351
устав капиталида иштирок этиш
улуши ва улар асосидаги тўловлар;
■
бошқа
узоқ
муддатли
тақдирлашлар.
Кўриб турганимиздек, бу масала кенг кўламли бўлиб, уни батафсил
текширувдан ўтказиш аудитордан синчковлик,
назарий билим ва тажрибани
талаб қилади.Шунга кўра 550-сонли АХС нинг мақсади аудиторлик текшируви
тайинланган обьектда компания ходимлари томонидан ўзаро боғлиқ томон
алоқадорликлари ва хўжалик муомалалари тегишли тартибда аниқланганлиги,
ҳисобга олинганлиги, мазкур муносабатларни фирибгарлик ва муҳим бузиб
кўрсатишлар ҳолатларига боғлиқлик даражаси белгиланган тартибда молиявий
ҳисоботда очиб берилганлиги тўғрисида
етарлича тегишли аудиторлик
далилига эга бўлиш ҳисобланади.
Мазкур мақоланинг мақсади иқтисодий олийгохлар талабалари,
магистрантлари ва аудиторларга халқаро амалиётда ўзаро боғлиқ томонлар
аудитининг кенг қўлланиладиган услубиётини ёритиб беришдир.
Унга кўра, ўзаро боғлиқ томонлар аудити текширув бошида мижоз
компания раҳба-рияти томонидан аудиторга тақдим қилинган “Ёзма баёнот”
маьлумотларини ўрганишдан бошланади. Ушбу хужжат “Ёзма баёнотлар” деб
номланган 580-сонли АХС талабига асосан
тузилиб унда компания раҳбарияти ўзаро боғлиқ томонлар билан муносабатлар
ва хўжалик муомалалари тегишли равишда ҳисобга олингани ҳамда улар
тўғрисидаги ахборотлар Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
мувофиқ очиб берилгани таькидланиши лозим (5). Агар бундай “Ёзма баёнот”
тақдим қилинмаган бўлса, аудитор компания раҳбарияти ёки
корпоратив
бошқарув вазифаси юклатилган шахс (лар) га сўровнома юбориши лозим
бўлади. “Ёзма баёнот”ни аудиторлик далили сифатида қабул қилиш мумкин
бўлсада, улар, мустақил равишда ўзлари боғлиқ бўлган ҳар қандай масалага
нисбатан етарлича тегишли аудиторлик далилларини таъминламайди.
Шунинг
352
учун аудитор мазкур стандартга асосланиб компанияда ҳисобот даврида ўзаро
боғлиқ томонларнинг мавжудлиги ва уларни ҳисобини юритилганлигини
аниқлаш учун қуйидаги йўналишларда аудиторлик таомилларини бажариши
лозим:
■ корхона раҳбариятини ўзаро боғлиқ томонларни аниқлаш ва
уларни
ҳисобини тўғри юритишга муносабатини баҳолаш;
■ компаниянинг асосий акциядорлари (мулкдорлари) ни аниқлаш
мақсадида таьсис хужжатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг рўйхатини тузиб
чиқиш;
■ компания раҳбариятига боғлиқ томонларнинг шахслари ва уларни ўтган
даврга нисбатан ўзгариши; тадбиркорлик субьекти ва боғлиқ томон ўртасидаги
муносабатларнинг тавсифи; ҳисобот даврида амалга оширилган йирик
битимларга нисбатан маьлумот тақдим қилиниши бўйича сўровнома юбориш.
■ ҳисобот даврида амалга оширилган йирик инвестицион лойиҳаларни
таҳлил қилиш;
■ йирик инвестиция лойиҳалари ва манфаатдор томонлар билан тузилган
битимлар муҳокамасига бағишланган акциядорлар ва кузатув (директорлар)
кенгаши йиғилиши баённомаларини ўрганиб чиқиш;
■ тадбиркорлик субьектининг қимматли қоғозларни
тартибга солувчи
давлатнинг расмий идорасига тақдим этган аризалари билан боғлиқ
ҳужжатларни ўрганиб чиқиш;
■ агар аввалги йили компания молиявий ҳисоботини бошқа аудиторлик
ташкилоти тек-ширувдан ўтказган бўлса улар томонидан аудит якунига кўра
тақдим қилган ёзма тақдимно-мани ўрганиб чиқиш;
■ ички назорат тизимининг боғлиқ томонларга таьлуқли йўналишини
тушунишга эришиш;
■ ички аудитор ҳисоботини ўрганиб чиқиш. вхк
Аудит амалиётида компанияда ўзаро боғлиқ томонларнинг мавжудлигини
аниқлашда кенг қўлланиладиган аудит таомилларидан бири моҳияти бўйича
тест ўтказишдир.