337
Молиявий ҳисобот аудити бўйича ички назоратни баҳолашда аудитнинг
халқаро стандартида ҳам, мамлакатимиз миллий стандартларида ҳам аудитор
ўзининг профессионаллик мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда баҳолайди деб
таъкидланган. Бизнингча бу жараённи баҳолашда агар тест саволномаси орқали
ўтказилса, ижобий саволлар миқдорини жами саволнома миқдорига нисбати
орқали ифодаланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда агар:
ижобий жавоблар миқдори жами жавобларнинг 40-60% оралиғини
ташкил этса, унда ички назорат тизими даражаси ўрта деб баҳоланади;
ижобий жавоблар миқдори 40% дан кам чиқса, унда ички назорат
тизими паст деб баҳоланади;
ижобий жавоблар миқдори 60% дан юқори чиқса, унда ички назорат
тизими юқори деб баҳоланади.
Сўнгги йилларда турли хориж аудит компаниялари томонидан аудитни
ахборот технологиялари асосида ўтказиш оммалашиб бормоқда. Шу нуқтаи
назардан, биз молиявий ҳисобот аудитида қўлланиладиган амалларни ахборот
технологиялари асосида ташкил этиш жараёнига, ҳамда улар бўйича
маълумотлар базаси қандай шакллантирилиши лозимлиги бўйича ўрганиб
чиқдик.
Фикримизча, молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини баҳолашда аудит
амалларини
қўллаш
ва
уни
такомиллаштириш
орқали
аудиторлик
текширувларининг иш сифатини максималлаштириш, аудиторлик фаолияти
рейтингини оширишда муҳим омил ҳисобланади.