355
■ ҳисобот даврининг охири ёки шунга яқин санада йирик
хўжалик муомалаларини;
■ маҳсулот (ишлар,хизматларни) таннарх ва таннархдан паст
баҳода сотишга оид хўжалик муомалаларини;
■ ностандарт баҳолар, фоиз ставкалари, кафиллик ва сўнди-
риш шартлари мавжуд бўлган шартномаларни;
■ бизнес мантиқи нуқтаи назаридан зарурий сабабсиз амалга
оширилган хўжалик муомалаларини;
■ мазмуни шаклидан фарқ қилувчи хўжалик муомалаларини;
■ ғайри табиий тарзда расмийлаштирилган хўжалик
муомалаларини;
■ айрим харидор ёки мол етказиб берувчилар билан кўплаб
ёки катта суммаларда амалга оширилган хўжалик муомала-
ларини;
■ текинга олинган ёки текинга бериб юборилган активларни.
5. Олинган кредит ва берилган қарзлар ва банкка тақдим
қилинган кафолат хатларини таҳлил қилиш боғлиқ томон-
ларга тегишли бўлган йирик гаров мажбуриятлари мавжуд-
лигини юзага чиқардими?
6. Инвестицион битимларни таҳлил қилиш жараёнида боғлиқ
томонларга оид хўжалик муомалалари аниқландими?
7. Ҳисобот даврида амалга оширилган компаниянинг йирик
активларини сотиш ёки бошқача тарзда тасарруф қилиш
муомалалари таҳлил қилинганда уларда боғлиқ томонлар
иштирок этган холатлар аниқландими?
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 86-моддасига кўра
Аффилланган шахслар (боғлиқ томонлар) билан тузилган битимлар
тўғрисидаги ахборот, шу жумладан аффилланган шахсларнинг ёзма
билдиришлари ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ
356
таърифлари ҳамда қарор қабул қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар
жамият йиллик ҳисоботининг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун аудитор
ҳисобот йилида бу борада қонун талаблари қандай бажарилганлигини ўрганиб
чиқиши лозим. Шу мақсадда юқорида келтирилган тестга қўшимча тарзда
“қонун хужжатларига риоя қилинишини текшириш” бў-лимини киритиш
лозим.