ТДТУ катта ўқитувчи Тўрабекова Г.И




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

ТДТУ катта ўқитувчи Тўрабекова Г.И.
ҲОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА ЎЗИГА 
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялашнинг 
муҳим омилларидан бири – иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишдан иборат. 
2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 
мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш
келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий 
инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш мақсад қилиб қўйилган. 
Бу борада мамлакатда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати қуйидаги 
тамойилларга асосланади: ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш; хорижий 
инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш;
хорижий инвесторларга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсатини изчиллик билан олиб бориш;
хорижий инвестицияларни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариладиган устувор 
тармоқларга йўналтириш. 
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси уларнинг иқтисодий юксалишида фаол 
инвестиция сиёсати марказий ўринни эгаллашини тасдиқлайди. Шу боис Ўзбекистоннинг 
ижтимоий -иктисодий ривожланиш мақсадлари унинг инвестиция сиёсатида тўлиқ акс 
эттирилишини тақозо этади.
Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тартибга солишда Ўзбекистон 
Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида", "Чет эллик инвесторлар 
хуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўгрисида", "Инвестиция 
фаолияти тўгрисида"ги Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий асоси бўлиб 
хизмат қилади. 
Мулкчиликнинг турли шакллари таркиб топиши инвестицияларнинг ривожланишига
катта туртки бўлди. 
Хорижий инвестициялар
 
- бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад 
олиш, самарага эришиш мақсадида мутлақ бошқа давлат иктисодиётининг, қонун билан 
тақиқланмаган тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, 
молиявий, интеллектуал бойликларидир. Чет эл инвестициялари ички инвестициялардан 
фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Улар миллий иқтисодиётга четдан, 
уларнинг келишини рағбатлантирган ҳолда жалб қилинади. Лекин чет эл капиталини жалб 
қилишнинг ҳамма шакллари ҳам молиялаштиришнинг ташқи манбаи бўлмаслиги мумкин. Бу 
биринчи навбатда, фоиз тўловлари билан қайтаришни талаб этадиган чет эл кредитлари ва 
қарзларига таалуқли. Чунки, чет эл кредитлари ва ҳалқаро молия институтлари қарзлари 
маълум вақт ўтгач асосий қарз билан бирга белгиланган фоизларининг қайтарилишини талаб 
этади. Четдан жалб этиладиган хорижий инвестициялар билан чет элдан киритиладиган 
кредитларнинг ўзига хос фарқлари мавжуддир. Бу борада хорижий инвестициялар рисклар 
доираси билан чет эл кредитлари рисклари кенглиги фарқланади. 
"Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасида чет 
эллик инвесторлар қуйидагилар бўлиши мумкин: 
-
чет эл давлатлари, чет эл давлатларининг маъмурий ёки ҳудудий органлари; 
-
давлатлараро битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро 
оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган ҳалқаро ташкилотлар; 
- чет эл давлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил 
топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар 
қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар; 
- чет эл давлати фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, 
фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элларда доимий яшайдиган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 


502 
Бозор иктисодиёти ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва 
мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга қаратилган чора - тадбирларнинг амалга 
оширилиши мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ҳажми тобора ортиб 
бораётган хорижий инвестицияларни жалб қилишда ижобий таъсир кўрсатади. 
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда 
хорижий 
инвестицияларнинг
аҳамияти бениҳоят катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади: 

биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга 
замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга 
мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; 

иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни 
иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва пировардида 
аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини 
яратади; 

учинчидан, кичик бизнесни ривожлантириш ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб 
бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди; 
- тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш 
қувватларини, моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта 
қуроллантиради; 
- бешинчидан, табиий ресурсларни қайта ишловчи корхоналарни барпо этишга 
кўмаклашади ва ҳ.к. 
Бугунги кунда хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқиёсда жалб қилиш, хорижий 
инвесторларни ўз маблағларини мамлакат иктисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш 
мақсадида қонун асосида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратилган, жумладан: 
- хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун 
кафолатлар; 
-
кўрилган зарарларни қопланиши учун кафолатлар; 
-
солиққа тортиш тизимида уларга оид белгиланган имтиёзлар; 
-
фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг эркинлиги; 
-
миллий сўмда ва чет эл валютасида олинган фойдаларни ўтказиш ва олиб чиқиб кетиш 
имконияти; 
- божхона имтиёзларининг мавжудлиги; 
- хорижий инвесторларнинг мулклари ва уларнинг 
ўзларини хавф-хатарлардан суғуртавий муҳофаза қилиш 
тизимини яратилганлиги. 
Мамлакатимизда хорижий инвесторлар капиталларининг сақланиши ва ҳимоя 
қилиниши қонун томонидан таъминланади. Инвестициялар ва инвесторларнинг бошқа 
активлари давлат мулкига айлантирилмайди, реквизиция қилинмайди ва мусодара этилмайди. 
Агарда инвестиция давлат мулкига айлантирилса ёки реквизиция қилингудек бўлса, у ҳолда 
хорижий инвесторга тегишли компенсация тўланади. Бундай товон инвестиция қилинган 
валютада ёки инвесторнинг розилиги билан бошқа валютада тўланади. Товон тўланган вақтга 
қадар инвесторнинг фойдасига фоизлар ҳисобланади. Давлат ва маҳаллий валюта 
жамғармалари ва захиралари бу товон пулининг манбаси ҳисобланади. Инвестиция фаолияти 
субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган даромади (фойдаси) солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангач, унинг хоҳишига кўра реинвестиция 
қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин. Инвестицияларнинг қўшимча 
кафолатлари ва ҳимоя қилиш чоралари ҳукумат томонидан кафолатлар беришни, инвестиция 
лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режимини 
яратилишини, лойиҳалар амалга оширилишида давлат мониторинги юритилишини ўз ичига 
олиши мумкин. 


503 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналарга амалдаги солиқлар ва божлар юзасидан қатор енгилликлар, 
имтиёзлар белгиланган. Ушбу имтиёзларнинг амал қилиши бевосита мамлакатимизда 
юритилаётган инвестиция сиёсатининг асосий негизларидан бирини ташкил этиб, ўз ижобий 
самарасини бермоқда. Масалан, Республикамизда хорижий инвесторлар ўз ишлаб чиқариш 
эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкидан бож тўлови олинмайди. 
Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун 
қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳукумат ташқи иқтисодий фаолиятини диққат 
марказидадир. Хорижий инвестицияларни жалб этиш тадбирларини амалга оширишда 
ҳукумат қуйидаги тамойилларга асосланди: 
-ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб 
сиёсат юритиш; 
-республика иқтисодиётига бевосита капитал маблағни кенг жалб этишни 
таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни тобора 
такомиллаштириш; 
-республикага жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераётган ва иқтисодиётни 
замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаётган хорижий инвесторларга нисбатан 
очиқ эшиклар сиёсатини юргизиш; 
-маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган, импорт ўрнини қопловчи ва 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишда 
жамлаш. 
Шунингдек, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияни жалб этишни 
фаоллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
-инвестиция лойиҳаларини малакали экспертлар назоратидан ўтказиш ва мукаммал 
тайёрланишига эришиш; 
-қўшма корхоналар ва хорижий инвестиция иштирокидаги бошқа турдаги тадбиркорлик 
фаолиятини рўйхатдан ўтказишдаги тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш. 
Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни миллий корхоналарга жалб этишда 
қуйидаги устувор йўналишларни белгилаш мақсадга мувофиқдир: 
-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш; 
-минерал хом ашё ресурсларини, шу жумладан, нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта 
ишлаш бўйича экологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш; 
-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш
-иқтисодиётнинг барча тармоқларида илм талаб ва жаҳон бозорларида рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш; 
-туризм соҳасини ривожлантириш, халқаро ва ички туризмнинг замонавий 
инфратузилмасини яратишга эришиш ва бошқалар. 

Download 9,47 Mb.
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ТДТУ катта ўқитувчи Тўрабекова Г.И

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish