• Аудиторлик гуруҳи раҳбари _______________Маҳсудов А.А
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet177/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    Ўзаро боғлиқ томон
    Шахсни ўзаро боғлиқ томон бўлиб 
    ҳисобланишига асос 
    Молиявий директор 
    Солиев Б.К 
    Молиявий директорни тайинлаш тўғрисидаги 
    акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 
    03.07.2018 й. санасидаги баённомаси 
    2. Мазкур мавзу бўйича аудит натижаларини якуний баҳолаш: 
     
    Ўзаро боғлиқ томон 
    Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида боғлиқ томон ҳисобланган 
    МЧЖ молиявий директори Солиев Б.К га боғлиқ ҳолда ҳисобот даврида 
    амалга оширилган хўжалик муомаласи тўғрисида маълумот олинди. 
    Молиявий директорнинг ўғли раҳбарлик қилаётган “Уч баҳодир” хусусий 
    корхонасига 2019 йили 3 та хўжалик муомаласи билан Акциядорлик 
    жамиятининг 220 млн. сўмлик маҳсулоти сотилган.
    Хўжалик муомалаларига асос бўлган ҳужжатлар ўрганиб чиқилганда “Уч 
    баҳодир” МЧЖга сотилган маҳсулотларнинг баҳолари худди шундай 
    маҳсулотларни бошқа харидорларга сотишда қўлланилган баҳолардан фарқ 
    қилмаслиги аниқланди. 


    360 
    Шунга кўра ушбу хўжалик муоамалалари қонун доирасида амалга 
    оширилган ва унинг натижалари “XYZ” акциядорлик жамиятининг 
    молиявий натижаларига салбий таъсир кўрсатмаган. 
    Ишчи ҳужжатдан аудиторлик ҳисоботида фойдаланилган (фойдаланилмаган) 
    (тагига чизилсин) 
    Аудиторлик гуруҳи раҳбари _______________Маҳсудов А.А 
    Кейинги босқичда аудитор ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва 
    операциялари билан боғлиқ муҳим бузиб кўрсатиш рискларининг аниқлаши ва 
    баҳолаши лозим. 
    Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича АХС 
    315 
    талабини 
    қаноатлантиришда,
    12
    аудитор 
    ўзаро 
    боғлиқ 
    томон 
    алоқадорликлари ва муомалалари билан боғлиқ муҳим бузиб кўрсатиш 
    рискларини аниқлаши ва баҳолаши ҳамда ушбу рискларнинг бирортаси 
    аҳамиятли рисклар бўлиши тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Ушбу 
    қарорни қабул қилишда, аудитор тадбиркорлик субъекти бизнесининг одатий 
    йўналишидан ташқарида бўлган ҳолда аниқланган аҳамиятли ўзаро боғлиқ 
    томон муомалаларини аҳамиятли рискларни юзага келтирадиган сифатида 
    инобатга олиши лозим. 
    Агарда аудитор ўзаро боғлиқ томонларга нисбатан рискни баҳолаш 
    тартиб-таомиллари ва тегишли тадбирларни амалга оширишда фирибгарлик 
    риски омилларини (жумладан аҳамиятли таъсирга эга ўзаро боғлиқ томоннинг 
    мавжудлигига тегишли ҳолатларни) аниқласа, аудитор АХС 240 га мувофиқ 
    фирибгарлик оқибатидаги муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлаш ва 
    баҳолаш пайтида бундай маълумотларни кўриб чиқиши лозим. 

    Аудитор ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва муомалалари билан 


    боғлиқ муҳим бузиб кўрсатиш рискларига тегишли жавоб ҳаракатларини 
    амалга ошириши лозим. Аудитор баҳоланган рискларга муносабат билдириши 
    12
    АХС 315-Мущим бузиб кырсатишлар рискини тадбиркорлик субьектини ва унинг мущитини билиш асосида ани=лаш 
    ва бащолаш, 25-банд


    361 
    бўйича АХС 330 талабининг қисми сифатида,
    13
    аудитор ўзаро боғлиқ томон 
    алоқадорликлари ва муомалалари билан боғлиқ муҳим бузиб кўрсатишнинг 
    баҳоланган рисклари тўғрисида етарлича тегишли аудиторлик далилига эга 
    бўлиш учун кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқади ва амалга 
    оширади. 
    Аудитор ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва муомалалари билан 
    боғлиқ муҳим бузиб кўрсатиш рискларига аудиторнинг жавоб ҳаракатлари 
    учун танлаши мумкин бўлган кейинги аудиторлик тартиб-таомилларининг 
    хусусияти, муддати ва кўлами ушбу рискларнинг хусусиятига ва тадбиркорлик 
    субъектининг ҳолатларига боғлиқ бўлади.
    14
    500-сонли АХС нинг А32 бандига кўра аудитор раҳбариятнинг (ҳоҳ 
    фирибгарлик ҳоҳ хато оқибатида) молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун 
    қўлланиладиган асосига мувофиқ муайян ўзаро боғлиқ томон муомалаларини 
    тегишли тартибда ҳисобга олмаганлиги ёки очиб бермаганлиги бўйича 
    аҳамиятли рискни баҳолаган пайтда аудитор томонидан амалга оширилиши 
    мумкин бўлган моҳияти бўйича текшириш аудиторлик тартиб-таомилларига 
    мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

