|
«Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования» Pdf ko'rish
|
bet | 159/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)
Abstract:
Developing student-youth creativity through the means of Art-
therapy is dicussed in the article.
Key words:
art-therapy, creativity, skills , intellect, divergent, convergent.
Бутун дунё олий таълим тизимининг асосий мақсади талабаларга янги
муҳит талаблари асосида билим бериш, ижтимоий муносабатларнинг барча
соҳаларида уларнинг эркин фаолиятини таъминлаш, талаба-ёшларнинг янги
ғоялар ҳосил қила оладиган, янги маҳсулотлар ярата оладиган ва ҳар қандай
вазият, жараён, ёки фаолиятнинг ностандарт ечимини топа оладиган
ижодкорлик хусусиятини шакллантиришдан иборат.
Давлат тараққиёти ва жамият равнақи кўп жиҳатдан унинг интеллектуал
потенциали билан белгиланади. Чунки илмий потенциали юқори даражада
ривожланган мамлакат барча соҳаларда доимо илғор бўлади. Давлатларнинг
тарихий ривожланишида ёшларга бўлган эътибор муҳим ўрин эгаллайди.
Ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга имкониятлар яратиш,
уларнинг манфаатларини ифода этувчи ҳуқуқий база яратилиши давлатнинг
келажакда тараққиёт даражасини белгилаб беради
3
.
Чет эл муаллифлари томонидан креативликни англаш ва тадқиқ қилиш
борасида билдирилган кўплаб фикрлар бу ҳодисанинг имконияти ва
аҳамияти ҳақида далолат беради. Креативликни ўрганишда бир неча
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М Мирзиёевнинг 2017 йил, 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи
.
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
175
йўналишларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчи йўналиш креативликни
ўзининг маҳсулотлари бўйича ўрганади, яъни бунда ижодий маҳсулотнинг
асосий хусусиятлари кўриб чиқилади: миқдори, сифати ва аҳамияти. М.
Ферсон, К. Тейлор, Д. Тейлор ва бошқалар ушбу ёндашув тарафдорлари
ҳисобланади.
Иккинчи йўналиш - креативликни ижодий жараён сифатида ўрганади.
Ҳар қандай жараён, шу жумладан ижодий жараён ҳам бошланиши, узоқ
вақтга чўзилиши, ўзгариши ва шунга мос равишда қандайдир якунига эга
бўлиши керак. Бундай ҳолда биз объектив, ёки идеал (фикр)дан иборат
ижодий маҳсулот ҳақида гапира олмаймиз. Шунинг учун ушбу йўналиш
ижодий фикрлаш жараёнининг турли босқичларини, даражаларини ва
турларини аниқлайди ва кўриб чиқади.
Ижодий жараён сатҳларини ўрганиш психоаналитик йўналиш билан
чамбарчас боғлиқ. З. Фрейд ижодий ҳаракатни либидоз энергиянинг
сублимацияси натижасида тасвирлаган. Демак, шахснинг ижодий
салоҳиятини ўрганиш учун проекцион методлардан фойдаланишнинг
асослилиги белгиланган.
Учинчи йўналиш- креативликни олдиндан берилган қобилият сифатида
кўриб чиқади. Бу соҳада биринчилардан бўлиб, К.Симпсоннинг ишини
кўрсатиш мумкин, у креативликни стереотипик фикрлаш усулларидан воз
кечиш қобилияти сифатида баҳолаган. Э.Фром креативликни (ижодни)
ҳайратга тушиш ва ўрганиш, ностандарт вазиятларда ечим топиш, янги
нарсаларни кашф этиш ва ўз тажрибасини чуқур англаш қобилияти сифатида
кўриб чиққан.
Тадқиқотимиз доирасида ушбу соҳадаги етакчи тадқиқотчиларнинг
ишларини кўриб чиқиш муҳимдир. Чет эл психологиясида Ж.Гилфорд ва
Э.Торренc тадқиқотлари алоҳида ажралиб туради. Ж.Гилфорд креативликни
олдиндан берилган қобилият, деб билган ва унинг тажрибалари асосан
креативлик диагностикаси ва шахсиятнинг баъзи билиш омиллари билан
алоқалари даражасини ўрганишга қаратилган. Торренc тадқиқотлари
креативликни динамикада ўрганишга бағишланган. У креативликни
ривожлантиришга қаратилган мақсадли таъсир этиш эҳтимолини қобилият
сифатида талқин қилган.
Л. Термен ва К. Кокс тадқиқотларига таянишган. Ўз тадқиқотларида
улар Стенфорд-Бине шкаласига таянганлар. Лекин баҳолаш нафақат
интеллектуал, балки ижодий ютуқларни ҳам ўрганганлиги сабабли ижодий
кўрсаткичлар ўртасидаги ютуқларнинг юқори бўлиши табиий ҳисобланган.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
«Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования»
|