Фойдаланилган адабиётлар
1.
Российская
цифровая
платформа
спасёт
пчёл
от
гибели.
https://bigasia.ru/content/news/businness/rossiyskaya-tsifrovaya-platforma-spasyet-
pchyel-ot-gibeli/
2.
Рахманин В. Выступления на сессии Петербургского международного
экономического форума.
http://radrf.ru/index.php/nashi-publikatsii/9-novosti/627-
fao-prizvala-pereklyuchatsya-na-umnoe-selskoe-khozyajstvo
.
3.
Иванов
А. Сельское хозяйство по-умному. https://iot.ru/selskoe-
khozyaystvo/selskoe-khozyaystvo-po-umnomu.
4.
Фарманов Ж. Асаларичилик тармоғининг ўзига хос хусусиятлари, ўрни
ва аҳамияти. Агроиқтисодиёт. Илмий-амалий аграр иқтисодий журнал, №2.,
2021 й., ҚХООСИИТИ, 37-39 бетлар.
АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҒИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ТИЗИМИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
Жонибек Фарманов
Мустақил тадқиқотчи
Аннотация.
Мақолада асаларичилик тармоғида рақамли технологияларни
трансфармация қилишни рағбатлантиришнинг ташкилий ва иқтисодий
дастаклари ифодаланган. Тармоқда рақамли технологияларни жорий этишни
субсидиялаш
бўйича
таклифлар
баён
этилган.
Шунингдек,
рақамли
технологияларни жорий этишни молиялаштирадиган тузилмаларни қўллаб-
қувватлаш мақсадида “Асаларичиликда технологик трансфер” жамғармасини
ташкил этиш ва уни молиялаштириш манбаалари очиб берилган.
978
Калит сўзлар:
асаларичилик, рақамлаштириш, рағбатлантириш, рақамли
технология,
субсидия,
“Асаларичиликда
технологик
трансфер”,
3D
қурилмалари, сунъий йўлдош новигацияси, Big Data.
Ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатишича қишлоқ хўжалигини
рақамлаштириш билан боғлиқ тадбирлар доим давлат назоратида ва қўллаб-
қувватлаш механизмлари ёрдамида амалга оширилади. Хусусан АҚШ,
Германия, Япония каби технологик ривожланган ҳамда хусусий сектор улуши
ва хизмат кўрсатиш сифати юқори бўлган давлатларда ҳам айнан қишлоқ
хўжалиги учун рақамлаштириш масаласи давлатнинг зиммасига юклатилган.
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз аҳолисини табиий ва органик
маҳсулотларга бўлган талабини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини ошириш мақсадида асаларичиликни ривожлантириш ва уни
замонавий инновацион технологиялар билан қуроллантириш мақсадида
тармоқда ташкилий ва иқтисодий рағбатлантириш дастакларига зарурият ортиб
бормоқда.
Тадқиқотларимиз асосида асаларичиликда рақамли технологияларни
трансфармация қилишни рағбатлантириш йўллари сифатида ташкилий ва
иқтисодий дастаклардан кенг фойдаланиш лозим деб ҳисоблаймиз. Хусусан
ташкилий йўналишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:
-
“Ақлли асалари уялари”ни ташкил қилиш, мамлакатимиз иқлим
шароитларига мослаштиришга оид тадқиқотлар ва тажрибаларни олиб бориш;
-
рақамли қурилмалар, масофадан бошқариш воситалардан фойдаланишга
оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, барча учун содда тизим яратиш;
-
рақамли қурилмалардан фойдаланишни оммалаштириш, тарғиб қилиш,
тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида семинарларни такшил этиш;
-
ақлли қурилмалар билан жиҳозланган асаларичилик хўжаликларини
ўрмон фонди ерларидан мақсадли ва тартибли фойдаланиш йўлларини ташкил
этиш ва бошқалар.
979
Шунингдек асаларичиликда рақамли технологияларни жорий этишни
рағбатлантиришнинг иқтисодий йўналишлари сифатида қуйидаги вазифаларни
бажариш лозим деб хисоблаймиз. Жумладан:
-
рақамли технологияларни тўлиқ жорий этган хўжаликлар учун имтиёзли
кредитлаш тизимини жорий этиш, суғурталаш тизимини такомиллаштириш;
-
хўжалик билан ҳамкорликда кооперацион алоқалар орқали ақлли
қурилмаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш;
-
жами
асалари
оилалари
сонининг
маълум
улушига
рақамли
технологияларни жорий этган хўжаликларни табақали субсидиялаш тизимини
жорий этиш;
-
асаларичиликда рақамли технологияларни жорий этишни молиявий
қўллаб-қувватлашга кўмаклашувчи фондларни ташкил этиш ва ривожлантириш
ва бошқалар.
Ушбу ташкилий ва иқтисодий дастакларнинг ҳар бирининг амалиётдаги
ўрни беқиёс бўлиб, у монографик тадқиқотларда ҳам ўзининг тасдиғини топган.
Айниқса суғурталаш, имтиёзли кредитлаш, субсидиялаш масалалари ҳамда
соҳани молиялаштирадиган алоҳида жамғармаларнинг шаклланиши ўзининг
ижобий таъсирини кўрсатиши таъкидланган.
Шу боис тадқиқотларимизда субсидиялаш ҳамда махсус жамғармаларни
ташкил этиш ҳамда уларни молиялаштириш йўналишларига алоҳида урғу
қаратган ҳолда илмий талифлар асосланган. Жумладан ҳудудларда ўтказилган
сўровномалар таҳлиллари кўрсатишича бир асалари хўжаликда ўртача 1 та
павилион (32 яшик, 64 та оила) парваришланишини эътиборга олинса, унда
камида 4 та яшик (12,5 фоизи) доимий назоратдаги, рақамли технология билан
жихозланган бўлиши талаб этилади. Шундагина асалариларнинг кунлик
ҳолатини минимал даражада реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти
мавжуд бўлади.
Шундан
келиб
чиққан
ҳолда
асаларичилик
хўжаликлари
учун
рақамлаштиришга субсидия ажратишда минимал меъзон белгиланиши таклиф
980
этилмоқда. Ушбу меъзонни минимал даражада бажарган ҳамда уни
павилиондаги яшиклар сонига мос равишда ошириб боришдан манфаатдор
бўлган хўжалилкарни табақали субсидиялаш тизимини жорий этиш мақсадга
мувофиқ (жадвал).
Жадвал
|