|
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yilBog'liq туризм ривожлантириш“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
263
6/2020
(№
00050)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
тоифаларга ажратилди. 47 та давлат фуқаролари учун виза режими бекор қилинди
ҳамда визасиз режимга эга мамлакатлар сони 86 тага етди. Бундан ташқари виза
жараёнларини соддалаштириш мақсадида электрон виза олиш имкониятига эга
мамлакатлар сони 57 ни ташкил этди.
Қўшимча равишда, “Ватандош”, “Талаба”, “Академик”, “Зиёратчи” ва “Тиббиёт”
виза турлари жорий этилди. Қилинган ишлар натижаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
ўтган давр билан солиштирганда 2019 йилда мамлакатимизга келган сайёҳлар сони
26,2 фоизга кўпайди. Визасиз режим жорий этилган давлатлардан ташриф буюрган
сайёҳлар сонида эса 58 фоиз ўсиш кузатилди. Натижада, сайёҳларни жойлаштириш
масканларининг юкланиш даражаси 62 фоиздан 84 фоизга кўпайди. Охирги йилларда
туризм соҳасидаги янги тенденцияларга мос ва кенг сегмент талабларига жавоб
берадиган хостеллар бозорини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу
мақсадда 2019 йилда мамлакатда кам бюджетли туризм инфратузилмаси ва хостеллар
бизнесини янада рағбатлантириш учун хостелларни мажбурий сертификациялаш
тартиби бекор қилинди ва бошқа бир қатор талаблар соддалаштирилди. 2019 йилнинг
ўзида республикада 161 та янги хостеллар қуриб фойдаланишга топширилди. Улар
томонидан бир вақтнинг ўзида 5666 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти
яратилди[9].
Олинган натижалар муҳокамаси
Туризмни ривожлантириш омилларига чипталарининг нархи арзон бўлган
авиакомпаниялар - лоукостерлар (lowcosters) ҳам таъсир кўрсатади. Польшада туризм
ривожланишига
авиакомпанияларнинг
таъсир
этувчи
жиҳатлари
ўрганилганда, тадқиқот натижасига кўра, лоукостерлар унчалик машҳур бўлмаган
жойларда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳамда кичик шаҳарларда ушбу
соҳанинг тараққий этишига хизмат кўрсатган. Мазкур тадқиқотда бошқа омиллар ҳам
ўрганилган. Масалан, қишқи туризмга нисбатан талабнинг юқори даражаси ҳамда янги
йўналишларга хизмат кўрсатувчи лоукостерларнинг янги маршрутлари пайдо бўлгани
сабабли 2005 йилда Норвегияга келувчи сайёҳлар сони кескин ошган. 2005 йилда
туризм манзиллари ўртасида улкан муваффақият қозонган шаҳарлар сифатида
Валенсия, Барселона (Испания) ҳамда Дубровникни (Хорватия) мисол қилиб келтириш
мумкин. Сайёҳлар сонининг жадал ошишига чипта нархлари паст авиакомпаниялар
сонининг жадал ортиши сабаб бўлди, натижада Буюк Британиядан келувчилар сони
икки баробар ўсди[10].
Республикамизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича мавжуд имконият ва
шароитлардан самарали фойдаланишда қийинчиликлар бўлиб, халқаро туризм
йўналишида республикага ташриф буюрувчиларнинг талаб эҳтиёжларини қондириш
талаб даражасида эмас. Бунинг асосий тўсиқларидан бири, ҳали бу соҳада
инфраструктуранинг етарли даражада ривожланмаганлиги ва туризмни давлат
томонидан бошқаришнинг энг самарали усулларини жорий қилиш билан боғлиқ
бўлган муаммолар чуқур ўрганилмаганлигидир.
Мазкур тадқиқот доирасида, Республикамизда туризм соҳасини тартибга солиш
бўйича қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатларини таҳлил қилиш натижасида
қуйидаги номувофиқлик ва муаммолар мавжудлигига гувоҳ бўлдик:
1. Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларда хизмат кўрсатувчи гидлар
фаолияти, уларга қўйиладиган талаблар, уларни сертификатлаштириш ҳамда
|
| |