|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 157/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
172
- ўқитиш жараёнининг асосий шакллари маъруза ва индивидуал дарслар
ҳисобланади; катта ўрта мактабда ўй вазифаларига кўпроқ урғу берилади;
синфда оғзаки савол-жавоблар методи кўпроқ ишлатилади.
- кўргазмалилик ўқитишнинг асосий принципларидан бири ҳисобланади,
шунинг учун турли ўқитишнинг техник воситаларидан кенг фойдаланилади.
- ўқув предмети бўйича имтиҳонларга тайѐргарлик кўриш мақсадида
қўшимча ишлаш кенг тарқалган. Бунда асосан назарияни билиш ва масалалар
ечиш кўникмаларига эга бўлиш талаб қилинади.
Таълим сифатини ошириш учун унинг ҳолати ва ривожланиш
тенденцияларини узлуксиз мониторингини олиб бориш ва ўқувчиларнинг
ўқув ютуқларини объектив ва адекват баҳолашни амалга ошириш зарур. Бу,
айниқса, ўқувчиларнинг кейинги шахсий ривожланиши ва фуқаролик
ривожланиши учун замин яратадиган умумий ўрта таълим даражасида муҳим
аҳамиятга эга.
PISA (Programme for International Student Assessment) Ўқувчилар
билимини баҳолаш халқаро дастури, 15 ёшли болаларнинг математика,
табиий фанлар ва она тилидан ҳаётий кўникмаларни эгаллаганлигини
ўрганишга қаратилган тадқиқот.
Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг илғор усулларини
қўллаш, ўқитиш жараёнида юқори натажаларга олиб келади. Таълим
усулларини ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш
мақсадга мувофиқ саналади. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда,
уни турли-туман замонавий усуллар билан бойитиш таълим олувчиларнинг
ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс
жараёни оқилона ташкили қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим
олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги
муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик
бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда интерфаол усулларни
қўллаш ва таълим олувчиларни оммавий машқларни мустақил бажаришга
ундаш талаб этилади. Бу усуллар қўлланилганда таълим берувчи таълим
олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараѐн
давомида иштирок этади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Йўлдошев. Ж.Ғ. Усмонов.С. Илғор педагогик технология.– Т.: Ўқитувчи,
2004.–101
2.
Benjamin Crowell. Newtonian Physics.// Light and Matter :/ Fullerton,
California-2012.
|
| |