• Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
  • Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar




    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet2/7
    Sana09.12.2023
    Hajmi346,35 Kb.
    #114655
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    33 Eshtayev

     
    Кириш 
    Жаҳон иқтисодиётида XX-XXI асрлар бўсағасида янги – глобаллашув деган 
    тушунча пайдо бўлди. Глобаллашув муаммолари тарихчилар, иқтисодчилар, 
    технологлар, файласуфлар ва кўплаб мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари ҳамда 
    жамият вакиллари томонидан баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Глобаллашув 
    тарафдорлари ва унга қарши бўлганларнинг мавжудлиги ушбу тушунчанинг турлича 
    талқин 
    қилинишини 
    англатади. 
    Глобаллашув 
    тарафдорларининг 
    фикрича, 
    глобаллашув иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, аҳоли фаравонлигини оширади, 
    янги иш ўринлари яратилишига имкон беради. Глобаллашувга қарши бўлганлар эса, у 
    ривожланаётган мамлакатларда савдо экспансиясининг кучайиши, иқтисодий 
    жиноятларнинг ортиши (қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ноқонуний реэкспорт, 
    наркотик моддалар савдосининг ошиши ва ҳ.к.), ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитни 
    ифлослантириши, техника хавфсизлигига амал қилмаслик, болалар меҳнатидан 
    фойдаланиш ва бошқа нохуш ҳодисалар билан боғлиқ муаммоларнинг кучайишига 
    олиб келади, деб ҳисоблайдилар. Умуман олганда, нима бўлганда ҳам глобаллашув 
    жараёнини тўхтатиб бўлмайди. Таҳлилчилар глобаллашув жаҳон иқтисодий 
    ривожланишининг у ёки бу ижтимоий-иқтисодий, технологик ва экологик 
    тенденцияларга қандай таъсир кўрсатишини ўрганишлари лозим. 
     


    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil 
    329 
    3/2020 
    (№
     
    00047)
     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    Мавзуга оид адабиётлар таҳлили 
    “Глобаллашув” тушунчаси илк бора америкалик олимлар томонидан 
    киритилган. 
    Т.Левит 
    “Бозорларнинг 
    глобаллашуви” 
    номли 
    мақоласида 
    глобаллашувни 
    илгарилари тассаввур 
    қилиб бўлмайдиган 
    даражада 
    кўп 
    кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарлари стандартлашиши учун глобал 
    бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ янги тижорат воқелиги деб атаган [1].
    Иқтисодчи Н.Трифт глобаллашувнинг қуйидаги жиҳатларини ажратиб 
    кўрсатади: 

    молиявий марказлашувнинг кучайиши. Унинг ёрдамида кредит маблағлари 
    шакллантирилади, кредитлар берилади ва фойдаланилади, шунингдек капиталнинг 
    ишлаб чиқариш устидан ҳукмронлиги ўрнатилади; 

    ахборотлар аҳамиятининг ошиши; 

    глобал олигополиянинг тўхтовсиз кенгайиши; 

    тарнсмиллий корпорация (ТМК)лар сонининг ортиши; 

    трансмиллий иқтисодий дипломатиянинг шаклланиши ва миллий давлат 
    ҳокимиятининг глобаллашуви [2]. 
    Калифорния университети профессори М.Кастельс глобаллашув жараёнини 
    “янги капиталистик иқтисодиёт” деб атаб, унда ахборот, билим ва ахборот 
    технологиялари ишлаб чиқариш ва рақобатбардошлик ўсишининг асосий манбаи 
    эканлигини таъкидлайди [3]. Россиялик олима И.Г.Владимированинг фикрича, 
    глобаллашув жаҳон иқтисодиёти байналминаллашувининг энг юқори босқичидир [4]. 
    В. Кривошееванинг таъкидлашича, глобаллашувдан яшириниб бўлмайди. 
    Глобал жараёнлар тобора маҳаллий ва ҳатто тупроқ шароитларига таъсир қилмоқда. 
    Бироқ, аниқ қаршиликка қарамай, ҳар бир киши маълум даражада глобал тизим 
    билан боғлиқ. Агар биз глобаллашувнинг пайдо бўлишининг ўзига хос тарихий 
    босқичи ҳақида гапирадиган бўлсак, у анча олдин пайдо бўлган, у фақат бошқача 
    номланган. Шундай қилиб, агар глобаллашувнинг кенг маъносида биз халқларнинг 
    иқтисодий яқинлашиши, интеграция, ягона жаҳон иқтисодий маконининг шаклланиш 
    жараёнини назарда тутсак, глобаллашув инсоният тарихи давомида содир бўлган, 
    деб таъкидлаш мумкин, гарчи бу жараён доимо барқарор бўлмаган[5]. 

    Download 346,35 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar

    Download 346,35 Kb.
    Pdf ko'rish