ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Ш. ШОДМОНОВА
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ
ПЕДАГОГИКАСИ
(Ўқув-методик қўлланма)
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ш.Шодмонова. Мактабгача таълим педагогикаси. Т.,
«Fan va texnologiya», 2008, 160 бет.
Мазкур қўлланма педагогика олий ўқув юртлари-
нинг мактабгача ва оилавий тарбия ихтисослиги бўйича
таълим олаётган талабалари учун мўлжалланган. Унда
мактабгача тарбия педагогикасига оид муаммолар бугун-
ги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда баён этилади.
Масъул муҳаррир: О.ҲАСАНБОЕВА
— профессор
Тақризчилар: Ф.Р.ҚОДИРОВА
— пед. фанлари
доктори;
Д.ХОЛИҚОВ
—пед. фанлари номзо-
ди, доцент.
Низомий номидаги ТДПУ Илмий кенгашининг
2007 йил 31 октябрдаги 3-сонли қарори билан нашрга
тавсия этилган.
ISBN 978-9943-10-139-5
© «Fan va texnologiya» нашриёти, 2008.
www.ziyouz.com kutubxonasi
I боб.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ПЕДАГОГИКАСИ
ФАНИНИНГ МАВЗУСИ, УСЛУБИЯТИ ВА
БАРКАМОЛ ИНСОННИ ТАРБИЯЛАШДАГИ ЎРНИ
Режа:
1. Мактабгача таълим педагогикаси фанининг мав-
зуси ва баҳси.
2. Мактабгача таълим педагогикаси фанининг мақ-
сади ва вазифаси.
3. Мактабгача таълим педагогикаси фанининг илмий
тадқиқот методлари.
4. Мактабгача таълим педагогикаси фанининг ёш
авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашдаги ўрни.
Инсон тарбияси инсоннинг ўзи каби қадимий ва