REFERENCES:
1. Djumaev N. What is the need for a digital economy? Tashkent. 2020.S. 7.
2. Tukhliev N. Digital economy: perspective development and practical
practice in Uzbekistan. Tashkent, 2020, S.12-16
3. Khamraeva S.N. Features and trends of digital economy development in
Uzbekistan
and
abroad
//
ACADEMICIA:
AN
INTERNATIONAL
MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 2021. Т. 11. № 2. С. 1198-1205.
4. Berdiyev, A. H., & Rasulov, K. K. (2022). Issues of Increasing the
Investment Potential of the Regions. Journal of Marketing and Emerging Economics,
2(5), 93-98.
5. Berdiyev, A. H., & Rasulov, K. K. (2022). Implementing Digital
Technologies in Agricultural Sector. Journal of Marketing and Emerging Economics,
2(5), 109-113.
964
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҒИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРИЯТИ
Жонибек Фарманов
Мустақил тадқиқотчи
Zaripov.A.J
Аннотация.
Мақолада республикада асаларичилик тармоғида ишлаб
чиқариш кўрсаткичлари таҳлил этилган. Иқлим ўзгаришининг асаларичилик
тармоғини ривожлантиришдаги зарурияти ижтимоий, иқтисодий, ташкилий ва
экологик жиҳатдан очиб берилган.
Калит сўзлар:
асаларичилик, асал етиштириш, иқлим ўзгариши, жиҳат,
ресурс, нарх, экология, агрохизмат.
Дунёда аҳоли сонининг ортиб бориши, саноатнинг ривожланиши,
антрапоген омиллар таъсирида экологик мувозанатнинг бузулиши, глобал
иқлим ўзгаришлари, шунингдек, пандемия каби кутилмаган хавфларнинг юзага
келиши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш орқали
аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳар бир мамлакатда
кун тартибидаги долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда.
Бу масала айниқса хамашё экспортига асосланган аграр давлатлардан
импорт ҳисобига ички исътемолларини таъминлайдиган, саноати нисбатан
юқори даражада ривожланган давлатлар учун ўзига хос ахборот вазифасини
бажармоқда.
Табиий
ресурслардан
тартибсиз
ва
оқибатларини
ўйламасдан
фойдаланишга, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш кўламини ошириш янги
ерларни ўзлаштиришга, сувдан норационал фойдаланишга олиб келди.
Буларнинг барчаси экологик мувозанат бузилиб, дунё ҳамжамияти олдига янги
муаммоларни, экологик тангликни, қайта тикланмас жараёнларни юзага
келишига сабаб бўлди. Экологик иниқрозлар келиб чиқиш сабабларига кўра
табиий ва антрапаген омиллар таъсирида вужудга келиши тўғрисида
олимларнинг қарашлари мавжуд бўлсада, сўнгги йиларда иккинчи, яъни
965
антрапаген омил таъсири тез намоён бўлиши билан алоҳида назоратни,
аралашувларни талаб қилмоқда. Экологик инқирозларнинг ёққол кўриниши бу
глобал иқлим ўзгаришлари бўлиб, у ўртача хароратнинг кўтарилиши ёки
кескин совуши, номутоносиб ва аномал ёғингарчилик, тошқинлар ва
қурғоқчилик билан намоён бўлмоқда.
Марказий Осиёда, хусусан мамлакатимизда ҳам иқлим ўзгаришларининг
таъсири йилдан йилга сезилиб бораётган бўлиб, бундан энг кўп азият
чекадиган, кундалик фаолиятида ёққол сезиб борадиган, ишлаб чиқриш
самарадорлигига бевосита таъсир кўрасатадиган иқтисодиёт тармоқларидан
бири бу қишлоқ хўжалиги саналади. Қишлоқ хўжалилигини иқлим
ўзгаришларига мослаштириш, унинг салбий оқибатларини юмшатишда аграр
тармоқ йўналишларининг ўзига хос ва алоҳида жиҳатлари мавжуд. Бошқача
қилиб айтганда иқлим ўзгаришларининг ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд
бўлиб, бир вақтнинг ўзида бири иккинчисини инкор этади. Хусусан, глобал
исиш пахта учун йиллик талаб этилагина иссиқликни нисбатан қисқароқ
муддатда олиш имконини берса, у сув тақчиллиги шароитида ўзининг
мантиғини
йўқотиб
қўяди.
Чорвачиликда
эса
харорат
кўтарилиши
касалликларнинг (чорва касалликлари намлик шароитида яхши ривожланиши
нуқтаи назаридан) камайишига олиб келса, озуқа муаммосини вужудга келиши
сабабли қийинчиликни юзага келтиради.
Аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тобора долзарблашиб
бораётган бугунги глобаллашув даврида мамлакатимизнинг табиий-иқлим
шароитлари, географик жойлашуви ва ўсимлик қоплами, хусусан ўсимлик
турларининг хилма-хиллиги, уларнинг вегитация даври асаларичиликни
ривожлантириш учун қулай бўлиб, узоқ йиллар давомида шаклланган
асаларичилик маданияти эса соҳани барқарор ривожлантириш учун замин
яратиб беради.
Мустақиллик йилларида барча тармоқлар қатори, аграр тармоқда,
жумладан, асаларичиликда ҳам бир қатор агроислоҳотлар амалга оширилган
966
бўлиб, бугунги кунга келиб соҳада бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодий
муносабатлар жорий этилган. Мазкур соҳани ривожлантиришга давлат
томонидан
доимий
равишда
эътибор
қаратилган
ҳолда
маҳсулот
етиштиручилар давлат томонидан ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаб келмоқда. Айниқса сўнгги йилларда амалга оширилган аграр
ислоҳотлар асаларичиликни ривожлантиришда янги босқичларни бошлаб берди
[3].
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16
октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш
чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур
қарор
билан,
асаларичилик
тармоғини
бошқариш
тизимини
тубдан
такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш,
асаларичилик
хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва турларини янада кўпайтириш,
асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг
экспорт салоҳиятини оширишга ҳамда асаларичилик соҳасидаги илғор
тажрибаларни республикамизнинг барча худудларида тадбиқ этиш каби
фаолиятларга тизимли равишда киришилди [1].
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
ПҚ-4243-сонли
қарори
билан
асаларичилик субъектларига баҳор-ёз мавсумида асалари оилаларини қўшни
мамлакатларга «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимида кўчириб чиқаришга
рухсат берилди. Бу эса, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларида
чегарадош
ҳудудлардаги
нектарга
бой
бўлган
биохилма
хилликдан
фойдаланиш, ўсимликларнинг гуллаш босқичи ўтган турли мавсумларда
асалари оилаларини кўчириб ўтиш орқали йил мавсумларида барқарор ҳосилни
таъминлашга хизмат қилмоқда [2].
967
Мазкур ҳуқуқий асосларни қабул қилиниши асаларичилик тармоғида
ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошишига сабаб бўлмоқда. Жумладан,
республика бўйича 2010 йилда барча тоифадаги хўжаликларда 188,6 минг дона
асалари оиласи парвариш қилинган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилга келиб 2010
йилга нисбатан қарийиб 3,5 мартага ортган ҳолда 656,5 минг оилани ташкил
этган. Республикада боқиб-парваришланаётган асалари оиласининг ортиши эса
мос равишда жами етиштирилган асал миқдорини ўзгаришига сабаб бўлган.
Жумладан, 2010 йилда республика бўйича барча тоифадаги хўжаликларда
3171,9 тонна асал ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 2010 йилга
нисбатан 462 фоизга ошган ҳолда 14656,5 тоннани ташкил этган. Жадвал
маълумотларидан таҳлил қилинаётган йиллар оралиғида деҳқон бозорларида
асалнинг ўртача нархини ҳам сезиларли даражада ошганлигини кўриш мумкин
(жадвал).
|