“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
170
Жўраева Марзия
Навоий вилоят Қизилтепа тумани
20 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
ФИЗИКА ФАНИНИНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ИЛҒОР ХОРИЖИЙ
ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Бугунги
кунда
бутун
дунё
миқиёсида
физика
таълимини
такомиллаштириш бўйича интенсив ишлар амалга оширилмоқда: физика
ўқитишнинг мақсадлари, ўқув материали мазмунини танлаш тамойиллари
аниқлаштирилаяпти, дарсликлар ва бошқа ўқув воситаларини модернизация
қилиш ишлари олиб борилмоқда, ўқитишнинг самарали шакллари ва
методлари ишлаб чиқилмоқда. Бу жараён ҳозирги вақтдаги фаннинг, фан ва
техника ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши, жамиятнинг барча
соҳаларига янги ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига
асосланган илмий-техник революциянинг натижаларини ўз ичига қамраб
олади. Шу билан боғлиқ равишда мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари
ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни эгаллашнинг кучайиши эса ўқув
материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса
ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини
ўзлаштириш даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида
эгаллашларига ўз таъсирини кўрсатади. Кўпгина мамлакатларда физика
ўқитишга қўйиладиган мақсадлар деярли бир хил: ўқув фани бўйича илмий
ва техник саводхонлик асосларини шакллантириш; ижодий қобилиятларни
ривожлантиришни таъминлаш, илмий фикрлашни шакллантириш, турли
манбалар (адабиётлар, экспериментлар ва ҳ.к) ёрдамида мустақил билим
эгаллаш кўникмаларини ривожлантириш. Деярли барча мамлакатларда
ўқитувчилар фаолияти характерини ўзгартириш ҳаракатлари яққол кўзга
ташланмоқда: билимларни оддий усулда беришдан билиш жараёнини
бошқаришга ўргатишга ўтилмоқда. Асосий эътибор ўқувчилар билиш
фаолиятларини
таъминловчи
дарсликлар
мазмунини
ўзгартиришга
(экспериментлар, турлича мустақил топшириқлар ва бошқаларни
кўпайтириш), ўқув жараёнини ташкил қилишнинг шакллари, усуллари
ваметодларига қаратилмоқда. Моделлардан онгли ва кенг фойдаланиш,
илмий тадқиқот методларини ўрганиш, тарихийлик ва бошқалар методологик
билимлар сифатида муҳим аҳамият касб этади.
|