) “Амортизация ажратмалари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришманбаи сифатида”




Download 0,6 Mb.
bet49/52
Sana11.01.2024
Hajmi0,6 Mb.
#135100
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
“Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

2) “Амортизация ажратмалари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришманбаи сифатида”.
Амортизация – асосийвоситаларни ва номоддий активларни норматив хизмати муддати давомида қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказиб бориш жараёнидир.
Асосий воситалар таркибига хизмат муддати бир йилдан кам бўлмаган, қиймати 50 минимал маошдан юқори бўлган ва ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига аста секинлик билан ўтказиб борадиган ишлаб чиқариш воситалар киради. Улар: бино, иншоот, асбоб- ускуна, машина, транспорт воситалари, ўлчовчи ускуналар ва ҳ.к.
Асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида ҳам жисмонан, ҳам маънавий эскиради. Объектлар қиймати ҳисобланган амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади.
Амортизация ажратмалари инвестицияларни молиялаштиришнинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Улар қайта ишлаб чиқаришни (яъни такрор ишлаб чиқариш) ташкил қилиб қолмай, балки маълум даражада уларни кенгайтиришга ҳам мўлжалланган бўлади. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида амортизация корхонанинг инвестиция эҳтиёжини 70-80%ини қондиради. Мамлакатимизни бозор иқтисодиётига ўтиши билан амортизация ажратмаларини инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатидаги аҳамияти ҳам ўсди. Бу биринчи навбатда, асосий фондларнинг тез-тез қайта баҳоланиши ва кўп корхоналарнинг зарарга ишлаётганлиги билан боғлиқ.
Инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида бошқаларига нисбатан устунлик томони шундаки, корхонанинг ҳар қандай молиявий холатида, бу манба ўз ўрнига эга бўлади ва доимо корхона ихтиёрида бўлади.
Рақобат жараёни, асосий фондларни янгилаб туришни талаб этади, бу эса келгусидаги инвестициялар учун жадаллаштирилган амортизация ажратмаларини ҳисоблашни тақозо этади. Лекин, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида жадаллаштирилган амортизация усулини қўллаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, интенсив тарздаги қайта ишлаб чиқариш амалга оширилади. Бунинг натижасида амартизация ажратмалари, ўзи алоҳида бир шаклни ташкил қилади. Бошқа қилиб айтганда, кенгаяди ва инвестициялаш учун олдингисига нисбатан барқарор молиявий базага айланади. Шундай қилиб, амортизация ажратмалари корхонанинг инвестиция фаолиятини тартибга солувчи муҳим воситага айланади.

Download 0,6 Mb.
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Download 0,6 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



) “Амортизация ажратмалари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришманбаи сифатида”

Download 0,6 Mb.