Миллий ва халқаро стандартларнинг қиёсий таҳлили
Стандарт
қоидалари
Аудиторлик фаолиятининг қоидалари.
АФМС
АХС
Стандартнинг
мақсади
Аудиторлик
фирмаларининг
ишлари аудиторлик фаолияти
қоидаларига мос келиши учун
мавжуд
бўлиши
шарт
ҳисобланган, яъни фирма ичида
аудит сифатини назорат қилиш
тизимини
ташкил
этиш
ва
уларнинг
фаолиятига
қўйиладиган
талабларни
аниқлаш
Қуйидагиларга
нисбатан
сифат
назорати
бўйича
стандартлар ўрнатиш ва
тавсияларни тақдим этиш:
Аудиторлик
фирмасининг
умуман
аудиторлик ишига доир
сиёсати ва тадбирлари;
Алоҳида аудиторлик
текширувини
ўтказиш
вақтида
аудитор
ёрдамчилари
амалга
333
оширадиган
ишларга
таалуқли тадбирлар
Стандарт
вазифалари
аудитни амалга ошириш
давомида аудиторлик ташкилоти
ходимларининг
вазифаларини
тақсимлаш тартибини белгилаш;
аудит сифатини назорат
қилувчи фирма ички тизими
олдига
қўйиладиган
умумий
талабларни белгилаш;
аудит ўтказиш пайтида иш
сифатини
назорат
қилиш
тартибини белгилаш
Жадвалдан кўриниб турибдики, халқаро стандартда у ҳал қиладиган
вазифаларнинг рўйхати йўқ. Бироқ бу барча халқаро стандартларга хос
хусусиятдир. АФМСга қўйилган ва халқаро стандартда баён қилинган
мақсадлар билан бирга ошкора бажаралидиган вазифалардан энг муҳими-
аудитни амалга ошириш давомида аудиторлик ташкилотлари ходимларининг
бурчларини аниқланишдан иборатдир. Аудиторлик ташкилотлари фаолияти
муддати узоқ эмаслигини ҳисобга олинса, бундай ташкилий жиҳатларнинг баён
қилиниши ўзини тўла оқлайди. Аудиторлик фирмасининг ўзида ишни ташкил
этишга оид талаблар халқаро стандартларда ҳам шунингдек, таҳлил
қилинаётган стандартда ҳам баён қилинмаган.
Амалга оширилган таҳлил аудиторлик фаолиятининг миллий ва халқаро
стандартлари орасида унчалик катта бўлмаган фарқ йўқлигини кўрсатади.
Аксинча, кўп қоидалар жуда ўхшашдир. Бу тадқиқ этилган стандартларгагина
эмас, бошқа стандартларга ҳам тааллуқлидир. Бинобарин, халқаро стандартлар
аудиторлик тадбирларини батафсил баён қилиши ва мисоллар келтирилиши
билан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларидан фарқ қилади. Шу
334
сабабли, халқаро стандартларни ўрганиш сифатли ўтказилган аудитларнинг
кўпайишига ва жамоатчилик орасида аудитор касби нуфузининг ортишига
кўмаклашади.
Аудиторлик далиллари хақида халқаро стандартларда батафсил тўҳталиб
ўтилган. Аудитнинг халқаро стандартлари – АХС (International Standarts of
Auditing – ISAS) да стандартлаш объекти сифатида V – «Аудиторлик
далиллари» (500-599) номли махсус бўлим ажратилган. Ушбу бўлим 9 та
стандартни ўз ичига олади:
№ 500 – «Аудиторлик далиллари» (Audit Evidence)
№ 510 – «Бирламчи келишувлар – бошланғич қолдиқлар» (Initial
Engagements Opening Balances)
№ 520 – Таҳлилий амаллар (Analytical Procedures)
№ 530 – Аудиторлик танлаш (Audit Sampling)
№ 540 – Бухгалтерлик ҳисобида баҳоланадиган қийматлар аудити (Audit
of Accounting Estimates)
№ 550 – Боғлиқ томонлар (Related Parties)
№ 560 – Кейинги ҳодисалар (Subsequent Events)
№ 570 – Узлуксиз фаолият (Going Concern)
№ 580 – Раҳбариятнинг билдиргиси (Management Representations)
Ушбу стандартлар аудиторлик фаолиятининг халқаро амалиётида
олинадиган далилларнинг етарлилик даражасини ва уларни тўплашга нисбатан
қўйиладиган талабларни белгилайди. Аудитнинг халқаро стандартларида
таърифланишича: “Аудиторлик далиллари - бу аудиторлик хулосасига
асосланадиган ва аудитор томонидан хулосани шакллантириш жараёнида
олинадиган маълумот”
9
.
Моддий активларни текширишда активлар мавжудлигини, лекин албатта,
улар қийматига эгалик қилишликни эмас, ишончли аудиторлик далиллари
9
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг Кенгаши “Сифат назорати, аудит, кўриб
чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами” I қисм 647-663 б
2014 йил
335
билан таъминлайди. Энди бевосита аудиторлик далилларини олиш мақсадида
бажариладиган яна бир муолажани кузатишга урғу бериб ўтсак.
Сўровнома ўтказиш – бу субъект ичида ёки унинг ташқарисида хабардор
шахслардан маълумот излаш. Сўровнома ўтказиш учинчи шахсларга йўлланган
расмий ёзма сўровнома билан бир қаторда, шунингдек, субъект ичидаги
шахслар
билан
ўтказилган
норасмий
оғзаки
сўровномадан
иборат.
Сўровномалар бўйича олинган жавоблар аудиторга ундан аввал мавжуд
бўлмаган ёки аудиторлик далилларини тасдиқловчи маълумот тақдим этиши
мумкин.
Тасдиқлаш – бу ҳисоб ёзувларидаги маълумотларни тасдиқлаш учун
сўровнома бўйича жавобларни тақдим этиш. Масалан, аудитор, одатда,
дебиторлик қарзлар бўйича тасдиқларни бевосита дебиторлирнинг ўзидан олиш
учун сўровнома йўллайди.
Ҳисоб – китоб – бу дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб ёзувларининг
арифметик
аниқлигини
текшириш
ёки
мустақил
ҳисоб
китобларни
бажаришдир.
Халқаро амалиётдан маълумки, аудиторлик далилларни тўплашда тест
усулини қўллаш ижобий самара беради. Чунки тест усули орқали олинадиган
маълумотларни оператив таҳлил қилиш имконини беради. Аудитнинг халқаро
стандарти бўйича тест усулини- “далилларни тасдиқлаш мақсадида назорат
самарасини ўз ичига олувчи рискни баҳолашда ёки моҳиятан текшириш
натижасида маълумотларнинг етарли бўлмаган холатида фойдаланиш тавсия
этилади”. Миллий аудиторлик ташкилотларимиз томонидан кўп холларда
моҳиятан текшириш амаллари амалга оширилади, биз биламизки бу холат кўп
мехнат талаб қилади.
№330 АХСга мувофиқ назорат тестларини хажмини аниқлашда қуйидаги
саволларни кўриб чиқиши лозим:
субъект томонидан давр мабойнида назоратни амалга ошириш
йўналишлари бўйича ҳажми;
336
аудитор
назорат
самарадорлигига
таянганда,
аудит
даврининг
давомийлиги;
тестлар асосида олинадиган аудиторлик далилларининг кўламини;
назорат самарадорлиги рискини баҳолашда, аудтиорнинг унга таяниш
режаси;
назоратлардан кутилаётган оғишишларга.
Шуларни инобатга олган ҳолда, биз узоқ муддатли активларнинг аудити
жараёнида тест усулини қўллаш самарали деб ҳисоблаймиз.
Демак, юқоридагилардан кўриниб турибдики, аудит амалларини қўллаш
усулларини такомиллаштириш - аудитнинг халқаро стандартларини миллий
стандартларга уйғун тарзда амалга ошириш ҳисобига ҳамда ўз навбатида
компаниянинг иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда вужудга келади.
Шунингдек, аудиторлик текширувларининг талаб даражасида ташкил этилиши
аудиторлик фаолиятининг янада ривожланишида асосий омил бўлиб
ҳисобланади.
|