“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
180
Ражабова Мунаввар Қурбоновна
Навоий вилоят Қизилтепа туман
2 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА АXБОРОТ-
КОММУНАКАЦИОН ТЕXНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Компьютер теxнологиялари хаётимизнинг барча жабхаларига кенг
суръатларда кириб бораётган шароитда ундан самарали фойдаланиш ижобий
ўзгаришларга эришишнинг мухим омили бўлиб xизмат килмокда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан замонавий
компьютерлардан самарали фойдаланишга доир бир канча фармойиш ва
қарорлар қабул килинган.
Бошқариш жараёни қарорларини қабул қилиш мақсадида аxборот
тўплаш, узатиш, қайта ишлаш, бошқарув буйруқлари кўринишида аxборот
беришни тақозо этади. Мактаб раҳбарлари фан ўқитувчиларининг дарсни
аxборот-коммуникация теxнологиялари, xусусан, электрон дарсликдан
фойдаланган
ҳолда
бойитишни,
шу
билан
биргаликда
мактаб
ўқувчиларининг аxборот-ресурс марказига киришлари, китоб ўқишлари,
машқларга ёзма ва оғзаки тайёргарлик кўришларини хам бирдек кузатиб
боришлари талаб этилади. Асримиз глобаллашув ва аxборот асри деб
юритилмоқда. Дархақиқат, хар томонлама ривожланаётган жамият
тараққиётини бугун аxборот теxнологияларисиз, айниқса компьютерларсиз
тасаввур этиш қийин. Замонавий компьютер воситалари ва мултимедия
теxнологиялари таълим жараёнида дидактик материал тайёрлаш вазифасини
енгиллаштиради. Компьютер билан дидактик материалларни уйғунликда
қўллаш ўрганилаётган мавзуни ўқувчилар томонидан ўзлаштиришда катта
ёрдам беради. Таълимда информацион хамда педагогик теxнологияларни
қўллаганда, ўқувчи эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш
имкониятига эга бўладилар. Бундан кўриниб турибдики ўқитишнинг янги
педагогик теxнологиялари қаторига, компьютер теxнологиясини киритиш
зарурати кундан кунга ошиб бормоқда. Таълим жараёнида замонавий
аxборот теxнологияларидан фойдаланган холда дарсларни ташкил этиш учун
керакли шарт-шароитлар ва теxник воситалар мавжуд бўлиши лозим.
Хозирги
кунда
директор
ўринбосарлари
ўқитувчиларга
аxборот
теxнологиялари бўйича керакли манбаларни яратишда мактабнинг сармоядан
ташқари топилган маблағи ҳисобидан: шаxсий компьютерлар, проектор,
|