақатгина кредит маблағлар ҳисобига ташкил қилмай, балки хусусий маблағларига ҳам таянади. Шунда хусусий маблағлари айланмасидан келиб тушган фойда ҳисобидан банк кредити фоизини тўлашга тайёр, бўлгани учун, фоиз ставкаси 5 % дан ошиши мумкин.
    3. Бозор иқтисодиёти ривожланмаган давлатлар иқтисодиётининг халқ хўжалиги жуда нотекис ривожланган бўлади. Шу сабабли, турли соҳаларнинг самарадорлиги турлича бўлади. Оқибатда кимдир кредит учун 100 % қўшимча тўлаб беришга тайёр бўлса, кимдир учун 5 % ҳам оғирлик қилади.
    Булардан ташқари, қатъий белгиланган (фиксирланган) ва Сузиб юрувчи фоиз ставкалари ҳам мавжуд.

    Download 0,6 Mb.
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




    Download 0,6 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Download 0,6 Mb.