|
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yilBog'liq туризм ривожлантириш“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
267
6/2020
(№
00050)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
қўйиш ҳамда уларга бериладиган жазо турини Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий
жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексда мустаҳкамлаб қўйиш;
5. Туристик ташкилотлар томонидан хорижий валюталарнинг Ўзбекистонга
киритилишини янада рағбатлантириш мақсадида, уларга солиқ имтиёзлари бериш,
яъни уларнинг хорижий валютадаги даромадларининг маълум қисмини солиқлардан
озод қилиш. Бу нарса тадбиркорларнинг соҳага янада кўпроқ инвестиция ажратишига
олиб келади.
6. Ўзбекистон Республикасида туристик фаолиятни лицензиялаш тартибини
қайта кўриб чиқиш ва янада соддалаштириш;
7. Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш учун
секторлараро муносабатларни тартибга солувчи ва ривожлантирувчи меъёрий
ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш. Бунда соҳа ривожида нодавлат секторнинг иштирокини
кенгайтириш масалаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш;
8. Туризм соҳасига ажратилаётган сармоялар ҳажмини янада кенгайтириш ва
мазкур фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларга кредит имкониятларини
кенгайтириш мақсадида “Туризм тараққиёт банки”ни ташкил этиш;
9. Ўзбекистонда туризм соҳасига янги ахборот коммуникация технологияларини
жорий қилиш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқиш ва шу мавзуда халқаро
конференциялар ташкиллаштириш;
10. “Ақлли туризм” воситаларидан самарали фойдаланиш;
11. Ҳар бир туристик фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектида,
туризм соҳасида фаолият юритишда асос бўлувчи меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар базаси
яратилиши ва доимий тарзда янгилаб борилиши лозим.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда
туризм соҳасини ривожлантириш ва давлат томонидан ҳуқуқий тартибга солиш
борасида катта ютуқларга эришилди. Мазкур соҳани ривожлантириш мақсадида
тадбиркорларга жуда катта имтиёз ва имкониятлар яратиб берилганлиги соҳа
ривожининг асосий омили бўлди. Шу билан бир қаторда баъзи бир камчилик ва
фойдаланилмаётган имкониятлар борки, уларни бартараф этиш ва бу йўлда
ривожланган
хорижий
давлатларнинг
ижобий
тажрибаларидан
самарали
фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
|
| |