364
(ж)
молиялаштириш келишувлари бўйича ўтказишлар (шу жумладан
кредитлар ва пул маблағлари ёки натура шаклида капитал қўйилмалар);
(з)
кафолатлар ёки таъминотлар берилиши;
(и)
келгусида маълум ҳодиса рўй бериши ёки руй бермаслигига боғлиқ
равишда қандайдир хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятлари, шу
жумладан охиргача бажарилмаган шартномалар
15
(тан олинган ва тан
олинмаган); ва
(к)
ХЮС номидан мажбуриятлар сўндирилиши ёки ўша ўзаро боғлиқ
томон номидан тадбиркорлик субъекти мажбуриятларни сўндириши.
Аудиторлик текширувининг якунида ўзаро боғлиқ томонлар ва улар
билан амалга оширилган муомалалар, уларда мавжуд бўлган муҳим (муҳим
бўлмаган) четга чиқишларни мукаммал тарзда ўрганиб чиққан ва етарли ҳамда
хужжатлаштирилган аудиторлик далилларига эга бўлган аудитор уларни
компаниянинг фойда зарарлари ва молиявий ҳолатига таьсирини баҳолайди ва
текширувдан ўтказилган мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз фикрини
шакллантиради.