Тадқиқот методологияси.
Мақолада индукция вa дeдукция, мoнoгрaфик
кузaтиш, oмилли тaҳлил, синтeз вa бoшқa усуллaрдaн кeнг фoйдaлaнилгaн.
Таҳлил ва натижа.
Шуни таъкидлаш лозимки, халқаро андозаларга
киритилган
тамойилларнинг
сезиларли
қисми
бизнинг
мамлакатимиз
томонидан қабул қилинган концептуал тизимга мос келади.
Ўзбекистон Республикаси миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларида
бухгалтерия ҳисобининг тўртта асосий тамойиллари шакллантирилган.
Бухгалтерия ҳисобининг кўплаб тамойилларидан узоқ муддатли активларни
ҳисобга оладиган, шунингдек, ҳисобни юритишнинг усуллари ва услубиятини
шакллантирадиган тамойилларини ажратиб олиш муҳим вазифа бўлиб
қолмоқда.
Бизнинг фикримизча, юқорида баён қилинган фикрлар узоқ муддатли
активлар таркибини молиявий ҳисоботнинг халқаро андозалари талабларига
кўра, уйғунлаштиришга кўмаклашади. Ўз фаолиятини тугатаётган корхона учун
узоқ муддатли активларни баҳолашда реализацион қиймат усули қўлланиши
фойдали.
Бунда қуйидаги ҳолатлар вужудга келиши мумкин:
Т/р
Узоқ муддатли активларни баҳолашда реализацион қиймат усулини
қўлланиши
1
Юридик шахс активларининг реализацион қиймати кредиторларнинг
қарзини қоплаш учун етарли.
2
Юридик шахс активларининг реализацион қиймати кредиторлар
109
талабини қондира олмайди ва улар ўзларига тегиши мумкин бўлган
улушининг бир қисмини олади.
3
Юридик шахс активлари реализацион қиймати қарзлардан анча кўп
ва у қарзларни тўлалигича ёпиш учун етарли.
Шундай қилиб, корхона фаолиятининг узлуксизлиги тамойилини узоқ
муддатли активлар бухгалтерия ҳисобига татбиқ этиб, қуйидагича ифодалаш
мумкин: фаолият олиб бораётган корхонанинг узоқ муддатли активлари баланс
қиймати (дастлабки, жорий тикланувчи, жорий бозор, қолдиқ баҳолари)да
баҳоланади. Корхона фаолияти тўхтатилиб оралиқ тугатиш баланси
тузилаётганда, узоқ муддатли активларни баҳолаш реализацион қиймат бўйича
амалга оширилади.
Молиявий ҳисоботларни тузиш тартибининг концептуал асосига кўра,
ҳисоблаш тамойили корхона хўжалик фаолиятининг маълум бир даврини
тавсифлайди, яъни содир этилган хўжалик операциялари пул маблағларининг
тўланган ёки олинган пайтига эмас балки айнан ўша тавсифланган даврига
тааллуқли, деб тан олинади. Шундай қилиб, ҳисоблаш тамойили- бу
бухгалтерия ҳисобида бўлиб ўтган хўжалик операцияларини мазкур ҳисобот
даврида тан олиш лозим эканлигини эътироф этиш, демакдир. Шунинг учун
корхона фоалияти тугатилаётганда, активларни сотиш баҳоси уларни сотишдан
олинадиган даромадларни ҳисоблаш имконини беради.
Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартларида мазкур тамойил кенгроқ
талқин этилади. Мазкур тамойилнинг 4 та таркибий қисмларини ажратиш
мумкин:
Т/р
Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартларида бухгалтерия хисоби
тамойилларининг таркибий қисмлари
1
Операция ва ҳодисалар пул ва унинг эквивалентларининг келиб
тушишига қараб эмас, балки улар ҳақиқатда амалга ошишига қараб
тан олинади;
110
2
Операция ва ҳодисалар қайси даврда амалга оширилганлигига
қараб ўша даврнинг молиявий ҳисоботларида кўрсатилади ва ҳисоб
регистрларида қайд қилинади;
3
Харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда бевосита
кўрилган
зарарлар
ва
ишлаб
топилган
аниқ
даромадлар
солиштирилганда тан олинади;
4
Таққослаш концепциясининг қўлланиши бухгалтерия балансида
актив ва мажбуриятларни белгиламайдиган моддалар бўлишига
йўл қўймайди;
Даромадларнинг харажатларга мос келиш тамойили шуни кўзда тутадики,
даромад олиш учун қилинган харажатлар бухгалтерия ҳисобида даромадлар
кўрсатилган даврда келтирилади.
Мос келиш тамойилининг қўлланиш заруриятини россиялик иқтисодчи
олимлар ҳам таъкидламоқдалар. Профессор Я.В.Соколов мазкур тамойилнинг
маъносини қуйидагича талқин қилади “Даромад келтиришга сабаб бўлган
харажатлар олинган даромад қайси даврга тегишли бўлса, ўша даврга тегишли
бўлади” [5].