    Агарда қонун, меъёрий ҳужжат ёки аҳлоқий қоидалар орқали амалий 
    мумкин ва тақиқланмаган бўлса муомалаларнинг муайян жиҳатларини банклар, 
    юридик фирмалар, кафолатчилар ёки агентлар каби воситачилар орқали 
    тасдиқлаш ёки улар билан муҳокама қилиш,. 

    Ўзаро боғлиқ томонлар билан муомалаларнинг мақсадларини, муайян 
    шартлари-ни ёки суммаларини тасдиқлаш

    Ўринли бўлганда, ўзаро боғлиқ томонларнинг бухгалтерия ёзувларида 
    муомала-ларни ҳисобга олинишининг далили учун ўзаро боғлиқ томонларнинг 
    молиявий ҳисоботларини ёки агарда мавжуд бўлса бошқа ўринли молиявий 
    маълумотларини ўқиш. 
    13
    АХС 330, Бащоланган рискларга жавобан аудиторнинг харакатлари, 5–6 бандлар
    14
    АХС 330 кейинги аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти, муддати ва кўламини кўриб чиқиш бўйича қўшимча кўрсатмани 
    таъминлайди. АХС 240 фирибгарлик оқибатидаги аҳамиятли бўлган бузиб кўрсатишнин баҳоланган рискларига тегишли муносабат 
    билдириш бўйича талабларни белгилайди ва кўрсатмани таъминлайди.


    362 
    Агарда аудитор аҳамиятли таъсирга эга ўзаро боғлиқ томоннинг 
    мавжудлиги натижасида фирибгарлик оқибатидаги муҳим бузиб кўрсатишнинг 
    аҳамиятли рискини баҳолаган бўлса, аудитор бундай ўзаро боғлиқ томон 
    тадбиркорлик субъекти билан бевосита ёки билвосита ташкил этиши мумкин 
    бўлган бизнес алоқадорликлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва қўшимча 
    тегишли моҳияти бўйича текшириш аудиторлик тартиб-таомиллари зарурлигини 
    аниқлаш учун, “Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан 
    аудиторнинг мажбуриятлари” номли 240-сонли АХСнинг умумий талабларига 
    қўшимча тарзда, қуйидагилар каби аудиторлик тартиб-таомилларини амалга 
    ошириши мумкин: 

    Раҳбарият ва бошқарув юклатилган шахслардан сўровлар ва улар билан 
    муҳокама. 

    Ўзаро боғлиқ томонлардан сўровлар. 

    Ўзаро боғлиқ томонлар билан тузилган йирик шартномаларни текшириш. 

    Ўринли фундаментал изланиш, масалан интернет ёки муайян ташқи 
    бизнес маълумоти базалари орқали. 

    Агарда улар сақланса ходимининг ишора берадиган ҳисоботларини кўриб 
    чиқиш. 
    Эҳтимолий фирибгарликка мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
    ● Ушбу муомалаларнинг бизнес оқилоналигини бузиб акс эттиришга 
    мўлжалланган ўзаро боғлиқ томонлар билан муомалаларнинг сохта шартларини 
    яратиш. 

    Бозор қийматидан сезиларли тарзда юқори ёки паст бўлган суммаларда 
    раҳба-риятдан ёки бошқалардан ёки уларга активларнинг ўтказмаларини 
    фирибгарлик асосида ташкил этиш. 

    Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини ёки молиявий натижасини 
    бузиб акс эттириш учун тузилган ўзаро боғлиқ томон билан мураккаб муомалалар 
    билан шуғулланиш.

    Аудиторлик текширувининг кейинги босқичида компания томонидан 


    молиявий ҳисоботда ўзаро боғлиқ томонлар ва улар билан амалга оширилган 


    363 
    хўжалик муомалаларини “Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни 
    очиб бериш” номли 24- МҲХС (IAS) талаблари асосида очиб берилганлик 
    даражаси баҳоланади. Мазкур баҳолашни амалга оши-раётган пайтда аудитор 
    қуйидаги чизмада келтирилган ҳолатларни эьтиборга олиши тавсия этилади. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish