“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
168 
психологик хусусиятларига мослиги; бола шахсини ҳурмат қилиш; педагогик 
ҳамкорлик;
Хусусий тамойиллар: ижодкорлик, ташаббускорлик; таълим-тарбия 
жараёнига дастурий муносабат; ўқув-тарбия жараёнини олдиндан 
лойиҳалаш; узвийлик ва узвийсизлик; технологик ёндашувнинг устуворлиги; 
субъект-субъект муносабатларнинг устунлиги; илмий-техник ютуқлар, илғор 
тажрибалар, педагогик ғоялар яхлитлиги; қизиқарлилик, фаоллик; 
натижанинг устуворлиги, кафолатлилиги; мотивациянинг юқорилиги.
Юқоридаги тамойилларга асосланиб катта ва мактабга тайёрлов гуруҳи 
ўқув билув фаолиятини ташкил этишда бир ўқув-тарбиявий машғулот 
жараёнида бир неча тамойиллардан фойдаланилади, шунингдек қуйидаги 
дидактик талабларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади деган хулосага 
келдик:
-
дидактик ўйинлар болалар учун қизиқарли бўлиши зарур;
-
дидактик ўйинлар мақсади, ўзига хосликларини аниқлай олишга имкон 
берадиган шароитга эга бўлиши керак;
-
педагог дидактик ўйинлар мақсадини олдиндан белгилаши, янги 
эгалланадиган 
билимлар 
доирасини 
аниқлаши, 
ўрганилиши 
режалаштирилаётган билим ва шакллантирилиши назарда тутилаётган 
кўникмаларнинг болалардаги мавжуд тажрибалар билан алоқадорлигини 
таъминлаши лозим;
-
болалар нутқ ва тафаккурини ривожлантириш учун ўйин давомида 
тарбиячи болаларни тинглаши ва кўрсатмалар берилиши зарур;
-
қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб дидактик ўйинлар 
болаларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқликда изчил, тизимли, режали 
тарзда амалга оширилишини таъминлаши мақсадга мувофиқдир.
Тажриба-синов 
жараёнида 
таълимнинг 
қатор 
инновацион 
технологияларидан шунингдек дидактик таълимий ўйинлардан мавзуларнинг 
ижтимоий-маданий характеридан келиб чиққан ҳолда фойдаландик. Улар: 
табақалаштириган таълим технологиялари; ўйин технологияси; бекатлар 
бўйича 
ўқитиш 
технологияси; 
мультимедиа 
технологияси; 
кейс 
технологияси; лойиҳалар услуби; онлайн таълим технологияси; Веб-квест 
технологияси; интерактив ўқув технологияси; ҳамкорликка ўргатиш 
технологияси; ривожлантирувчи технология ва бошқалар. 
Дидактик ўйинлар асосида машғулотларнинг ўтказилиши болаларнинг 
ўзлари орасида, тарбиячилар ва атроф-муҳит билан ўзаро биргаликдаги 
ҳаракати ётадиган интерфаол ўқитиш методлари истиқболини акс эттиради. 



Download 6,55 Mb.
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish