“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil




Download 346,35 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana09.12.2023
Hajmi346,35 Kb.
#114655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
33 Eshtayev

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil 
331 
3/2020 
(№
 
00047)
 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
кўради, деган савол мунозараларга сабаб бўлаётган энг асосий масалалардан бири 
ҳисобланади. 
Замонавий глобаллашув жараёнлари энг аввало саноати ривожланган 
мамлакатлар мавқеини мустаҳкамлаб, уларга қўшимча афзалликлар беради. Ҳалқаро 
меҳнат тақсимоти доирасида глобаллашув жараёнининг кенгайиши паст 
ривожланган мамлакатлар мавқеини салбий ўзгаришига сабаб бўлиб, уларни 
глобаллашув жараёнининг субъектларига эмас, балки объектларига айлантириши 
мумкин. 
Демак глобаллашув жараёнларининг алоҳида мамлакатлар иқтисодиётига 
ижобий таъсирининг даражаси ушбу мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётида тутган 
ўрнига боғлиқ. Амалда афзалликларнинг асосий қисми бой давлатларга ёки 
индивидларга тегади. 
Глобаллашув шароитида марказлаштирувчи кучларнинг марказлашиши билан 
боғлиқ бўлган бузғунчилик таъсири юзага чиқиши мумкинки, бу мамлакат ичидаги 
анъанавий алоқаларнинг узилиши, ижтимоий муаммоларнинг кучайиши, мазкур 
жамият учун бегона бўлган салбий оқибатлар туфайли барча мамлакатларда юзага 
келадиган муамолар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 

глобаллашувдан келадиган афзалликларнинг миллий иқтисодиётнинг 
алоҳида тармоқлари ўртасида бир хил тақсимланмаслиги; 

миллий иқтисодиётда саноатлашишнинг секинлашуви; 

айрим мамлакатларда иқтисодиётни назорат қилишни мустақил ҳукумат 
қўлидан бошқаларга, масалан кучлироқ давлатлар, транс миллий компаниялар ёки 
халқаро ташкилотлар қўлига ўтиш эҳтимоли; 

молиявий соҳанинг барқарорлашуви эҳтимоли, миллий иқтисодиётларнинг 
жаҳон миқёсида ўзаро боғлиқлиги натижасида ҳудудий ёки глобал нобарқарорлик 
эҳтимоли бир мамлакатдаги иқтисодий тебранишлар ва инқирозлар ҳудудий ҳамда 
глобал оқибатларга олиб келиши мумкин. 
Глобаллашувнинг салбий оқибатлари иқтисодиёти паст ривожланган 
мамлакатларга кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Бу мамлакатларнинг кўпчилиги 
байналминаллашув жараёнида хомашё ва меҳнат сиғими маҳсулотлар (уларнинг 
баъзилари замонавий мураккаб техника учун эҳтиёт қисм ва бутловчи бўғинлар) 
етказиб берувчи сифатида иштирок этган ҳолда илғор мамлакатларга ҳар томонлама 
боғланиб қолади ва уларга нисбатан кам фойда кўради ҳамда бу фойда жаҳон 
бозорлари конъюнктурасига боғлиқ ҳолда барқарор бўлмайди.
Глобаллашув бу мамлакатларнинг юқорида қайд этилган муаммоларидан 
ташқари қуйидаги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради: 

Download 346,35 Kb.
1   2   3   4   5   6   7




Download 346,35 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

Download 346,35 Kb.
Pdf ko'rish