Профессор
М.И.Кутернинг
таъкидлашича,-“Мазкур
тамойилнинг
қўлланиши давр харажатларини ишлаб чиқариш таннархига тенглаштиришга
имкон беради” [6].
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Профессор И.Н.Исмановнинг
таъкидлашича “Активларни тўғри таснифлаш орқали хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш имконияти
кенгаяди” [7].
Мос келиш тамойилини амалиётда қўллаш анчайин қийин ҳисобланади.
Мазкур тамойилнинг қўлланилиши ҳисобот даврида ишлаб топилган даромад,
албатта, шу даврда амалга оширилган харажатларга боғлиқ бўлишини тақозо
этади. Ушбу тамойилни амалга ошириш учун хориж амалиётида бухгалтерия
ҳисобининг махсус усулларини қўллаш кўзда тутилган. Бу усуллар констатация
ёки трансформация, деб ҳам аталади. Харажатлар ва даромадларни бир ҳисобот
111
даврида ҳисобга олиш констатация усули, деб эътироф этилса, харажатлар ва
даромадлар икки ёки ундан ортиқ ҳисобот даврларига тегишли бўлса,
трансформация вужудга келади.
Узоқ муддатли активларнинг бир қисм объектларида икки хил
эҳтиёткорлик концепциялари мавжуд:
-динамик бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан эҳтиёткорлик тамойили,
бунда узоқ муддатли моддий активларнинг фақат сотиш ёки бошқа сабаблар
билан ташлаб чиқиб кетиш ҳолатидаги реал қийматини аниқлаш кўзда
тутилади;
-статик бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан эҳтиёткорлик концепцияси-
бу ҳали сотилмаган узоқ муддатли активларнинг потенциал зарарини эътиборга
олишни кўзда тутади;
-статик
концепция
амалдаги
бухгалтерия
ҳисоботларида
тўлиқ
қўлланилмайди. Лекин эҳтиёткорлик тамойили уни амалда қўллаш имконини
беради.
Иқтисодчи олимларимиздан С.Н.Ташназаров Молиявий ҳисоботнинг
халқаро
стандартлари
таркибида
“III.
Активлар,
мажбуриятлар
ва
инвестицияларга доир стандартлар-ушбу гуруҳга 9 та стандарт киритилган” [8]
лигини кўрсатиб ўтган.
Бухгалтерия ҳисоби қоидаларига кўра, эгалик ҳуқуқи бўйича объектлар
фойда келтириши ёки келтирмаслигидан қатъий назар, узоқ муддатли актив деб
тан олинади. Халқаро андозалар қоидасига кўра, фойда келтирмайдиган узоқ
муддатли активларга қилинадиган сарф харажатлар зарарга олиб борилади.
“Фойда тадбиркорнинг даромад шакли бўлиб, тижорат муваффақиятига
эришиш мақсадида қўйилган капитални англатади. Негаки фойда категорияси
ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлган капитал категорияси билан боғлиқ”
[9].
Шундай қилиб, мамлакатимиз бухгалтерия тизимида эҳтиёткорлик
тамойилининг қўлланилиши давлат томонидан ишлаб чиқилган фискал
сиёсатга зид келиши мумкин.
112
Узоқ
муддатли
активлар
бухгалтерия
ҳисобида
даврийлик,
молиялаштириш ҳамда жорий, келгуси давр ва капитал харажатларни алоҳида
ҳисобга олиш усуллари методологик асос бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг даврийлиги усули активларни сотиб олиш бўйича
бир
мартали
харажатларнинг
алоҳида
ҳисобот
даврлари
бўйича
тақсимланишини кўзда тутади. Шундай қилиб, узоқ муддатли активларни сотиб
олиш бир марта катта харажатлар қилинишини тақозо этади, лекин бу
харажатлар қайси даврда вужудга келган бўлса, ўша ҳисобот даврига
киритилмайди. Шунинг учун активлар фаолият даврлари миқдорининг
дастлабки ҳисоб-китоби амалга оширилади ва улардан самарали фойдаланиш
даври аниқланади. Шунингдек, узоқ муддатли активларнинг ҳар бир ҳисобот
йилига тўғри келувчи қисми ажратилади.
Жорий, келгуси давр ва капиталлашган харажатларни алоҳида ҳисобга
олиш усули корхонанинг узоқ муддатли активларни сотиб олиш ва кейин
уларни жорий ёки келажак давр харажатларига киритиш бўйича харажатларини
бухгалтерия ҳисобида кўрсатиш учун қўлланилади.
Шундай қилиб, “бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари узоқ
муддатли активларни ҳисобга олишнинг концептуал асосини белгилайди” [10].
Шунинг учун корхоналарда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва унга амал
қилишда мазкур тамойиллар талабини бажариш муҳим аҳамиятга эга.
|