ӮЗАРО БОҒЛИҚ ТОМОНЛАРНИНГ АУДИТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДАГИ
КОНЦЕПТУАЛ ЖИҲАТЛАРИ
Тошкент Молия Институти,
и.ф.н, доцент Мӯйдинов Э.Д
Аудит амалиётида компанияларни ўзаро боғлиқ томонлар билан амалга
оширган муомалаларни ўрганишга алоҳида эьтибор берилади. Чунки ўзаро
боғлиқ томонлар билан муносабатлар компанияларнинг молиявий натижалари
ва молиявий ҳолатига бевосита таьсир кўрсатади. Бу ҳолат хатто ҳисобот
йилида улар ўртасида хўжалик муомалалари амалга оширилмаган бўлса ҳам юз
бериши мумкин. Масалан назорат ёки аҳамиятли таьсирга эга бўлган бош
компания ўзининг шуьба корхонасига энг тартибли харидори бўлган қайсидир
бир корхона билан алоқани узишга ёки қайсидир мол етказиб берувчи билан
унга маьcул бўлмаган шартларда шартнома тузишга топшириқ бериши, ёки
шуьба корхона ишлаб чиқарган маҳсулотни бош компанияга таннархда етказиб
берилишини талаб қилиши мумкин. Шунинг учун мазкур масала “Ўзаро боғлиқ
томонлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш” деб номланган 24-сонли
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС, IAS) 24 ва “Ўзаро боғлиқ
томонлар” номли 550-сонли Аудитнинг халқаро стандарти (АХС) да батафсил
баён қилинган.
24-сонли МҲХСнинг мақсади ўзаро боғлиқ томонларнинг ҳамда ушбу
томонлар билан амалга оширилган хўжалик муомалалари ва улар бўйича
қолдиқларнинг мавжудлиги тадбиркорлик субьектининг молиявий ҳолатига ва
фойда ёки зарарига таъсир этиши мумкинлигига эътиборни жалб этиш учун
зарур маълумотлар ушбу тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларида очиб
берилишини таъминлашдир. Ушбу стандартнинг 9-моддасига кўра, ўзаро
боғлиқ томон – молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субьекти
билан боғлиқ бўлган шахс ёки бошқа тадбиркорлик субьектидир. Шунга
асосан:
(a)
қандайдир шахс ёки ушбу шахснинг оила аъзоси ҳисобот берадиган
тадбиркорлик субъектига боғлиқ бўлади, агар бу шахс:
347
(i)
ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти устидан назоратга ёки
биргаликдаги назоратга эга бўлса;
(ii)
ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти устидан аҳамиятли
таъсирга эга бўлса; ёки
(iii)
ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьектидаги ёки унинг бош
ташкилотидаги асосий раҳбариятнинг аъзоси бўлса.
(б) Тадбиркорлик субъекти ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти
билан боғлиқ бўлади, агар қуйидаги шартлардан бири бажарилса:
Ушбу тадбиркорлик субьекти ва ҳисобот берадиган тадбиркорлик
субьекти айнан бир гуруҳнинг аъзолари бўлса;
Бир тадбиркорлик субьекти бошқа тадбиркорлик субьектининг қарам
тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонаси бўлса (ёки бу бошқа
тадбиркорлик субъекти аъзо бўлган гуруҳга кирадиган қарам тадбиркорлик
субъекти ёки қўшма корхонаси бўлса).
Иккала тадбиркорлик субьекти айнан учинчи томоннинг қўшма
корхоналари бўлса.
(iv)
Бир тадбиркорлик субьекти учинчи томоннинг қўшма корхонаси
бўлса ва бошқа тадбиркорлик субьекти ушбу учинчи томоннинг қарам
тадбиркорлик субъекти бўлса.
(v)
Тадбиркорлик
субьекти
ҳисобот
берадиган
тадбиркорлик
субьектининг ёки ушбу ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти билан ўзаро
боғлиқ бўлган бошқа тадбиркорлик субъектининг ходимларига нафақаларни
тўлайдиган бандликдан-сўнгги нафақа тизими бўлиб хизмат қилса. Агар
ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьектиининг ўзи шундай тизим бўлса,
хомий иш берувчилар ҳам ўзаро у билан боғлиқ бўлади.
(vi)
Тадбиркорлик субьекти (а) да таърифланган шахс томонидан
назорат қилинса ёки биргаликдаги назорати остида бўлса.
(vii)
(a)(i) да таърифланган шахс тадбиркорлик субьекти устидан
аҳамиятли таъсирга эга бўлган бошқа тадбиркорлик субьектидаги (ёки
348
тадбиркорлик субьектининг бош ташкилотидаги) асосий раҳбариятнинг аъзоси
бўлса.
МҲХСлари маьлум мамлакат доирасидаги қонунчиликни ҳисобга олган
ҳолда харакат қилишини эьтиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
қонунларида ўзаро боғлиқ томонлар тушунчасига берилган ёритишларни 24-
сонли МҲХСда баён қилинган ҳолатлар билан солиштириб қўйиш лозим
бўлади.
Мазкур ҳолат “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунида
кенг ва батафсил баён қилинган. Унда 24-сонли МҲХСдан фарқли ўлароқ
мазкур хужжатда ўзаро боғлиқ томонларнинг тавсифловчи миқдорий
кўрсаткичлар ҳам берилган. Мазкур хужжатда ўзаро боғлиқ томонлар
“аффилланган шахслар” деб юритилади ва қуйидагилар жамиятнинг
аффилланган шахслари деб эътироф этилади:
1) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига
эгалик қилув-чи юридик шахс;
2) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига
яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;
3) ушбу жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамият директорининг
ёхуд жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;
4) ушбу жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав
капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша
юридик шахс;
5) ушбу жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият
қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба
хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;
6) ушбу жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи
ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс
устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига
эгалик қилса, ўша юридик шахс;
349
7) ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини
ташкил этувчи айни бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси
юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса,
ўша юридик шахс;
8) ушбу жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир
шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг
раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;
9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият кузатув
кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик
шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга
ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;
10)
ушбу
жамият
директорининг
ёки
бошқарув
аъзосининг
ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда
қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини
ташкил этса, ўша юридик шахс;
11) ушбу жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик
шахс.
қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор —
жисмоний шахс-нинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:
1) ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси
юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан
ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
2) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс
кузатув кенгашининг аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;
3) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда
ижроия органининг аъзоси ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша
юридик шахс (1.85-модда).
Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги ахборотларни турли белгилари ва
аниқланиш кетма-кетлигига кўра қуйидагича гурухлаштириш мумкин:
|