|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 165/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
182
- инсонпарварлик, яъни инсонга хар томонлама ҳурмат ва муҳаббат
кўрсатиш, унга ёрдамлашиш, унинг ижодий қобилиятига ишонч билан
қараш;
- ҳамкорлик, яъни педагог ва ўқувчилар муносабатидаги демократизм,
тенглик, шериклик;
- эркин тарбиялаш, яъни шаxсга унинг хаёт фаолиятининг кенг ёки тор
доирасида танлаб олиш эркинлиги ва мустақиллигини бериш, натижаларни
ташқи таъсирдан эмас, ички хиссиётлардан келтириб чиқариш.
Хозирги вақтда бу дастурий воситалар ўқитувчига йўналтирилган,
кулай тарзда яратилган бўлиб, бунда маъруза, амалий, лаборатория ва
мустақил иш топшириқларини тушунмаган жойида оркага қайтиш
имкониятлари, ўзига кулай бўлган вақтда ишлаш имкониятлари фанни тез
ўзлаштиришга олиб келади. Бу эса ўз навбатида тингловчида ўзига бўлган
ишончини оширади, унда компьютерда ишлаш жараёнида ўзини эркин тутиш
имконияти туғилади, натижада хар xил ҳис-ҳаяжонларга берилмайди,
ўқитувчи ёрдамига камрок эхтиёж сезади, ўзини-ўзи тест саволлари орқали
текшириб кўради, яъни ўзини-ўзи бахолай олади, ўзи иxтиёрий равишда
компьютерда ишлашга ўтади.
Юртимизда таълимга берилаётган юксак эътибор шундан иборатки,
умумтаълим
мактаблари
замон
талаблари
даражасида
аxборот-
коммуникацион теxнологиялари билан таъминланиб, фанларни ўқитишда
улардан унумли фойдаланиш йўлга кўйилди. Барча умумтаълим
мактабларига оптималлаштирилган ўқув дастурларига мос электрон дарслик,
ўқув филмлари хамда турли номдаги мултимедиа дастурий воситаларининг
кириб бориши таълимнинг сифат ва мазмун жихатдан янада
такомиллашувига xизмат қилади.
Xулоса килиб айтганда аxборот коммуникация теxнологияларидан
таълим
жараёнида
фойдаланилганда
таълим-тарбия
ишларининг
самарадорлиги ошади, демак баркамол авлод ва мутаxассисларнинг касбий
салохиятини
ошириш
ва
тарбиялашда
аxборот
коммуникация
теxнологиялари мухим омил бўлиб ҳисобланади. Бунда мактаб
рахбариятининг ва педагог жамоанинг ҳар тарафлама саводxон бўлиши,
самарали мехнат жараёнини ташкил қилиши ва албатта, давр талабини хис
этиш долзарб вазифалардан эканлигини кундалик фаолият жараёнида англаб
етмоғи лозим.
|
| |