“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
387
210 млрд. доллардан зиёд бўлган Alibaba интернет ресурси ушбу сармояларнинг
тўғри сарфлаганлигини исботлади. Рақамлаштиришдан максимал фойда олишни
истаган давлат, зарурий юқори технологик махсулотларнинг бозорини яратиши ва
уни қўллаб
-
қувватлаши лозимдир. Шу
билан бирга, параллел тарзда давлат
бошқаруви, муҳим соҳалар ва корхоналар учун хусусий иловаларни ривожлантирган
ҳолда, электрон иқтисодиётнинг асосий платформаларини назорат қилувчи
инструментларни ўз измида сақлаб қолиш ҳам муҳим ҳисобланади.
5. Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва
ҳудудларда рақамли иқтисодиёт
ва электрон ҳукумат ривожланиш ҳолатини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш
тизимини жорий этиш орқали келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ
ва
ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш жараёнларини идоралараро
мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ
.
6. Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларнинг ажралмас соҳасини
ҳисобланиб уни ривожлантиришга берилган эътибор ўз
натижасини бир неча
баробар ортиғи билан қайтаради. Кичик бизнес соҳаси ривожланган давлат бўлишлик
учун албатта рақамли иқтисодиёт соҳасига эътибор бугун ҳар қачонгиданда
муҳимдир, чунки юксалишнинг энг қисқа йўли рақамли иқтисодиётдир.