• Мавзуга оид манбалар таҳлили
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali




    Download 434,99 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet3/11
    Sana12.09.2024
    Hajmi434,99 Kb.
    #270914
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    40 Turayeva 379-387

    Кириш
     
    Жаҳон миқёсида илғор ривожланган мамлакатларда кичик бизнес субъектлари 
    корхоналарнинг умумий сонининг қарийб 90
    фоизини, миллий даромаднинг 40
    фоизгача ҳиссасини, жумладан Европа Иттифоқида иш ўринларининг 20
    фоизни ва 
    қўшилган қийматнинг 18
    фоизини таъминлаб бермоқда. Кичик бизнес томонидан 
    яратилган иш ўринлари, расмий яратилган 10 та иш ўринларидан 7 тасини ташкил 
    қилиши дунё мамлакатларида кичик бизнесни янада ривожлантиришни, уларда 
    молиявий бошқарувни самарали ташкил этиш ва молиявий ресурслардан унумли 
    фойдаланиш билан боғлиқ
    иқтисодий фаолиятини барқарор ривожлантиришни 
    янада рағбатлантирмоқда
    [1]. 
    Хусусан, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 
    ташаббуслари билан 2022 йил 28 январ куни қабул қилинган “2022 

    2026 йилларга 
    мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” тўғрисида”ги ПФ
    -60-
    сонли фармонида “миллий иқтисодиётни ислоҳ
    қилиш борасида ташқи савдо, солиқ
    ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб
    -
    қувватлаш, 
    иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал 
    ривожлантириш” вазифаси белгиланган
    [2]
    . Ушбу вазифаларни амалга ошириш 
    орқали хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва 
    экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш имконини беради. Кичик бизнес 
    субъектларининг жадал ривожланишида фаолиятга рақамли технологияларни кенг 
    жорий этиб бориш ҳам муҳим ҳисобланади. Ваҳоланки, жаҳон иқтисодиётидаги 
    рақобатлашув жараёнларининг кескинлашуви кичик бизнес субъектлари фаолиятида 
    замонавий рақамли технологияларни жорий этилишини долзарб масала эканлигидан 
    далолат беради.
    Мавзуга оид манбалар таҳлили
     
    Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида кичик бизнес ва хусусий 
    тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўғрисида ягона илмий таърифга келингани йўқ

    Масалан, А.Бусигин хусусий секторга фойда (даромад) олиш мақсадидаги иқтисодий 
    фаолликнинг махсус тури сифатида таъриф беради. Бу фаолиятининг мақсади деб, 
    шундай товарни ишлаб чиқариш ва сотишни тушунадики, у бозорда талабга эга 
    бўлиб, тадбиркорга фойда келтириши лозим бўлсин
    [3]
    . У кичик бизнесни иқтисодий 
    фаол соҳа деб ҳисоблаб, бунинг асосини фойда олишга йўналтирилган мақсадли 
    фаолият, тадбиркорлик фаоллигини эса, фойда
    олиш мақсадида маҳсулот ишлаб 
    чиқариш ва сотиш бўйича фаолиятнинг ўзини тушуниш тарзида ифодалайди. 
    Натижада, кичик бизнес тушунчасининг мазмуни бозорда талабга эга бўлган 
    маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мақсадли фаолиятни англатади.



    Download 434,99 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 434,99 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

    Download 434,99 Kb.
    Pdf ko'rish