“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
330
3/2020
(№
00047)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
бозордан ташқарида кенгайиши натижасида пайдо булади. Кўпгина йирик трансмиллий
корпорациялар (ТМК) глобал миқёсда ҳаракат қилади: улар чегараси ва миллий эгалигидан
қатъий назар истеъмолчиларнинг талабини қондириши керак. ТМК (асосан кўпмиллий ва
глобал) учун ички бозорга нисбатан кўпинча ташқи иқтисодий фаолият муҳим аҳамиятга эга
эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, улар глобаллашув жараёнининг субъекти бўлади. ТМК
глобаллашувнинг асоси, унинг ҳаракатга келтирувчи асосий кучдир.
Шу ўринда глобаллашувнинг ижобий ва салбий оқибатлари тўғрисида ҳам тўхталиб
ўтсак.
Глобаллашув жараёнининг ижобий томонлари қуйидагича:
-
глобаллашув натижасида халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашув чуқурлашиб
боради. Маълум бир давлат маълум бир соҳага ихтисослашиб боради. Бунда маблағ ва
ресурслар самарали сарфланади;
-
глобаллашув жараёнининг
асосий устунликларидан бири, харажатларнинг
қисқариши, нархларнинг пасайиши ва барқарор иқтисодий ўсишга
олиб келувчи ишлаб
чиқариш миқёсидаги тежам ҳисобланади;