• “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil 332 3/2020 (№
  • Хулоса ва таклифлар
  • -  ривожланган мамлакатлардан технология соҳасида орқада қолишнинг янада  чуқурлашиши;  -




    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet6/7
    Sana09.12.2023
    Hajmi346,35 Kb.
    #114655
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    33 Eshtayev


    ривожланган мамлакатлардан технология соҳасида орқада қолишнинг янада 
    чуқурлашиши; 

    аҳоли 
    асосий 
    қисмининг 
    камбағаллашуви, 
    аҳоли 
    ўртасида 
    турли 
    касалликларнинг тарқалиши; 

    ижтимоий-иқтисодий табақалашувнинг ўсиши; 

    кам 
    ривожланган 
    мамлакатлар 
    жаҳон 
    хўжалиги 
    барқарорлигига 
    боғлиқлигининг янада кучайиши; 

    миллийликка йўналтирилган иқтисодий сиёсатни амалга оширишда транс 
    миллий компаниялар томонидан давлатнинг имкониятларини “чеклаб” қўйилиши; 


    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil 
    332 
    3/2020 
    (№
     
    00047)
     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     

    ташқи қарз, энг аввало халқаро молия ташкилотлари олдидаги қарзнинг 
    ортиши, бу эса истиқболдаги тараққиётга тўсқинлик қилади.
    Юкорида қайд этиб ўтганимиздек, глобаллашув жараёнида иштирок этишдан саноати 
    ривожланган мамлакатлар кўпроқ фойда олади. Зеро улар ишлаб чиқариш харажатларини 
    камайтириш ва барча диққат-эътиборни кўп даромадли бўлган маҳсулотларни ишлаб 
    чиқариш имкониятига эга бўлади. 
    Айни пайтда саноати ривожланган мамлакатларда ҳам глобаллашув жараёнлари 
    салбий таъсир этиши мумкин: ишсизлик, молия бозорларида беқарорлик кучаяди ва 
    ҳоказолар. 
    Хулоса ва таклифлар
    Глобаллашувнинг асосий муаммоларидан бири жаҳон миқёсида миллий 
    иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли глобал беқарорликнинг мумкинлиги 
    ҳисобланади. Натижада маълум бир мамлакатда рўй берган иқтисодий ўзгаришлар 
    ёки инқирозлар бутун минтақа ёки жаҳон миқёсида таъсирини ўтказиши мумкин. Бу 
    ҳолат фақат назарий эмас, ҳаётий муаммодир. Буни 1997 йил ёзида Таиландда 
    бошланиб, Жанубий-Шарқий Осиёга тарқалган ва ҳатто Жанубий Кореяга ҳам 
    таъсирини ўтказган Осиё молиявий инқирози, 2008 йилда Америка Қўшма 
    Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан 
    бошланган жаҳон молиявий инқирози, ҳам тасдиқлайди. Бугунги кунда жаҳондаги 
    мамлакатлар бўйлаб коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиши, унинг таъсири,
    ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўхтовсиз тарзда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
    Пандемиянинг таъсири натижасида жаҳон иқтисодиётининг барча реал 
    тармоқларида саноат, қишлоқ ҳўжалиги, савдо, қурилиш, транспорт, туризм ва 
    бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли даражада пасайиш ва ишсизлик 
    кузатилмоқда.
    Халқаро экспертларнинг фикрича, пандемиянинг таъсири натижасида 2020 
    йилда жаҳон савдо айланмаси 30 фоизга камаяди, жаҳон иқтисодиётини ўсиши 2,3 
    фоизга пасайиши башорат қилинмоқда. 
    Глобаллашувнинг салбий жиҳатларини кўпинча келишмовчиликлар билан 
    боғлашади. Бу келишмовчиликларни сиёсий характердаги келишувлар ёки янги ҳалқаро 
    ташкилотлар тузиш асосида глобал ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан ҳал қилиш 
    мумкин. 
    Глобаллашув мамлакатларга нима беради - хавф-хатарми ёки янги имкониятлар? Бу 
    саволга амалда ягона жавоб қайтариш мумкин эмас. Чунки салбий ва ижобий оқибатлар 
    нисбати доимий равишда ўзгариб туради. Албатта, жараён бошланиб кетган ҳоҳлаймизми, 
    ҳоҳламаймизми уни тўхтатишнинг иложи йўқ. Жаҳонда ҳеч қайси давлат алоҳида, 
    яккаланган ҳолда ривожланмайди. Мамлакатлар глобаллашув жараёнларига тўғри 
    ёндашиб, янги шароитларга мослашишлари ва жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви 
    яратаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозим. 
    Умуман олганда хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, глобаллашув жараёни 
    турли соҳа вакиллари ва жамият аъзолари олдида баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда 
    ҳамда келажакда глобаллашувнинг ижобий ва салбий томонлари тўғрисида кўпгина 
    фикрлар билдирилади. 
     



    Download 346,35 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -  ривожланган мамлакатлардан технология соҳасида орқада қолишнинг янада  чуқурлашиши;  -

    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish