“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
163
Sultonova Shaxnoza Sadriddinovna
Independent researcher at Bukhara State University
ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР
НУТҚИНИ ЎСТИРИШ ВА ТАФАККУРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МЕТОДИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Annotatsiya:
Maqolada didaktik o‘yinlar orqali maktabgacha yoshdagi bolalar
nutqini o‘stirish va tafakkurini rivojlantirishning metodik imkoniyatlari haqida so‘z
boradi.
Kalit so‘zlar
:
maktabgacha ta’lim, kreativ yondashuv, nutqini o‘stirish,
didaktik o‘yinlar, tafakkur, innovatsion texnologiyalar.
Аннотация:
В статье рассматриваются методические возможности
развития речи и мышления дошкольников с помощью дидактических игр.
Ключевые слова:
дошкольное образование, творческий подход, развитие
речи, дидактические игры, мышление, инновационные технологии.
Abstract:
In the state rassmatrivayutsya metodicheskie vozmojnosti razvitiya
rechi i myshleniya doshkolnikov s pomoshchyu didakticheskix igr.
Key words:
preschool education, creative approach, speech development,
didactic games, thinking, innovative technologies.
Маълумки, таълим методлари – ўқув жараёнининг мураккаб таркибий
компоненти бўлиб, педагог ва талаба, ўқитувчи ва ўқувчи, тарбиячи ва
тарбияланувчи фаолиятларининг барча йўналишларини ёритишга хизмат
қилади, улар ўртасида кўп сонли алоқа ҳамда боғланишларни юзага
келтиради.
Мактабгача таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳар қандай
машғулотни дидактик ўйинлар орқали ташкил этиш, тарбиячи томонидан
қўлланилаётган таълим методлари кичик гуруҳдан ўрта гуруҳга, ундан катта
ва мактабга тайёрлов гуруҳларига ўтиш асносида ҳам ўзгариб, мураккаб
хусусият касб эта боради.
Бу жараёнда дидактик ўйинларни, таълим методларидан фойдаланган
ҳолда қўллаш тарбиячининг креатив компетентлиги ва маҳорати даражасига
боғлиқ ҳолда такомиллашиб боради.
Педагогик-психологик адабиётлар таҳлилига асосланиб айтишимиз
мумкинки, инсон миясининг 30 фоизини визуал, 3 фоизини аудиал
таъминловчи нейронлар ташкил этади. Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳи
|