• Калит сўзлар
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet439/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   435   436   437   438   439   440   441   442   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

     
    Фойдаланилган адабиётлар 
    1.
    Асаларичилик. “Агробанк” АТБ – 2021. ttps://agrobank.uz 
    2.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги 
    “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-
    тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4243-сонли қарори
     
    3.
    Аскаров Н. Республикада асаларичилик тармоғини ривожлантириш // 
    Амалий қўлланма. “NEW-STYLE STAR” МЧЖ, @ ҚХИ ИТИ, 2017 йил, 51 бет.
    4.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги 
    маълумотлари. 
     
    ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҒИДА 
    РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРИЯТИ 
    Жонибек Фарманов 
    Мустақил тадқиқотчи 
    Аннотация. 
    Мақолада асаларичилик тармоғини иқлим ўзгаришига 
    таъсири бўйича мулоҳазалар баён этилган. Иқлим ўзгариши шароитида 
    асаларичиликда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун тармоқда 
    рақамли технологияларнинг жорий этиш зарурияти ва аҳамияти очиб берилган. 


    971 
    Калит сўзлар:
    асаларичилик, асал, гул шираси, самарадорлик, иқлим 
    ўзгариши, рақамли технология, 3D қурилмалари, сунъий йўлдош новигацияси, 
    Big Data. 
    Асаларичилик тармоғи қишлоқ хўжалигининг ажралмас бўғини сифатида 
    иқлим ўзгаришларига жуда таъсирчан тармоқлардан бири саналади. Иқлим 
    ўзгаришлари асалари озуқаси, гул ширасининг шаклланиш миқдори ва 
    муддатига бевосита таъсир кўрсатиши сабабли республика минтақалари 
    ўртасида асаларичилик тармоғи самарадорлигини оширишга ҳам янгича 
    ёндашувларни талаб этмоқда. Хусусан, қиш мавсуми нисбатан илиқ келадиган 
    минтақаларда асаларининг уйқуга кетмаслиги, фаоллигининг сусаймаслиги 
    баҳор мавсумида тўлиқ қувватда асал йиғишига замин яратиб берса, қиш 
    мавсуми совуқ минтақаларда эса алоҳида технологияларни, қўшимча 
    озуқаларни талаб этади. 
    Юқоридаги 
    каби 
    ҳолатлар 
    асаларичиликда 
    ҳам 
    глобал 
    иқлим 
    ўзгаришларининг 
    салбий 
    таъсири 
    йилдан 
    йилга 
    ёққол 
    сезилиб 
    бораётганлигини, бу гул ширасининг камайиши, ўсимликларнинг гуллаш 
    мавсуми ўзгариши сабабли қийинчиликлар туғдиришини кузатишимиз мумкин. 
    Глобал иқлим ўзгаришларининг яна бир эътиборли жиҳати мавжудки, у 
    асаларичиликдаги энг оғриқли нуқталардан бири саналади. Бу экологик 
    муаммолар фонида ўсимликларни қўшимча озиқлантириш (суспензия бериш), 
    кимёвий воситалардан кенгроқ фойдаланиш, препаратлар ва ўғитлар сарфининг 
    ортиб боришида намаён бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида асалари оилаларининг 
    нобутгарчилиги, шира сифати ҳамда бошқа кўрсаткичларига ўзининг салбий 
    таъсирини кўрсатмоқда. 
    Ўз навбатида фан-техника тараққиёти, дунё миқиёсидаги тармоқларнинг 
    интеграциялашуви, илмий натижаларни мобиллигининг ортиши, илмий 
    изланишлар кўламининг ортиб бораётганлиги, ноно ва биотехнологияларнинг 
    ривожланиши шароитида иқлим ўзгаришлари натижасида юзага келаётган 
    салбий оқибатлар ва унга қарши кўрилаётган чораларнинг бошқа тармоқларга 


    972 
    таъсирини минималлаштиришга қаратилган тадқиқотлар ўзининг самарасини 
    бериб бормоқда. 
    Айниқса ривожланишнинг сўнгги декадасида рақамли технологияларнинг, 
    масофавий қурилмаларнинг ривожланиши инсон омилини, аралашувини 
    камайтириб, маълумотлар аниқлиги ҳамда муддатини қисқаришига замин 
    яратиб берди. Бугунги кунда иқтисодиётнинг рақамли технологиялар кириб 
    бормаган соҳаси, жорий қилинмаган йўналиши қолмаган бўлиб, ривожланган 
    давлатлар биздан 10 йиллар олдинга ўтиб, салмоқли натижаларга эришган. 
    Бошқача қилиб айтганда тадқиқот ўтказиш, инновацияни яратиш, синов ва 
    жорий қилиш босқичларидан ўтган ҳамда ўзининг амалий тажрибаларига эга. 
    Бунинг ҳам ижобий ва ҳам салбий томонлари мавжуд бўлиб, бу уларнинг 
    тажрибаларидан фойдаланиш, хатоларини такрорламаслик учун илмий база 
    яратилган бўлса, салбий томони соҳа мутахассислари, олимлари, амалий 
    кўникмага эга малакали ходимларни шаклланиши ҳам узоқ вақт талаб этади. 
    Шу боис ривожланган давлатлар тажрибаларини жорий этиш учун 
    дастлабки қадамларни қўйиш, бирламчи тажрибаларни шакллантириш, 
    кўникмаларни ҳосил қила олиш, етук маҳаллий мутахассисларни тайёрлаб 
    бориш долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. 
    Асаларичиликни 
    иқлим 
    ўзгаришларига 
    мослаштириш 
    борасида 
    ривожланган давлатлар тажрибаларига эътибор қаратадиган бўлсак, икки хил 
    йўналишда стратегик йўналиш белгилаб олинганлигини кўришимиз мумкин. 
    Биринчиси бу органик маҳсулот етиштириш йўналиши бўлса, иккинчиси бу 
    ишлаб чиқаришни технологик қуроллантириш, рақамлаштириш ҳисобланади. 
    Мамлакатимиз шароитида ограник маҳсулот етиштириш учун табиий 
    шарт-шароитлар, ўрмонзорлар, гул манбаига бой бўлган тоғли ҳудудлар 
    мавжуд эмаслиги шароитида тармоқни ривожланиши нисбатан мушкул 
    саналади. Иккинчи йўналиш эса бугунги кундаги энг долзарб ва кечиктириб 
    бўлмайдиган вазифалардан бирига айланиб бормоқда. 


    973 
    Тадқиқотлар кўрсатишича асаларичиликда рақамли технологияларни 
    қўллаш масаласи 
    БМТ томонидан белгиланган 2030 йилгача бўлган глобал 
    барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади ва бошқа нарсалар қаторида 
    экотизимларни қўллаб-қувватлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаш билан 
    боғлиқ йўналишлардан бири ҳисобланади 
    [1]

    ФАО мутахассисларнинг фикрича, дунёнинг барча мамлакатларида 
    қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экстенсив даври тарихга айланиб, 
    уни ривожлантиришнинг “ақлли” даврига ўтиш эса, бугунги кун талаби 
    ҳисобланади. Аҳоли сонининг ортиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигида 
    замонавий технологияларга бўлган талаб ортиб бормоқда [2]. 
    Future Market Insights таҳлил компаниясининг ҳисоб китобларига кўра 
    2016 йилда дунё бўйича ақлли қишлоқ хўжалигини жорий этиш учун глобал 
    бозор қиймати тахминан 13 млрд АҚШ долларига баҳоланган бўлса, 2026 йилга 
    бориб, бу кўрсаткич 40 млрд. АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Ҳисоб-
    китобларга кўра келгуси йилларда мазкур соҳанинг йиллик ўсиш суръатлари 
    таҳминан 11,2 фоизни ташкил этади [3]. 
    Умуман олганда мамлакатимизда асаларичилик тармоғига рақамли 
    қурилмаларни кенг жорий этиш, ақлли воситалардан унумли фойдаланиш, 
    ишлаб чиқариш жараёнига инсон омилини камайтириш ёки рақамли 
    технологиялар натижадорлиги асосида ишлаб чиқаришни хавфсиз тизимга 
    айлантириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда рақамлаштириш 
    заруратини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин. Жумладан: 
    -
    асаларичиликда қўл меҳнати улушининг юқорилиги, асосий тадбирлар 
    қўлда бошқарувда амалга оширилиши оқибатида меҳнат унумдорлигининг 
    пастлиги; 
    -
    жаҳон бозорида ресурслар тақчиллиги кузатилаётган бугунги шароитда 
    асаларичилик тармоғида ресурслар (энергия, озуқа, меҳнат, ёқилғи ва бошқа) 
    сарфини назорат қилиш, уни оптималлаштириш, тежамкор технологияларни 
    жорий этиш зарурати ортиб бораётганлиги; 


    974 
    -
    маҳсулот етиштириш ҳажми ва сифатига таъсир этувчи табиий-иқлим, 
    био-физиологик ва бошқа омилларнинг асал етиштириш технологик 
    жараёнларига таъсирини комплекс ҳамда индивидуал тарзда баҳолашнинг 
    имконияти пастлиги; 
    -
    ишлаб чиқарилган асал ва асаларичилик тармоғи маҳсулотларининг 
    сифати, миқдори ва асалариларни қиш ҳамда кўчиш мавсумида озиқлантириш 
    рационини назорат қилиш имконияти чекланганлиги; 
    -
    рақамли технологиялар ривожланиши шароитида ишлаб чиқариш 
    тизимини масофадан бошқариладиган ускуналар кенг жорий этиш имконияти 
    ортиб бораётганлиги; 
    -
    асалариларнинг генетик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, асалари 
    уяларини автоматик бошқариш, йиғилган асал, оила таркиби, микроиқлим, 
    товуш сигналларини доимий кузатиб бориш зарурати ортиб бориши; 
    -
    ўсимликчилик тармоғида хўжалик юритиш субъектларининг кимёвий 
    воситалардан фойдаланиш муддати ва миқдори, кимёвий препаратлар таркиби 
    ва турлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш ҳамда реал вақт режимида 
    асаларичилик 
    хўжаликларига 
    етказиб 
    бериш 
    хизматларининг 
    ривожланмаганлиги; 
    -
    асалари 
    оилаларига 
    кириб 
    келадиган 
    бегона 
    зотларнинг 
    оила 
    маҳсулдорлигига, соғлиғи ва харакатчанлигига таъсирини назорат қилиш 
    тизимига зарурият ортиб бораётганлиги ва боқшалар. 
    Аммо, 
    мамлакатимиз 
    шароитида 
    асаларичиликни 
    ривожлантириш 
    тенденциялари, 
    яратилган 
    ташкилий-иқтисодий 
    ва 
    ҳуқуқий 
    асослар, 
    хўжаликларнинг ташаббускорлиги ҳамда агробизнес мухитидан келиб чиққан 
    ҳолда таъкидлаш жоизки тармоқни рақамлаштиришда қуйидаги бир қатор 
    салбий ҳолатлар сақланиб қолмоқда. Жумладан: 
    - асаларичиликда рақамли технологияларни ишлаб чиқариш, хизмат 
    кўрсатиш тизимининг паст даражада ривожланганлиги; 


    975 
    - импорт қилинган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ёки маҳаллий 
    усулда (анъанавий устачилик маҳорати асосида) яратилган қурилмаларни 
    стандартлаштириш, сертификалаш тизими мавжуд эмаслиги; 
    -
    асаларичиликда рақамли технологиялардан фойдаланиш қоидалари ва 
    умумий 
    меъзонлар, 
    талаблар 
    ҳамда 
    техник 
    кўрсаткичларига 
    оид 
    қўлланмаларнинг етишмаслиги; 
    -
    “ақлли уя”ларнинг ишлаш тизими аксарият ҳолатларда интернет 
    тизимига асосланиши, ўз навбатида асаларичилик хўжаликлари кўчмачи тарзда 
    фаолияти юритиши интернетдан фойдалниш сифатига салбий таъсир 
    кўрсатиши; 
    -
    асалариларнинг келгуси манзилларини белгилаш, мавжуд ўсимликлар 
    тўғрисида дастлабки маълумотларни олиш учун кўмаклашадиган учувчисиз 
    қурилмалар, минидронлардан ҳамда геоахборот ресурсларидан фойдаланишга 
    оид ташкилий тадбирларнинг мураккаблиги; 
    -
    ақлли қишлоқ хўжалиги, шунингдек ақлли асаларичилик каби талаб 
    шаклланиб келаётган таълим йўналишларда мутахассислар тайёрлаш йўлга 
    қўйилмаганлиги, 
    хусусий 
    таълим 
    муассасаларида 
    тайёрланаётган 
    талабаларнинг амалиёт ўташи учун намунавий рақамлашган асаларичилик 
    хўжаликлари етишмаслиги; 
    -
    “ақлли асаларичилик”, “ақлли уя”ларни ташкил этиш ва бошқариш учун 
    STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) ёндашувга асосланган 
    олий маълумот беришнинг методик асослари мавжуд эмаслиги; 
    -
    “ақлли уя” учун зарурий техника воситалар тўлиқ импортга асосланиши 
    ҳамда ишлаб чиқришни маҳаллийлаштиришга мос инфратузилмаларнинг 
    (илмий муассасалар, заводлар, IT парклар) ривожланмаганлиги кабилардир. 
    Асаларичиликда қўллаш мумкин бўлган рақамли технологиялар сони ва 
    уларнинг техник имкониятлари йилдан йилга ошиб бораётган бўлиб, фан-
    техника 
    тараққиёти 
    натижасида 
    бир 
    нечта 
    фан 
    йўналишларининг 
    интеграциясига имкон бермоқда. 


    976 
    Йўналишлар кўрсатишича асаларичиликда фойдаланиш мумкин бўлган 
    рақамли қурилмаларнинг энг кенг фойдаланиладигани ҳамда самарадорлиги 
    юқори бўлган технологиялар қуйидагилардан иборат ҳисобланади. Уларни 
    шартли равишда умумий рақамли технологиялар ҳамда бевосита асалари 
    уясида фойдаланиладиган қурилмаган каби гуруҳлаш мумкин (расм). Умумий 
    фаолият билан боғлиқ техник қурилмалар: 
    -
    3D қурилмалари – бу асаларилар асал йиғиш жарёнида учадиган маълум 
    ҳудуддаги биологик фаол моддаларни аниқлайди ва базага узатади; 
    -
    Сунъий йўлдош новигацияси - асаларилар ҳаракатини кузатади; 
    -
    Big Data – турли қурилмалардан олинган маълумотларни таҳлил қилади. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   435   436   437   438   439   440   441   442   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish