|
Таълим бирлашмаларида блокчейндан фойдаланишBog'liq 36 Alimardonov Abdullayev RizayevaТаълим бирлашмаларида блокчейндан фойдаланиш
Таълим муассасалари бирлашиб, ҳамкорлик қилса, умумий сертификатлаш
базаларига бўлган эҳтиёж ҳақиқатга айланади. Мисол тариқасида, яқинда ўзаро код
алмашиш сертификати шартномасини тузган Ақш университетлари гуруҳи: Delft, EPFL,
Boston, ANU ва UBC. Бундан ташқари, глобал алянс ёки глобал мактаблар гуруҳини
ташкил этувчи шўба ташкилотлар томонидан ҳам фойдаланиш мумкин. Қандай
муассасалар ёки органлар тўплами бўлишидан қатъи назар, блокчейн уларга ушбу
лойиҳани амалга ошириш учун арзон умумий ресурс беради [13].
Таълим фаолияти давлат ичидаги фаолият бўлиб, у миллий ҳукумат томонидан
тартибга солинади, бироқ ҳар доим давлатлараро алоқага фавқулодда эҳтиёж мавжуд
бўлиб, уни блокчейн технологиясидан фойдаланиш орқали амалга ошириш мумкин.
Таълим муассасаларида қоғоз сертификатлаш эскира бошлади ва унинг ўрнини
блокчейн технологияси асосида яратилган онлайн хотира эгаллайди. Юқорида айтиб
ўтилган_Soni Global Education блоcкчейнга асосланган платформага эга бўлган
компания бутун дунё бўйлаб мактаблар, университетлар ва шахсларга иш фаолиятини
баҳолаш хизматларини таклиф қилади.
Оммавий очиқ онлайн курслар ва блокчейн
Машҳур Coursera таълим платформасида Принстон университети блокчейн
технологиясига асосланган, таълимнинг шаклларининг эски ғояларини ўзгартирувчи ва
таълим соҳасидаги ўзгаришлар учун кучли катализатор бўлган оммавий очиқ онлайн
курсларни ишга туширди .
Оммавий онлайн курслар соҳасида сертификатлаш муаммоси ҳам мавжуд: ҳар
бир таълим муассасаси ёки онлайн платформа ўз сертификатларини чиқаради, уларни
сохталаштириш ёки йўқотиш осон. Оммавий онлайн таълимга бўлган реал талабни
билимларни сертификатлаш орқали сезиларли даражада ошириш мумкин, бу
бозорнинг асосий субъектлари ўртасида марказсизлаштириш ва блокчейн
технологияси асосида таълимга киришни кенгайтириш бўйича оммавий онлайн
курслар бўйича келишув шаклида шакллантирилиши мумкин.
|
| |