“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
265
6/2020
(№
00050)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
✓ Туризм
соҳасини
ривожлантириш
ва
туристик
хизматлар
истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб қувватловчи миллий
қонунчилик ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш;
✓ Мамлакатга кириш ва ундан чиқиш пайтида виза чекловларини камайтириш;
✓ Нархларни қисқартириш ва бошқа турли имтиёзлар бериш йўли
билан
номавсумий туризмни рағбатлантириш;
✓ Ижтимоий туризмни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
✓ Туристлар ҳавфсизлигига қўйиладиган талабларни кучайтириш ва ва бу
соҳадаги ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;
✓ Давлат томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданий ва тарихий
меросни асраб-авайлаш бўйича қонунчиликни мустаҳкамлаш[13].
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда
туризмни ривожлантириш
бўйича қабул қилинган давлат дастурлари бирмунча кенг ва атрофлича, аммо Австрия
давлат дастурида кўпроқ самарадорлик ва инновацияга эътибор қаратилган.
Юқорида келтирилган, Ўзбекистонда туризм соҳасини
давлат томонидан
ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги муаммо ва номувофиқликлар бўйича Австрия
тажрибасини ўрганиш натижаларини келтириб ўтамиз:
1. Австрияда туризм соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи ва
ривожлантирувчи ташкилотлар ҳуқуқий мақоми бўйича номувофиқликлар мавжуд
эмас, яъни Австрия Иқтисодиёт, Оила ва Ёшлар вазирлиги соҳани давлат томонидан
тартибга солувчи, назорат қилувчи ва қўллаб қувватловчи давлат органи ҳисобланади.
Австрия
Миллий
Туризм
Ташкилоти
эса
мамлакатда
туризм
соҳасини
ривожлантиришни услубий жиҳатдан таъминловчи ташкилот ҳисобланади. У назорат
ва лицензиялаш ваколатларига эга эмас ҳамда вазирлик
тасарруфидаги ташкилот
ҳисобланади.
2. Таҳлил жараёнида шунинг гувоҳи бўлдикки, Австрия Республикасига хорижий
сайёҳларнинг келиш тартиби, Австриялик сайёҳларнинг чет давлатларга чиқиш
тартиби ва мамлакат ичкарисида шаҳарлараро ҳаракатланувчи туристларнинг
ҳаракатланиш тартиби тўғрисида алоҳида актлар қабул қилинган.
3. Туризм соҳаси ходимларини (гидларни) сертификатлаштириш ҳамда уларнинг
малакасини ошириш масалалари билан боғлиқ талаблар Австрия миллий туризм
ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади ва Австрия Иқтисодиёт, оила ва ёшлар
вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланиб, амалга оширилиши таъминланади.
Мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича масалалар алоҳида федерал
ҳудудлар қонунчилиги асосида тартибга солинади. Масалан, Юқори Австрия федерал
парламенти томонидан 1992 йилда қабул қилинган “
Туризм тўғрисида” ги қонунда
мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланиш ва гидлар тайёрлаш марказларини
ташкил этиш масаласи келтириб ўтилган.
4. Туристларга мамлакатдаги тарихий обидалар,
тарихий шахслар, давлатнинг
ҳудудий ва маъмурий тузилиши тўғрисида маълумот берувчи гид-таржимонлар ўзлари
бераётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун шахсан жавобгарлиги
масаласи ҳамда уларга бериладиган жазо тури Австрия қонунчилигида ҳам ўз аксини
топмаган.
Таҳлил жараёнида шу нарсага амин бўлдикки, Австрияда туризм соҳасининг
ривожлантирилиши учун ҳукумат томонидан жуда катта ҳуқуқий ва иқтисодий