“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
167 
асосида ташкил этиш; 
-таълимий ишларни ташкил этишни бошқаришда адолатлилик, 
демократик ёндошув; 
-бола шахсига дифференциал муносабат; 
-таълим-тарбияда коммуникативлик; 
-таълим-тарбиявий иш натижаларини доимий кузатиш, назорат қилиш, 
мониторинг олиб бориш ва бошқалар. 
Ушбу тамойиллар асосида амалга ошириладиган ўқув-билув 
фаолиятининг самарадорлиги бола шахсини педагогик ва психологик 
жиҳатдан ўрганиш натижаси асосида ташкил этиш билан боғлиқ.
Шундан келиб чиқиб биз тадқиқотимизда дидактик ўйинлар орқали 
мактабгача 
ёшдаги 
болалар 
нутқини 
ўстириш 
ва 
тафаккурини 
ривожлантиришнинг методик имкониятлари
 
педагогларнинг ўз-ўзини 
ривожлантиришига шароитлар яратилиши билан белгиланади. Шунингдек 
дидактик таълимий ўйинлар орқали машғулотларни ташкил этишда қўйидаги 
қоидаларга амал қилишни тақозо этади: 
 
-дидактик таълимий ўйинлар махсус дастур асосида ташкил этилиши ва 
унда бола шахсининг тарбияси ва тақдири омиллари; 
-инсонлар билан мулоқот тажрибаси;
-атроф-муҳит, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, меҳнатга муносабати; 
-ички ва ташқи дунёси, ҳатти-ҳаракати, онги ва тафаккури даражаси, 
ахлоқ-одоби акс этиши лозим.
Алоҳида эътироф этиш лозимки, дидактик ўйинлар тарбиявий таъсир 
ўтказиш бола шахсининг маданиятида, эҳтиёжларида, қизиқишларида, 
характери ва темпераментида, одатларида, фикрлаш хусусиятларида, 
мулоқотида, муносабатида намоён бўлади.
Креатив ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш 
ва тафаккурини ривожлантиришда таълим жараёнини дидактик ўйинлар 
воситасида ўтказишда тарбиячиларнинг ижодкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Чунки уларнинг ижодкорлиги педагогик воқеликни тез ўзлаштиришлари, 
унга нисбатан креатив ёндашишларини таъминлайди. Шундан келиб чиқиб 
биз О.Мусурманованинг педагогик технологиялар – таълим самарадорлиги 
омили [59] деган таълимотига асосланиб таълим жараёнида қўлланиладиган 
тамойилларни умумпедагогик ва хусусий тамойилларга бўлиб ўргандик. 
Умумпедагогик тамойиллар: илмийлик; изчиллик; системалилик; ижтимоий-
ғоявийлик; кўргазмалилик; таълим-тарбия бирлиги; назариянинг амалиёт 
билан боғлиқлиги; инсонпарварлик; таълим-тарбиянинг ўқувчилар ёш 



Download 6,55 Mb.
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish