“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
171 
Дунѐнинг кўпгина давлатларига хос бўлган физика курсининг 
структураси сифатида қуйидаги ўқитиш тизимини қараб чиқишимиз мумкин: 
бошланғич мактаб, ўрта мактабнинг биринчи босқичи, ўрта мактабнинг 
иккинчи босқичи, ўрта мактабнинг юқори босқичи, тўлиқсиз ўрта мактаб 
(таълимни биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари; ҳар бир босқич уч 
синфдан), гимназия (гуманитар, табиий-илмий бўлим ва бошқалар; одатда 2-
3 йиллик таълим). 50% вақт таянч фанларни (тил, адабиёт, математика ва 
бошқалар) ўқитишга ажратилади. Интеграллашган курслардан фойдаланиш 
кенг тарқалган, юқори синфларда эса – махсус курслар кўпроқ ўқитилади. 
Бошланғич мактабда кўпинча физика, табиий фанлар доирасида ўрганилади. 
Масалан, Швецияда биринчи босқичда физика элементлари ўлкашунослик, 
қўл меҳнати, иккинчи босқичда табиатшунослик, учинчи босқичда алоҳида 
курс ёки табаатшунослик доирасида кўриб чиқилади. Гимназияда табиий-
илмий бўлимда физика уч йил давомида етарлича юқори даражада ўқитилади 
(65, 110, 124 соат). Механика, электр, атом физикаси ва бошқа физиканинг 
бўлимлари ўқитилади.
Японияда физика ўқитиш тизими: Япония таълимининг шаклланиши 
1867-1868 йилларда бошланган. Япония ўз олдига икки вазифани: биринчи 
— бойиш, иккинчи - Ғарб технологиясини Япония ишлаб чиқаришига 
киритиш масаласиин қўяди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда 
таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклиги айтилди. 1872 йили «Таълим 
ҳақидаги қонун» қабул қилинди. Бунда Япон таълими Ғарб таълими билан 
уйғунлаштирилди. 1908 йилда Японияда бошланғич таълим мажбурий 6 
йилликка айлантирилди. 1893 йили касб йўналишидаги дастлабки коллеж 
пайдо бўлди. 1946 йили қабул қилинган Конституция фуқароларнинг таълим 
соҳасидаги хуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул 
умумий таълим олишлари белгилаб қўйилган. Японияда ҳозирги замон 
таълим тизимларини таркиби қуйидагича: болалар боғчалари, бошланғич 
мактаб, кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига 
кирувчи ўқув юртларидан иборат.
Япония мактабларида физика ўқитиш методикасининг ўзига хос 
хусусиятлари:
- катта эътибор мустақил экспериментга қаратилган; бошланғич мактабда 
ҳамма материал тажрибалар ва уларнинг натижалари муҳокамасини ўз ичига 
олади; юқори синфларда эксперимент тадқиқотчилик характерини эгаллайди; 
моделлаштириш ва конструкциялаштиришдан ўқитиш жараёнида кенг 
фойдаланилади.



Download 6,55 Mb.
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish