|
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yilBog'liq туризм ривожлантириш“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
266
6/2020
(№
00050)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
имкониятлар яратиб берилган. Буни солиқ имтиёзлари – туристик фирмаларнинг
хорижий валютадаги даромадларининг 20%и солиққа тортилмаслиги[14], назорат
қилувчи иқтисодий ва бошқа тизимларнинг камайтирилганлиги, соҳага кадрларни
тайёрлашнинг юқори даражаси, узоқ муддатли барқарор режаларнинг мавжудлиги,
жамият барча соҳаларининг туризм ривожида иштирок этиши ва янгидан янги
турхизматларнинг яратилганлиги, шунингдек, мамлакатда соҳани бошқариш
тизимининг тўғри танланганлиги ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги
мисолида кўришимиз мумкин.
Хулоса ва таклифлар
Бугунги кунда ривожланган давлатларда “Европанинг ақлли туризм
пойтахти” ташаббуси (The European Capital of Smart Tourism initiative) илгари
сурилмоқда. Ушбу ташаббус “ақлли туризм” воситаларини, чора-тадбирларини
қамраб олади ҳамда шаҳарларда тўртта тоифа: бақарорлик, ногиронлиги бор
инсонлар учун махсус имкониятлар яратиб бериш, рақамлаштириш, маданий мерос ва
ижодкорона ёндашув бўйича амалга оширилаётган лойиҳалардан хабардорликни
оширишни назарда тутади. Туризмни ривожлантириш стратегияси маҳаллий
ҳамжамиятларни мазкур соҳа орқали қанчалик кўп қўллаб-қувватласа, у мамлакатда
шунчалик барқарор бўлади. Олинадиган даромадлардан фойдаланишнинг энг яхши
йўли ёдгорликларни таъмирлаш, ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш, одамларга ҳуқуқ ва
имкониятлар бериш, камбағаллик даражасини пасайтириш[15].
Барқарор туризм ҳам меҳмонларнинг, ҳам уларга мезбонлик қилувчи
шаҳарларнинг хавфсизлигини таъминлаши, атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва аҳоли
тиқилинч бўлишига йўл қўймаслиги керак. Туристлар оқимини адолатли тақсимлаш
ҳам барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Бу ривожланган мамлакатлар учун ҳам,
ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам бирдай муҳим.
Хулоса сифатида, ўрганилган хорижий тажриба, эгалланган назарий билимлар
ҳамда бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш натижасида ишлаб
чиқилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни келтириб ўтамиз:
1. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий туризмни ривожлантириш мақсадида
мамлакат ҳудудида ҳаракатланувчи сайёҳларнинг ҳаракатланиш тартиби, уларга
яратиб бериладиган шароитлар ва имтиёзлар бўйича алоҳида ҳужжат ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;
2. Туризм соҳасида фаолият юритувчи гидлар малакасини ошириш, уларнинг
кўникма ва билимларини баҳолаш бўйича махсус дастурий тизим яратиш, бунда
гидларни имтиҳонлардан ўтказиш ва малакасини ошириш ишларида инсон омили
иштирокини имкони борича чеклашга қаратилган алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш;
3. Мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар фаолиятининг
ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда гид-таржимонлар тайёрлаш махсус ўқув
марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бу жараёнга нодавлат-нотижорат
ташкилотларини кенг жалб этиш;
4. Туристларга мамлакатимиздаги тарихий обидалар, тарихий шахслар,
давлатнинг ҳудудий ва маъмурий тузилиши, шунингдек, урф-одатлар ва анъаналар
тўғрисида маълумот берувчи гид-таржимонлар бераётган маълумотларнинг тўғрилиги
ва асосланганлиги жавобгарлик масаласини туризм қонунчилигида аниқ белгилаб
|
| |