344
вақти) етишмайди. Бу буюртмани қабул қилишнинг муқобил харажатлари
спорт сумкаларини ишлаб чиқариш имконияти қолмагани сабабли бой
берилган фойдадир. Бу бой берилган фойдани спорт сумкаларини сотишдан
олинадиган потенсиал даромаддан уларни ишлаб чиқаришга кетадиган
харажатларни чиқариб ташлаш йўли билан ҳисобланиши мумкин. Муқобил
харажатлар ҳар бир киши қабул қилган қарорида ҳам мавжуд бўлади. Муқобил
харажатларга талабани университетда ўқитиш учун сарфланган харажатлар ҳам
иш ҳақига қўшилади. Лекин талаба бу вақтда ишламаган ва унга иш ҳақи
ҳисобланмагандир.
Муқобил
харажатлар
ҳаракатнинг
танлаш
чоғида
ҳаракатларнинг бошқа вариантларидан воз кечиш натижасида йўқотилган ёки
қурбон қилинган потенсиал наф сифатида аниқланади.
Ишлаб чиқариш харажатларини назорат қилишда корхонада юзага
келиши мумкин бўлган харажатлар сметасини тузиб чиқиш ва уни раҳбар
тасдиғидан ўтказиб қўйиш харажатларни бошқаришни осонлаштиради ва
қўшимча харажатларни юзага келишини олдини олади. Харажатларни назорат
қилишда харажатлар марказига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки айнан
ишлаб чиқаришда харажатлар тақсимоти харажатлар жавобгарлик марказида
юзага келиб, маҳсулот таннархининг миқдорий кўрсаткичини белгилаб беради.
Харажатларни назорат қилишда бир турдаги харажатлар бир кишига юкланиб
қолмаслигини алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яъни моддий материалларни
ишлаб чиқариш цехига берувчи моддий жавобгар шахс билан қабул қилиб
олувчи цех бошлиғи битта шахс бўлиб қолмаслиги лозим. Йўқса
материалларнинг йўқолиши, камомад ҳолатлари юзага келиб чиқади.