341
истеъмол қилинган ресурслар ёки товар ва хизматлар учун тўплаш лозим
бўлган пул тушунилади.
Бошқариш учун менежерларга шунчаки харажатлар эмас, балки бирор
нарсага (маҳсулотга, унинг туркумига, хизматга) чиқимлар тўғрисидаги, яъни
“харажатлар ҳисоби объектига” чиқимлар тўғрисидаги ахборот зарур.
Юқорида таъкидлаганимиздек, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий
хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири, молиявий ҳисобот
элементи – бу харажатдир. Ҳар қандай корхона, ташкилот ўз фаолиятини
ташкил қилиш жараёнида турли хил сарфларни амалга оширади, масалан,
қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини ишлаб чиқариш учун меҳнат ҳақи харажатлари (ижтимоий
суғурта ажратмалари билан), уруғлик ва кўчат материаллари, ўғитлар,
ўсимликни ҳимоя қилиш воситалари ва шу каби бошқа турли харажатларни
амалга оширади.
Ишлаб чиқариш қарорларини қабул қилишда харажатларга эътибор
қаратиш муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқариш харажатларини турли
сабабларга кўра классификация қилиш мумкин. Бухгалтерия харажатлари-бу
моддий харажатлар миқдори бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятида вужудга
келади. Улар ҳақиқий харажатлар ҳисобланиб, ўз ичига мол етказиб
берувчилар билан боғлиқ ишларни ҳам олади.
1.