“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali




Download 434,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana12.09.2024
Hajmi434,99 Kb.
#270914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
40 Turayeva 379-387

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
  
381
 
Хорижий иқтисодчи олим М.Юнус томонидан кичик бизнес субъектларини молиявий 
қўллаб
-
қувватлаш борасида фикр билдирилган ҳолда янги фаолият бошлаган кичик 
бизнес субъектларини кредитлашда асосий эътибор кредитлашнинг ижтимоий 
самарасига қаратилиши кераклигини таъкидлаган
[4]
. Кичик бизнес субъектларининг 
молиявий имкониятлари кенгайгандан сўнгра бозор ставкаларида бериладиган 
кредитларга бўлган талабнинг ошиши мазкур олим томонидан қайд этилган. F.Allen 
D.Galeлар эса кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришнинг 
икки тизими –
банклар фаолиятига асосланган тизим ва молия бозорларига 
асосланган тизимнинг мавжудлигини эътироф этишади ва бунда биринчи тизимнинг 
нисбатан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашади
[5]. 
Шунингдек, ахборотлаштириш ва рақамлаштириш жараёнини иқтисодиёт 
соҳасида такомиллаштириш бўйича маҳаллий олимларимиздан Ж.Х.Камбаров, 
Н.Ж.Махмудовалар ўзининг илмий ишларида саноат иқтисодиёти телекоммуникация 
қоидаларини белгилашда, техник стандартларни белгилашда тадқиқот ва 
инновацияларни қўллаб 

қувватлашда муҳим роль ўйнади, бу эса ўз навбатида 
инновацион иқтисодиётнинг янги сектори
-
рақамли бозорни пайдо бўлишига ёрдам 
берди деган фикрларни билдирган
[6]
. Шунинг учун, замонавий рақамли инқилоб 
асосан бозор ва технологик янгиликлар билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш фаолияти ва 
хизматларининг аксарияти ахборот технологиялари орқали олинган. Бу аср ахборотни 
ахборотлаштириш ва рақамлаштириш асрига айланди. Шунингдек, И.Ю.Умаров 
томонидан ёзилган илмий мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида инновацон 
бошқаришда бизнес самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар 
ишлаб чиқилган
[7]. 
Л.В. Лапидус ўз тадқиқотларида рақамли технологиялар 
эволюцияси таъсири остида бизнес моделларини ўзгартириш нуқтаи назаридан 
электрон бизнес ва электрон тижоратни бошқариш бўйича назарий қоидалар ва 
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
[8]. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегиясини 
амалга ошириш Давлат дастурида
[2]
: “Рақамли иқтисодиёт ишлаб чиқаришнинг 
асосий омили рақамли маълумотлар, катта ҳажмларни қайта ишлаш ва таҳлил 
натижаларини қўллаган ҳолда, анъанавий бошқарув шакллари билан таққослаганда, 
турли хил ишлаб чиқариш, технологиялар, ускуналар, сақлаш, сотиш, товар ва 
хизматларни етказиб бериш самарадорлигини сезиларли даражада ошириши 
мумкин” деган фикр билдирилган.
Юқоридаги бир қатор иқтисодчи олимларнинг фикрларини инобатга олган 
ҳолда бугунги кунда тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини 
янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва 
технологик
қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ
муддатли 
инвестиция 
лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини 
мустаҳкамлаш лозим.

Download 434,99 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Download 434,99 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

Download 434,99 Kb.
Pdf ko'rish